Демократияга душманлик килманг

amerika-ovozi1.jpgМаълумки, 17 ноябр куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Туркий давлатлар лидерларининг зирваси бўлди. Шу куни бу ҳақда “Turkiy davlatlarning asosiy muammosi demokratiyadir” сарлавҳали материал тайёрлаган ”Америка овози” радиосининг ходими Навбаҳор Имомова мавзуни Туркия ва Хитойга буриб, Ўзбекистон томони нега иштирок этмаганини яшириб, худди Ўзбекистонда демократия бору бошқа туркий далатларда йўқ каби қилиб кўрсатиб, ўзбек тингловчиларини чалғитишга уринганди.

Бу ҳам етмагандек, танқидларимизга жавобан имзосиз мактуб келиб, бу радио мақтовга сазовор эканлиги қайд этилганди. Шу ҳақда ёзган (Munosabat: Ismsizga javob) ДЎК бошқарув кенгаши аъзоси Ғайрат Мирзо радиодагилар ўзларининг маош олиб ишлайдиган оддий вазифаларини ҳам уддалай олмаётганлари манзарасини факт билан кўз олдимизга келтирганди. Буни АҚШда яшаётган Фозилхон Отахонов ҳам қўллаганди.
Шармандачиликни радиодагилар ҳам англаб қолдилар, шекилли, 20 ноябр куни мавзуга қайтиб Ozbekiston turkiy davlatlar rahbarlari sammitida qatnashmadi мақоласи билан, саволларга озгина ойдинлик киритдилар.
Бу ҳам сиз азиз ўқувчилар масалага бефарқ қарамаслигингиз лозимлигини кўрсатади. Хорижий радиолар демократия минбари сифатида тузилган ва сиз бефарқ бўлсангиз уларни бир ҳовуч каримовчилар ўз йўлларига солаверадилар.
Узун қулоқ гапларга кўра, хорижий радиодагиларнинг баъзилари ДЎК дегани бир кишилик Конгресс ва бу сайтдагиларни ҳам фақат бир киши ёзади деб инглизча хатлар битиб юрганмиш. Агар шундай бўлса ўшa бир кишига қойил қолиш керак. Демак у иккита радиони ҳам бир ўзи мот қилмоқда. Лекин ундай эмас.
Нима ҳам дейсиз, кўр кўз ДЎК аъзоларининг номлари очиқ ёзиб қўйилганини ҳам кўрмайди, суратларини ҳам танимайди, сўқир қалб эса бу сайтда ўнлаб одамлар ўз номлари билан ёзаётганларидан юз буради.
Аммо ўзларига керак бўлса, тузилмаган ташкилотни тузилган қилиб кўрсатадилар, ўлик сайтларни тирик деб жар соладилар. Бу ҳам бугуннинг бир манзараси, бу каримовчиларнинг хунук башараси.
Биз эса талаб этаверамиз, чунки ДЎКнинг 100 дан зиёд аъзоси АҚШда солиқ тўлайди. “Америка овози” ва “Озодлик” солиқ тўловчиларнинг пулига ишлайди. Бизнинг пулимиз Каримовнинг диктатура режимига хизмат қилишини истамаймиз ва бунга йўл қўймаймиз. Биздан ўпкаламанг ва вазифангизни ҳалол қилиб бажаринг, демократияга душманлик қилманг!
Халқимизда шундай гап бор׃ агар сен одам бўлсанг, менга сени одам эканлигингни ҳадеб эслатишнинг нима кераги бор?

ТУРОНЗАМИН таҳририяти.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: