ОШКОРА АЙТИШ МАНА БУНДАЙ БЎЛИБДИ…

cat.jpg18 ноябр куни, Ўзбекистондаги йирик нашрлардан (?) хисобланмиш, «Ўзбекистон овози» газетасида, журналист Қўчқор Норқобиловнинг «Онгни заҳарлаш йўлидаги кураш» сарлавҳали мақоласи чоп қилинди. Аслида, газета қўлимга тўсатдан тушиб қолди, ундаги ўша айтаётганим мақолани кўрдиму, газетага нисбатан бўлган бефарқлигимдан хафа бўлиб кетдим. Нега дейсизми? Вей, зўр мақола эканда, қойил Қўчқорвой!

 

Газета анча-мунча қўлма-қўл бўлган шекилли, эртасига киосклардан уни тополмадим, шу боис менинг туфайли Қўчқорвой мақоласига қизиқиш билдириб қолгувчилар чиқиб қолса, қийланмасин деган муддао билан мақолага бироз тўхталиб ўтсам. Умуман олганда сарлавҳасиданоқ мақола нима ҳақдалиги, аниқроғи ким ҳақдалиги тушунарлидай. Бир қарашда, кўпчилик ҳа-а, тағин Америками, Явропами, тепилган чоғи, дейиши мумкин. Аввалига мен ҳам шундай тушундим, зеро мақоланинг у ер-бу ерида Ғарбга ишора ҳам бор. Аммо синчков ўқиб чиққач, бирдан тушуниб қолдим, ва беихтиёр қойил Қўчқорвой, деб юбордим.

Қаранг, азамат нима деб ёзибди, «Ҳозирги ғарбийлаштириш байроғи остида навниҳол фарзандларимиз онги-шуурига сингдирилаётган вестернизация — глобал санъат, глобал маданият, глобал ҳаёт тарзи каби қарашлар замирида ҳам ана шу мақсад ётибди» яъни, онгни заҳарлаш ва шу йўл билан миллатни махв этиш. Нега энди Қўчқорвойга қойил қолганимни айтай а? Чунки бир ўқишда ҳамма ҳам коса тагидаги ним косани англамаслиги мумкин, ўзбекмизда, соддамиз.

Бу, давлатимиз, деб атаётганимиз жўғрофик ҳудуднинг хў-в каттаси, ҳар сафар зўр бериб такрорлайдиган бир гапи бор, «Биз дунёвий, ҳеч кимдан кам бўлмаган давлат қураяпмиз» деган. Эсладингиза? Азамат Қўчқорвой шу гапни урганда. Ахир, президент ҳеч кимдан кам бўлмаган, дунёвий деганда, бизнинг Шарқ урфларию маданиятига яқин бўлган мусулмон давлатлари ва ёки боринг ана Ҳинд, Япон, Хитой, Вьетнам, Корейс маданиятларини назарда тутмагани аниқку, тўғрими? Демак, Президент деганлари, айнан ўша ғарбий ёки явропавий маданиятни назарда тутган. Бу билан, Қўчқорвой айтмоқчи, миллатимиз онгини заҳарлаб, уни махв этган, мана ўн беш йилки шу ҳол давом этмоқда.

Яна иқтибос, «Отангни сен де. Онангни ҳам сенсира. Ўзинг учун яша. Ўзгаларни нари суриб қўй. Хоҳлаган ишингни қил. Сен эркин одамсан. Биров билан ишинг бўлмасин. Ота-онанг кексайса нима қипти, ана қариялар уйи бор, олиб бориб қўй. яшайверади-да». Қойил, азамат! Жуда ҳам нозик усулда, ички сиёсатни чунонам урганки, қўяверасиз. Масалан, Тошкент вилоятидаги бир қишлоқда таҳминан ўнга яқин хонадонни яқинда сел ювиб кетди, сал аввалроқ Андижонда 13 май ҳодисалари юз берди, ҳукумат тақдим этган маълумот бўйича таҳминан 187 одам ҳалок булди, Хоразмда туркман чегарачилари икки ўзбекистонликни ўлдириб кўйди, Қозоғистон чегарачилари эса икки ўзбекни ўлдириб, бирининг оёғини кесиб ташлади, Россияда эҳ-ҳе қанча ўзбек ўлдириб юборилаяпти… Ўзбекистондачи, қандай кайфият, ўша Қўчқорвой айтмоқчи «Ўзинг учун яша, биров билан ишинг бўлмасин» ва хоказо. Тўғрими?

