Ризо Обид: Она тилим – буюк хазина!

6.Бемаза қовуннинг уруғи

Халқимизда ажойиб нақллару иборалар ғоят кўп.Шулардан бири оиласида ноқобил фарзандлар кўп дунёга келганларга нисбатан “бемаза қовуннинг уруғидай бирам уруғи кўп-эй баччағарни” деб қўйишади.Шу иборани эсга оларканман ўйга толаман.Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида ҳам шу мамлакат одамлари ичида ҳалиги айтилган бемаза қовуннинг уруғи кўпайгандай одамлар сони кўпми ё ундай эмасми?

Агар бемаза қовуннинг уруғи кабилар кўп бўлмаганда аллақачон маза-матралилар саъйи ҳаракати билан Ватандаги аҳвол яхши томонга ўзгарармиди дейманда.

“Осмондаги такага пут кўтарма” деган гап бор.Бу дегани бўлмайдиган, амалга ошмайдиган ишга хаёл суриб нима қиласан деган маънони англатади.

Бемаза қовунлар уруғи ўзи қаёқдан пайдо бўларкин? Ҳа, майли менку полиз экинлари илмидан хабарсиз одамман.Аммо одамлар ичида яшаганим учун ҳам бемаза қовун уруғи кабилар қаёқдан пайдо бўлиши қизиқ масала бўлиб қолаверади.

Ҳали, Ўзбекистонда ҳарбий диктатура тобора мустаҳкамланиб бораётганини кўриб туриб:”демократия йўқ, инсон, ҳақлари ҳимоясига етарли эътибор берилмайди” ва ҳакозо гаплар.Ие, ўзингиз айтиб турибсизку, қанақасига диктатура тизимида демократия бўлсин?Ёки бўлмаса демократик сайловлар бўлсин?Тавба дейсиз айрим даҳо-ю доҳийларга қараб.

Яна биттаси чиқиб нима дейди денг:Туркистон қурамиз, умумтурк минтақаси ва ҳакозо мен унчалик тушунмаган мавзуда олиб қочиб ётибди денг.Ёзганлариям бир дастурхонча жойни эгаллаган.Менку бу каби сиёсатни тушунмайман лекин тушунганга нисбатан менда савол пайдо бўлади:Мантиқан ўйлаб жавоб берингчи, диктатура тузуми ва унинг бошқарувчисини диктатор дейишади.Бу дегани якка бир шахс ҳукмронлиги, у ҳокимият тепасида ўтирар экан, сиз хаёл суришингиз:умум Туркистон қурамиз дейишингиз қайси мантиққа тўғри келади.

Бу борада озгина мулоҳаза юритилса дуруст бўладиганга ўхшайди.

Масалан, ўша қайта қуриш деб аталган йилларда жайдари мухолифат пайдо бўлди.Жайдари деганим сабаби, балки китобларда-ю, ҳужжатли фильмларда кўргану амалда бу тизимнинг қандайлигини билмайдиган, бир сўз билан айтганда сал қўпол туюларкуя, лекин “ёввойи” демократлар пайдо бўлди.Қайси идора ё маҳкама бўлмасин ошкоралик ва демократия дея эшигини тепиб кирадиганлар пайдо бўлди.Ўшалар энди хатоларини англаб тўғри йўлни танлаш ўрнига “пўстаги қоқилган” эчкидай йўқ нағмага қулоқ диккайтириб юришибди.Ўша қурумсоқ қартангиларга айрим ёшлар ҳам қулоқчаларини диккайтирган улоқчалар каби эргашиб юрибди.Уларни баъзан пўстагини қоқиб туриш…

Ие, ҳа пўстак қоқиш дедим.Келинг кейинги гал пўстак ва уни қоқиш деганда нимани англанади айтиб берарман.Ҳозирча узр.Р

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: