She’riyat

_ulughbek.jpgУлугбек Бакиров

 

ҲУҚУҚ  ҲИМОЯЧИСИГА  ЭСДАЛИК  

Ўйланиб, ўйимга етмайман бу тун,

Зафарон, хаёлга келар кўп фикр,

Адолат, муҳаббат туйғусин ўйлаб,

Ушбу мисраларни қилдим, мен, зикр…

 

Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш,

Аввало, боғлиқдир эзгу ниятга,

Инсон ҳуқуқининг пой-моли эса,

Бир қарашда, боғлиқмикан миллатга.

 

Ҳуқуқ ҳимоячисин ҳар вақт, доим,

Пок бўлсин экан-да, аввал юраги,

Шунда-да, албатта, ишончим комил,

Амалга ошадур, жўшқин тилаги.

 

Инсонга мурувват қилсанг-да, эй дўст,

Бу амалинг сенга завқ-шавқ келтирур,

Ишонгин, Аллоҳ ҳам раҳмат ёғдириб,

Бандасин суйганин бир кун билдирур.

 

Қабоҳатни, яшираман, демагил,

Ҳар қадаминг шундоққина кўзгудир,

Разм солиб, ҳаётга, қилсанг эътибор,

Яхшиларнинг қилган иши, эзгудир.

 

Инсоннинг ҳуқуқин ҳимоя қилиш,

Ҳар кимга ҳам, албат, насиб этмайди.

Чидам-бардош ила меҳнат қилсанг гар,

Меҳнатинг ҳеч қачон, зоя кетмайди.

 

 

Ёдда тут, инсонлар орасида СЕН,

Эзгу ниятингдан ортга қайтмагин,

Халқ учун адолат камарин боғлаб,

Иймонсиз сўзларни асло айтмагин.

 

Тил ёғлама бўлма, “шаққол” га ўхшаб,

Ичган қудуғингга, асло туфлама,

Кўриб, билиб туриб, ҳақсизликни сен,

Кўзингни кўр қилиб, асло ухлама.

 

Виждонингга қарши борма ҳеч қачон,

Бошингга гар қилич келган чоғда ҳам,

Иймонингни ютиб иймонсиз бўлма,

Бошинг кўкка етиб кетган чоғда ҳам.

 

Чархпалак дунё-бу бир кун, айланиб,

Шафқатсиз-ла, кўкдан ерга қулатар.

Аввал, халқинг учун курашган бўлсанг,

Ўша халқинг сени ёвдан қутқарар.

 

Тиллога бурканиб кетаман дема,

Лойдан яралганмиз асло унутма,

Тупроқдан ҳосилу, бўлгандир бу-лой,

Тупроққа қайтамиз бир кун, албатта.

 

Шунинг-чун, билиб қўй, азиз биродар,

Энг аввал, дилинг-ла тилинг бир бўлсин,

Рўёбга чиқарган ҳар бир ишингдан,

Ҳазрати Инсоннинг кўнгли ҳам тўлсин.

 

Доно ҳам, нодон ҳам ўтиб кетадур,

Хайвону, одам ҳам яшаб ўтадур,

Қанча яшашликда эмасдур маъно,

Қандай яшашликда эканда маъно.

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: