Жаҳонгир Маматов׃ Ўн саволга ўн жавоб

-1-
САВОЛ: Эркин Халиловни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигидан олиб ташланишини унинг ўғли атрофидаги шикоятлар билан боғлашмоқда. Шунга нима дейсиз?(Абдумалик).
ЖАВОБ: Каримов қарийб 20 йиллик содиқ қулини бундай воқеалар, кимларнингдир шикояти туфайли бўшатди десангиз у ҳолда дунёда Каримовдан адолатли шоҳ йўқ экан деган фикрга келиш мумкин. Балки шундай фикр уйғотиш ҳам кимнингдир вазифасига кирар, аммо диктатураларда кетиши аниқлашган раҳбар атрофида машмашалар, ёзув-чизувлар пайдо қилинишини бугунгача кўрганларимиз-мингта мисолдан кейин ҳам тушунмаганларга нима ҳам дейсиз?!

-2-
САВОЛ: Президентнинг хабари, изни ёки буйруғи бўлмасдан бир депутат ҳақида фелъетон ёзилиши, унинг фарзандлари билан боғлиқ қилмишлари фош этилиши мумкинми? Ёки гуруҳлар аро жанг шунга сабаб бўлиши мумкинми?(Рустам). Continue reading

Латифа ҳақиқатга айланди

Дилором Тошмуҳаммедова-Спикер!

(Turonzamin.com)Ёдингизда бўлса, сайлов арафасида номзодлар ҳақида гап борар экан, Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматов Ислом Каримов уларни танитиш учун майдонга олиб чиққани ва сайловдан кейин уларни ҳокимиятнинг энг юқори тизимларидаги вазифаларга келтиришни мўлжаллаган бўлиши мумкинлигини ёзганди. Ҳатто бу ҳақда 25 Ноябрда мана бу сиёсий латифа эълон қилинганди׃. Continue reading

Сиёсий латифа

ҚУДРАТ
-Бутун дунёда иқтисод таназзулга юз тутмоқда – нархлар тушмоқда, харид камаймоқда, миллий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари орқага кетмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Кўрдингми, қайси кун Худо биз томонда десам, юзингни буриштиргандинг!
-Лекин… Continue reading