Ризо Обид: Чўпоннома(7)

rizobek.jpgЧўпон тоғу тошларда, қиру адирларда қолиб кетган кезлари кўп бўлган.Лекин сурув унинг кўнглига таскин бериб, юрагига ҳечда ғулув тушмаган.Бу галгиси ажабтовур бўлди.

У тун ёйилган шаҳарнинг кимсасиз кўчалари бўйлаб тентирар экан энди нима қилиши кераклиги хусусида кўпда ўйламаётганди.У кўпроқ чойхонада суҳбатдош бўлган йигит ҳақида ўйларди.Ўшанда бозорда нима рўй берди?Нега бирданига тўс-тўполон бўлиб ҳамроҳ йигит бирдан ғойиб бўлди?У ўзининг ҳолидан ҳам кўра ўша йўлдошининг ҳоли нима бўлганидан ташвишда эди.Ўша йўлдоши айтгандай унга ўғрилар ҳужум қилиб белбоқдаги пулларни олиб кетишган бўлсаку майлига, лекин унинг ўзига бирор-бир зиён-заҳмат етказмаган бўлишсинда ишқилиб ўйларди чўпон.

Шу ўйлар билан борар экан рўпарасидан шамдон кўтарган икки киши ўзаро нималар ҳақдадир суҳбатлашиб у томон кела бошлашди.Чўпон тунда одамлар учраганидан севиниб кетди.Шаҳарнинг тунги кўчаларида хайриятки у ёлғиз эмас экан.Ана яна икки киши тез-тез юриб унинг ёнидан ўтиб кетишди.Шамдон кўтарганлар эса у томон кела бошлашди.Уларнинг эгнидаги либослардан посбонларга ўхшашарди.Чўпон ҳам улар томон борар экан бўлган ҳодиса ҳақида ва энди қаёққа борсамикан, бу шаҳарда тирикчилик ўтказиш учун бирор юмуш топса бўладими сўрамоқчи бўлди.

Улар ёнига бориб салом бермоқчи эди, улар эса э йўқдан бе йўқ унинг қўлларини ортига қайиришдида аввалига ҳамма ёғини тинтиб кўришди.Ҳеч нарса топишмагач ҳам қайрилган қўлларини қўйвормаган ҳолда сўроқ қила бошлашди:”қаёқдан келиб, қаёққа кетяпсан, нега тунда изғиб юрибсан” каби кетма-кет саволларга жавоб бериб улгурмай биқинига мушт тушира бошлашди.Оғриққа чидамаган чўпон ўзининг ҳоли бу бўлса-ю булар эса яна хўрлашади дея уларнинг қўлидан шахд билан чиқиб: “мен сенларга нима ёмонлик қилдим, қўлларимни қайирганларинг етмагандай яна муштлайсанлар” дея тик боқди.

Посбонга ўхшаган кишилар яхши одамларга ўхшамади чўпоннинг назарида.Улардан бири ёнидан тўппончасини чиқариб: “қани яхшиликча олдимизга туш зўравон” дея ўдағайлади.Чўпон қаршилик кўрсатиш бефойдалигини сезиб, улар бошлаган томонга юрди.

Уни миршабхонага олиб келишди.Афтидан миршабхона бошлиғига ўхшаган кимса чўпонни обдон сўроққа тутди.Унинг жавобларини эшитган нозир ўзича ғудранди.

-Бу одамларга ҳайронман, ўзлари худо билади ким.Ярим тунда кўчада тентирайди, яна қандайдир сурув, пуллар ҳақида алаҳсирашади.Сендан аввалроқ бир дайдини тутиб келишди.У ҳам сенга ўхшаб қаёқдаги ёлғон-япилдоқларни валдираб бизни лаққиллатмоқчи бўлди.

-Мен рост гапираяпман.Нимаики айтган бўлсам ҳаммаси рост- деди чўпон.

-Ҳа, анови олиб келинган ҳам худди сен каби сайради.Эмишки у бозор чойхонасида бир ошиқ чўпон билан танишибди, унинг пулларини белига боғлаб қизнинг уйига қараб кетишаётган экан ўғрилар ҳужум қилиб белбоққа ўралган пулларни олиб кетишибди.Чўпоннинг исми нима, қайси қизни қидириб кетишаётганди, қайси маҳаллада ўша қиз, айтолмайди ярамас.Эҳтимол ўзларинг ўғридирсанлар- ҳамон жаҳлдан тушмай сўзларди нозир.

Ўша жойда турган соқчилардан бирига нозир буюрди.

-Буни олиб кириб қамаб қўй!

(Давом этади).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: