Мели Қобулов׃

Оилами қирғин қилишмоқда, ёрдам беринглар!

Ассалому алайкум мухтарам инсон хуқуқлари ҳимоячилари!

Мени муқаддам 1994 йилда Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутатлик статусимни бузишиб инсон хуқуқлари фаолисифатида яшаб турган уйимга наркотик модда, патронлар куйиб куйишиб ва бошқа статъялар билан жавобгар этишиб 8 йил звонокгача камокда 1994-2002 йиллир утиргандим.

Мен 2006 йилдан бери инсон хуқуқлари фаоли сифатида ва расмий адвокатлик лицензиясини олиб хукук органларини сохта жиноятчи қилиш борасидаги кирдикорларини очиб уларга карши фаол курашганимга атайлаб Жиззах вилоят МХХ ходимлари мени углим Кобилов Дадажон, набирам Мелиев Голибжонларни уриб, кийнаб, ҳимоя хукукларини очикдан-очик бузишганларидан адвокатни олдиларига киритмай 5 соат уриб, тахкирлаб, кийнокларга солиб уз максадларига етишган.

Узлари айтиб туриб дастлабки тушунтириш хатини ёздириб олишиб факат шу номакбул усул билан олган  тушунтириш хатигагина суд хукми чикарди ва амалдаги Узбекистон конунларини дастлабки тергов ЖПК моддаларини купол равишда бузиб одил суд эса факат айбловда ёзилган эппизодларни хукмга кучириб ёзиб жазо тайинлади. Сохта жиноятларни тадбиқ этишиб 5 апрелда суд хукми билан Кобилова Мухайёни хам камокка олишди.

Углим Дадажон Кобиловга 12 йил, келиним Мухайё Кобиловага 8.5 йил, набирам Глибжон Мелиевга 8 йил камок жаъзоси тайинланди. Бунакаси хали тарихда хам булмаган бир оилани пора олишда айблаб камаш. Карамогидаги икки нафар ёш фарзандлари (одил) жохил суднинг хукмидан бокувчисиз кучада колишди.

Бу тугрида Жиззах вилоят МХХ коррупция булимии бошлиги майор Волков Андрей углимга маст холда уни ва углини уриб кийнокларга солиб:
“Ты пидараз по хорошему что тебя говорят пищи или я тебя всей семьёй урою. Ты вообще мелкая сошка, ты нам вообще и не нужен был эта все из за твоего отца такой сыр-бор получился твой отец заебал нам палки на колеса ставит, ну что он такой умный да? На него тоже управу найдем вот пусть сначала за тобой побегает, а потом посмотрим, как будете крякать вдвоем. Пусть теперь тебя защищает, так сделаю между Ташкентом и Джизаком коньки отбросит а меня хрен что сделает у меня за спиной такие люди стоят твою семью родственников с потрохами съедят пока ты выйдешь из тюрьмы твоего отца не будет живым”-деб айтган. Тергов баённомаларида углим ва набирам айнан уни уриб кийнокга солиб айтган шу гапларини уз кургазмаларида баён этишган.
Жиззах вилоятига Шухрат Тошпулатов МХХ бошкармасига бошлиқ булиб келиб узи Кашкадарёлик булгани учун Гозиев Эргаш (Хозирги кунда камокда) деганни Галлаорол МХХ булимига бошлик килиб тайинлаб уни оркали пул йигиб порахурлик килган. Кашкадарёлик Расулов Алишер деган ходимни вилоят коррупциясига бошлик килиб уни имкониятларидан кенг фойдаланади. Хозир хизматдан бушатилган энг дахшатлиси Жиззах вилоят Молия бошкармаси бошлиги Кашкадарёлик Турдиев Собир миллиардлаб давлат иктисодига зиён келтиргандан порахурлик килиб ходимлари оркали катта микдорда пора олиб Турдиев Собир хозирги кунда камокка олиниб бирча жиноятларини собик МХХ бошкармаси бошлиги Шухрат Тошпулатов рахнамолигида килгани тугрисида кургазма берсада Тошпулатов Шухрат хозирги кунда Тошкент вилояти МХХ бошкармаси бошлиги килиб тайинланган. 2008 йили Термиз шахридаги Тошпулатов Шухратни онасига Собир Турдиев тугулган кунига МХХ ходими Алишер Расулов оркали 5000 АКШ $ микдоридаги такинчокларни Термиз шахрига молия бошқармаси ходими Фуркат исмли йигит оркали етказдириб берган.
Шухрат Тошпулатовга Жиззах вилоятига коррупцияга бошлик булиб утказилган майор Волков Андрей уни гайриконуний ишларини бажаришга айнан кул келиб уни содир этадиган жиноятларини шахсан бошкарма бошлиги Ш.Тошпулатов яшириб юриб уни узини кора ишларида ишлатиб келади.
1. Андрей Волков 2009 йил июл ойида маст холда Сухроб Каримов деган фукарони Жиззах “Сангзор” рестаранида аёвсиз калтаклаб жагини синдириб улдириб юбормокчи булган. Лекин Шухрат Тошпулатов “СБ” ходими текширувчи Аброр деганга топширик бериб жиноятини яшириб факат хайфсан билан кутказиб колади. Прокуратурага бериб жиноят иши кузгатдирмайди.
2. Волков Андрейни хотини “Матиз” автомашинасида 2 нафар болани Фаргона вилояти худудида 27 феврал 2010 йили уриб юбориб вокеа жойидан кочиб кетади. Болаларни бири вокеа жойида вафот этиб иккинчиси огир тан жарохати олади. А.Волковни хотини жиноятдан кутилиб колади.
3. Волков Андрей Жиззах туман Хамрақул Носиров СФУда яшовчи процентга пул берувчи Анвар Нуманов деганни уйида яшаб уни гайриконуний ишларига шерик булиб химоя килиб келади.
4. Волков Андрей Жиззах шахридаги “Гранд Линк” фирмаси рахбари Комил исмли шахснинг жиноий харакатларини яшириб келмокда Жиззах шахар прокуратурасидаги унга нисбатан кузгатилган жиноят ишини тинжитмокчи.
5. Волков Андрей Жиззах шахар солик инспекциясида ишловчи Рамил ва Дамир деган шахсларни куллаб Дамирни солик инспекциясига ишга олдирган. Волков Андрей шуларни хисобига “Гранд Линк” рестаранида маишат килади.
6. Волков Андрей уни Жиззахга мукаддам Фаргона вилояти МХХ бошкарма бошлиги булган хозирги кунда Республика МХХ раисини уринбосари булган Курбонов Ахмаджон шахсан Жиззахга юбориб тартибни урнатиб беришга юборганини, шунинг учун уни хеч ким хеч нарса килаолмаслигини айтиб хаммани куркитиб юради. Дархакикат у айтган гаплар тугри булмаса нимага Андрей Волков шахсан мени келиб кулларимни кайириб гурух аъзолари углимни уриб курткаларини ертиб адвокат шахсий хонаси, автомашинаси, буюмлари дахлсиз булсада А.Волков бошлик гурух Узбекистон конунларида кузда тутилган жиноятларни содир этиб яна менга ва углим Бекзодга Уз.Р.ЖКни 238-модда 2-кисми билан вилоят прокуратураси оркали жиноий иш кузгатдириб судга бердиришга эришади.
Бу билан мени оиламдан бирданига беш одамни жиноятчи этишаяпди. Сабаби мен уюшган жиноятчилар гурухи бошлиги Тошпулатов Шухратни узим мукаддам 1976-1988 йилларда Жиззах вилоятида МХХ собик (КГБ) ходими булиб ишлаб бугунги кунда коррупцион холда конунбузарликлар содир этишадиганини шу идорани фахрийси ва адвокат сифатида айтиб конунбузарликларга чек куйишларини МХХ вилоят тергов булимии бошлиги подполковник Ходжаев Ф.га айтгандим. Шундан кейин Шухрат Тошпулатов мен уни ва ходимларини содир этадиган жиноятларидан хабардорлигим учун улар мендан хадиксирашиб мени куритиш йулига яъни Андрей Волков оркали фаолият курсатишди. Шунинг учун А.Волков менга оиланг билан куритаман деганди.
Мустакил Узбекистонни жаллоди Андрей Волковни жиноятларини тергаш лозим булади.
Хали буни билан ҳам чекланишмайди. Мени беш углим ун набирам бор колганларини хам такдирлари тахликада.
Сизлардан илтимос ёшим 70 га бораяпди II-гурух Улуғ Ватан Уруши қатнашчисига тергалаштирилган харбий хизмат уташ даври фахрий ногиронман. Дунё инсон хукуклари ташкилотларига, халкаро адвокатлар, юристлар ассоциациясига БМТ раисига мени оиламни химоя килиш борасида бизларни номимиздан чикиб ёрдам беринглар.
Хурмат билан фарзанди, набираси, келинини камок жазосида эканлигидан ва икки ёш набиралари ота-онасиз кучада колганидан рухан, жисмонан азоб чекадиган

Жиззах шахар “Жахонгир” адвокатлик бюроси адвокати
Халкаро адвокатлар жамияти аъоси

Мелихожи Кобилов.

Мурожаатимга 29 декабр 2009 йилги тузулган А.Волков гурухи билан содир этган жиноятни тасдикловчи далолатнома.

Тел: 8372-226-30-71
Сот: 8372-261-74-98

Адвокатим Эгам Шухрат
Пулат углини телефон раками

Сот: 8367-277-17-84

Д А Л О Л А Т Н О М А.

29 декабр 2009 йил                                                                                 Жиззах ш.

Бизлар ким Жиззах шахри «Имом Бухорий» жомъе масжиди муталавалиси Т.Шодиев, боғбон-қоровули Ж.Умматов, жамоа аъзолари А.Умаров, М.Мелиев, адвокат М.Қобилов, адвокат ёрдамчиси Б.Қобиловлар тузамиз ушбу далолатномани шул хақдаким 29 декабр 2009 йили соат эрталаб 11 ларда бир гурух 2 та рус 3 та узбек миллатига мансуб навқирон бақувват одамлар «Жахонгир» адвокатлик бюросини иш хонасига ўзларини расмий таништирмай, келиш сабабларини, ўтказмоқчи бўлган тадбирларини тушунтирмай адвокат М.Қобиловга «Ты занемаешся подкупам потерпевшего Мурадова Шерзода»-деб адвокатлик бюроси директори М.Қобиловни иш хонасига отилиб кириб бирнечта забардаст йигитлар билан приём ишлатиб ёши 70 га яқинлашган кекса қария одам М.Қобиловни қўлларини қайириб бўйниларидан бўғиб азоб беришиб «дод қутқазинглар» деб бақирганига қарамай қийнашди.

Шу хонада ариза ёзиб ўтирган Шерзод Муродов дегандан М.Қобилов сен ариза ёзганмисан мени сотиб олаяпти деб сўраса йўқ деб жавоб берди.

М.Қобиловни ранги оқариб юраги ёмон бўлиб беҳол бўлганидан сўнггина уни қўйиб юборишди. М.Қобилов «валидол», «валидол» деб бақириб креслога ўтириб қолди. Шунда юрак дорига югуриб масжид дарвозасидан чиқмоқчи бўлиб чопиб кетадиган Б.Қобиловни видеога олаётган рус миллатига мансуб барзангидай йигит икки елкасидан махкам ушлаб ердан озод кўтариб масжидни темир панжарали дарвозасига улоқтириб жарохат етказди. Ушлашини кучлилигидан Б.Қобиловни устидаги соф теридан тикилган курткасини чап елкаси йиртилиб кетди.

М.Қобиловга нитроглицерин ва валидол юрак дори олиб келишганидан сўнг уларни ичиб сал ўзига келганидан кейин келганлар гурухини бошлиғи Андрей Волков (кейин билдик) бизни олдимизда «С тобой можно поговорить наедине как с мужиком «тварь»»-деди. М.Қобилов «Не тварь а голубчик»-деди. Шунда у «Ты ешё  огризаешся я тебя изуродую»-деди. Шунда А.Волков «Ну выйдем туда»-деб офисни ҳовлисини ўртасига олиб бориб жамоа ичида намойишкорона сазойи қилиб ҳақорат сўзларини ишлатиб ҳаммани кўз ўнгида уни шимини, костюмини, курткасини ва ён чўнтакларига қўлини суқиб биқинларини бел ремен ўтказилган балдоқларни тинтиб пайпаслаб кўриб ҳечнарса тополмади. Шунда қийноқ зарбидан чарчаган М.Қобилов А.Волковга ҳовлида турган 10 ўриндиқли ошхона столига ўтириб гаплашишни таклиф қилди. М.Қобилов жамоа томонга қараб А.Волков тескари ўтириб М.Қобиловга «Ты что на меня столько жалобы пишешь я честно работаю ты меня ничего не сможешь делать а вот я тебя так сделаю, что сын твой и внук который я посадил живым не вернется а тебя я все равно посажу меня поддерживает руководство Республики. Я переведен в Джизак наводит порядок»-деб унга дўқ пўписа қилди. Кейин А.Волков ўзини гурух аъзолари билан адвокатни иш хонасини уни   ичидаги   2   та   сейфни    тинтув    қилиб   пул   қидираётганини   айтиб

М.Қобиловга тегишли бўлган нафақа пулидан қолган 300 минг сўм пулни ва компьютерини қўл телефонини прокуратура терговчисини чақириб баённома туздириб уларни печатлаб олишни буюрди.

Тузилган ва олинган пул буюмлар қайд этилган баённомадан М.Қобиловни қонуний талабига қарамай нусха бердирмади. Бу тўғрида М.Қобилов баённомага ёзиб имзолади.

А.Волков бизларга шу ерда икки миллион пул бор топиб беринглар агар ўзимиз қидириб топсак ҳаммангни олиб бориб қамаймиз деб ҳаммамизни қўрқитди.

Қанд касали бор Т.Шодиев масжид хужрасига кириб сахари ошиб МХХ ҳодимларини бебош қилиқларини кўриб тоби қочиб кроватда ётган бўлсада «Пулни топиб бер ўзим топсам сенларни ҳам қамайман»- деб уни ҳам қўрқитди.

Кейин А.Волковни гурухи кўчада турган М.Қобиловни «Лада-09» автомашинасини ичларини бардачогини орқа юк хоналарини жамоа ва йўлдан ўтадиган йўловчилар ва автотранспорт ҳайдовчиларига намойиш этиб қонунбузарлигини кўрсатиб давом этди. Пул бўлмагани учун топилмади. «Жахонгир» адвокатлик бюросини дераза эшик ва сейфларини, масжидни сейфини Жиззах вилоят прокуратурасини терговчисига печатлаттириб иш фаолиятини тўхтатдириб кетди.

МХХ ходими А.Волковни хатти-харкати Улуғ Ватан Уруши қатнашчисига тенглаштирилган МХХ ҳарбий хизмати ўташ даври II-гурух фахрий ногирони катта офицери 2 марта юрак инфаркти ўтказган М.Қобиловни соғлиғига қаттиқ таъсир этиб юраги хуруж қилиб Жиззах вилоят шошилинч тиббий марказини кардиология ва А.Волковни унга етказган тан жарохатидан травматалогия бўлимларидан ёрдам олишга мажбур бўлди.

А.Волков бошлиқ қонунбузарлар гурухи аниқ мақсад билан ҳаракат қилишиб М.Қобиловни учинчи инфаркт олдириб ҳаётдан йўқ қилмоқчи бўлишди. Далоалтнома муттасади идора ва ҳуқуқ идораларига Жиззах вилояти Миллий Хавфсизлик Хизмати бўлими бошлиғи Андрей Волковга ва уни қонунбузар гурух ходимлари Тўраев Салохиддин, Исомиддин ва бошқаларга қатъий жаъзо чоралари кўриш ва қадрсизланган ҳақ ҳуқуқларимизни тиклатиб бердирилиб бизларни МХХ ходимлари бундан буён таъқиб қилмасликларини сўраб тузилди.

One Response

  1. […] Қобулов: Бизнинг оиламиз бошига тушган ҳукм “Оиламни қирғин қилишмоқда, ёрдам беринглар!” мурожаатига […]

Leave a comment