Ризо Обид: Она тилим – буюк хазина!

6.Бемаза қовуннинг уруғи

Халқимизда ажойиб нақллару иборалар ғоят кўп.Шулардан бири оиласида ноқобил фарзандлар кўп дунёга келганларга нисбатан “бемаза қовуннинг уруғидай бирам уруғи кўп-эй баччағарни” деб қўйишади.Шу иборани эсга оларканман ўйга толаман.Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида ҳам шу мамлакат одамлари ичида ҳалиги айтилган бемаза қовуннинг уруғи кўпайгандай одамлар сони кўпми ё ундай эмасми? Continue reading

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ

Бобур ғазалига мухаммас

Қилма касдин таъмаким, йўқтур гумондин яхшилиғ,
Пайкони жонға ғизо, бори камондин яхшилиғ,
Жисминга келғай малол руҳи-равондин яхшилиғ,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,
Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Continue reading