«… маҳалладаги ёш-яланглар нега кечқурунлари ҳар жой-ҳар жойда ўтирволиб нималарнидир чекишмоқда, пиво-ароқ ичишмоқда… нима сабабдан анови навниҳол қиз киндигини очиб, тор жинси кияди, нима сабабдан манови йигитча атайлаб тиззаси йиртиқ шимни кийишни ўзига эп кўрди, ўғил бола бўлиб қулоғига темир ҳалқа тақиб олибдими, хуллас, сизни сира қизиқтирмайди, ўйга толдирмайди, кўнглингизда оғриқ уйғотмайди, биз ўзбекмизку ахир, нима бўлди бизга, деган истиҳола емирилиб боради». Ана инқилобга даъват, маладес, азамат!

Ёш-яланг чекмаслигию, ароқ-пиво ичмаслиги учун, ўша қурғурни савдодан йўқ қилиш керак, пивной барларни бекор қилиш керак. Энг аввало, хув анави «Паша» деган тунги клубдан бошламоқ керак, тўғрими Қўчқорвой? У тунги клубнинг эгаси кимлигини бутун Тошкан билади. Ўша ерда ҳамма қорни очиқлару, қулоғига темир ҳалқа тақиб олганлар. Гогоша хонимнинг ҳайрихоҳлиги остида лаззат «шарбати»дан тўйиб-тўйиб тотишаяпти, агар имкон топилса истаган киндиги очиқ ўзбек қизи билан… хатто йигити билан ҳам… астағфируллоҳ… Қўчқорвой нимага шама килаётганини сездингларми, ахир қаҳрамон эмасми бу йигит?

Чиндан ҳам, ҳозир ўзбекка кун йўқ. Хатто дўппи кийиб ҳам эркин юролмайсиз, дарҳол икки-учтаси безовта бўлиб югуриб келади, тинчликми деб. Дўппи киймоқлик ё азани англатади ёки «Ҳизб ут-таҳрир»га аъзоликни. Қўчқорвой тўғри айтаяпти, бунақада ўзбеклигимиз ўлади. Қаранг, оёқ кийимларимиз ғарбийча, бугун ҳеч қайси ўзбекистонлик махси калач киймайди, нега? Уст бошимизни айтмайсизми, костюм, жикет, галстук тавба, яхтаклар қаёққа кетди, чопонларчи? Аёлларимизни айтмайсизми, юпқа кўйлаклар, тиззани аранг ёпувчи юпкалар, паранжиларимизни нега киймаймиз, нима ўзбеклигимиздан ор қиламизми, кияйлик ахир… рўмол ўраб юришни одат қилайлик, масалан депутат аёлларимиз ва Хотин қизлар қўмитаси раҳбари бошлаб берсин шу ишни. Ҳар ерни босиб кетган, юрагингни ҳаприқтириб учиб ўтадиган машиналарни айтмайсизми, Қўқон араваларни соғинди кўнгил…

Тиливузорларимизни қаранг, нуқул Бразилия, Мексика, яна аллақаерлик ғайридин ва беномусларнинг оғиз-бурун ўхшатиб ўпишмоқликни ўргатувчи, қизларни неча ёшданоқ йигитларга қош қоқишу, онаси ва отаси билан таништириб қўйиб, йигит қиз билан, қиз эса йигит билан қўшни хонада бирров юмалаб олишни ўргатиб турибди. Ўзбек хонадонларида, энг қизиғи бу сериаллар, кекса бувамизу-бувиларимиздан тортиб, ҳали тиши чиқиб улгурмаган гўдагимизгача дамимиз чиқмай, нафасимизни ютиб томоша қиламиз. Кейин кўрган билганимизни синаб кўриш учун синчков кўриб, ҳар бир «учқур» сўзларни ёдлаб ҳам оламиз. Нима дедингиз, Қўчқорвой, хэ-э, ўша… Бас, дейиш вақти келди, тўғрими Кучкорвой, шартта масалани кўндаланг қўйиш керак, мана «Ўзбекистон овози» минбар бўлишни бошлаб берди.

Хуллас ҳурматли ўқувчи, Қўчқорвойга тан бердим. Гапни чиройли қилиб ўраб, ҳамма кўз-қовоғига қараётган одамни чунонам урганки, қўяверасиз. Чунки ўшанинг қизига қарашли Марказ-ТВ деган каналда қамма тарғиботу-ташвиқотлар. Аннақа кинолар ҳам бўлиб туради, қорни очиқ қизлар олиб борувчилик қилади, ўзиям нақ жойига оборишадида… Қўчқорвойнинг мардлигига далил бўлган яна бир иқтибосни келтириб ўтсам. «ХХ асрнинг бошларидаёқ немис файласуфи Освальд Шпенглер ахборот хуружининг одамлар онгига таъсирини «Европа инқирози» асарида шундай башорат қилган эди: «Яқин келажакда жаҳоннинг икки ёки уч газетаси провинциал газеталар фикрини бошқаради ва улар ёрдамида халқлар иродасини бўйнсиндиришга уринади. Ҳамма нарса эса шу газеталарни назорат қилиб тургувчи оз сонли кишилар томонидан ҳал этилади…».

Хўш, айтингчи, топиб айтмаганми? Ўзбекистонда ғарбий ёки явропий газеталар йўқ, радиолар ҳам келган жойига индамай кетиб бўлган, хўш, у ҳолда Қўчқорвой кимни назарда тутяпти, топингчи? Яшанг! Провинциал газеталаримизга марказий нашрларимиз таъсир ўтказадими, ўтказади, халқимиз иродасини бўйсиндиришга қаратилганми бу газеталардаги чиқишлар, худди шундай, ва энг муҳими ҳамма нарса, Қўчқорвой айтмоқчи, «…шу газеталарни назорат қилиб тургувчи оз сонли кишилар томонидан ҳал этилади»ми, ҳа, шундай. Ана сизга борини марказий нашр орқали, ўша оз сонли инсонлар назорат қилиб бошқариб турган газета орқали баралла айтиш намунаси. «Озодлик» ҳам, Би-Би-Си ҳам, хатто «Америка овози»ю бошқа ОАВлар ҳам чўлда қолиб кетди.

Баракалла Қўчқорвой, мабодо бирор ҳаракат ёки фирқа тузадиган бўлсангиз, биз сиз билан!

Нидои Мазлум

 ноябр куни, Ўзбекистондаги йирик нашрлардан (?) хисобланмиш, «Ўзбекистон овози» газетасида, журналист Қўчқор Норқобиловнинг «Онгни заҳарлаш йўлидаги кураш» сарлавҳали мақоласи чоп қилинди. Аслида, газета қўлимга тўсатдан тушиб қолди, ундаги ўша айтаётганим мақолани кўрдиму, газетага нисбатан бўлган бефарқлигимдан хафа бўлиб кетдим. Нега дейсизми? Вей, зўр мақола эканда, қойил Қўчқорвой!

Газет анча-мунча қўлма-қўл бўлган шекилли, эртасига киосклардан уни тополмадим, шу боис менинг туфайли Қўчқорвой мақоласига қизиқиш билдириб қолгувчилар чиқиб қолса, қийланмасин деган муддао билан мақолага бироз тўхталиб ўтсам. Умуман олганда сарлавҳасиданоқ мақола нима ҳақдалиги, аниқроғи ким ҳақдалиги тушунарлидай. Бир қарашда, кўпчилик ҳа-а, тағин Америками, Явропами, тепилган чоғи, дейиши мумкин. Аввалига мен ҳам шундай тушундим, зеро мақоланинг у ер-бу ерида Ғарбга ишора ҳам бор. Аммо синчков ўқиб чиққач, бирдан тушуниб қолдим, ва беихтиёр қойил Қўчқорвой, деб юбордим.

Қаранг, азамат нима деб ёзибди, «Ҳозирги ғарбийлаштириш байроғи остида навниҳол фарзандларимиз онги-шуурига сингдирилаётган вестернизация — глобал санъат, глобал маданият, глобал ҳаёт тарзи каби қарашлар замирида ҳам ана шу мақсад ётибди» яъни, онгни заҳарлаш ва шу йўл билан миллатни махв этиш. Нега энди Қўчқорвойга қойил қолганимни айтай а? Чунки бир ўқишда ҳамма ҳам коса тагидаги ним косани англамаслиги мумкин, ўзбекмизда, соддамиз.

Бу, давлатимиз, деб атаётганимиз жўғрофик ҳудуднинг хў-в каттаси, ҳар сафар зўр бериб такрорлайдиган бир гапи бор, «Биз дунёвий, ҳеч кимдан кам бўлмаган давлат қураяпмиз» деган. Эсладингиза? Азамат Қўчқорвой шу гапни урганда. Ахир, президент ҳеч кимдан кам бўлмаган, дунёвий деганда, бизнинг Шарқ урфларию маданиятига яқин бўлган мусулмон давлатлари ва ёки боринг ана Ҳинд, Япон, Хитой, Вьетнам, Корейс маданиятларини назарда тутмагани аниқку, тўғрими? Демак, Президент деганлари, айнан ўша ғарбий ёки явропавий маданиятни назарда тутган. Бу билан, Қўчқорвой айтмоқчи, миллатимиз онгини заҳарлаб, уни махв этган, мана ўн беш йилки шу ҳол давом этмоқда.

Яна иқтибос, «Отангни сен де. Онангни ҳам сенсира. Ўзинг учун яша. Ўзгаларни нари суриб қўй. Хоҳлаган ишингни қил. Сен эркин одамсан. Биров билан ишинг бўлмасин. Ота-онанг кексайса нима қипти, ана қариялар уйи бор, олиб бориб қўй. яшайверади-да». Қойил, азамат! Жуда ҳам нозик усулда, ички сиёсатни чунонам урганки, қўяверасиз. Масалан, Тошкент вилоятидаги бир қишлоқда таҳминан ўнга яқин хонадонни яқинда сел ювиб кетди, сал аввалроқ Андижонда 13 май ҳодисалари юз берди, ҳукумат тақдим этган маълумот бўйича таҳминан 187 одам ҳалок булди, Хоразмда туркман чегарачилари икки ўзбекистонликни ўлдириб кўйди, Қозоғистон чегарачилари эса икки ўзбекни ўлдириб, бирининг оёғини кесиб ташлади, Россияда эҳ-ҳе қанча ўзбек ўлдириб юборилаяпти… Ўзбекистондачи, қандай кайфият, ўша Қўчқорвой айтмоқчи «Ўзинг учун яша, биров билан ишинг бўлмасин» ва хоказо. Тўғрими?

«… маҳалладаги ёш-яланглар нега кечқурунлари ҳар жой-ҳар жойда ўтирволиб нималарнидир чекишмоқда, пиво-ароқ ичишмоқда… нима сабабдан анови навниҳол қиз киндигини очиб, тор жинси кияди, нима сабабдан манови йигитча атайлаб тиззаси йиртиқ шимни кийишни ўзига эп кўрди, ўғил бола бўлиб қулоғига темир ҳалқа тақиб олибдими, хуллас, сизни сира қизиқтирмайди, ўйга толдирмайди, кўнглингизда оғриқ уйғотмайди, биз ўзбекмизку ахир, нима бўлди бизга, деган истиҳола емирилиб боради». Ана инқилобга даъват, маладес, азамат!

Ёш-яланг чекмаслигию, ароқ-пиво ичмаслиги учун, ўша қурғурни савдодан йўқ қилиш керак, пивной барларни бекор қилиш керак. Энг аввало, хув анави «Паша» деган тунги клубдан бошламоқ керак, тўғрими Қўчқорвой? У тунги клубнинг эгаси кимлигини бутун Тошкан билади. Ўша ерда ҳамма қорни очиқлару, қулоғига темир ҳалқа тақиб олганлар. Гогоша хонимнинг ҳайрихоҳлиги остида лаззат «шарбати»дан тўйиб-тўйиб тотишаяпти, агар имкон топилса истаган киндиги очиқ ўзбек қизи билан… хатто йигити билан ҳам… астағфируллоҳ… Қўчқорвой нимага шама килаётганини сездингларми, ахир қаҳрамон эмасми бу йигит?

Чиндан ҳам, ҳозир ўзбекка кун йўқ. Хатто дўппи кийиб ҳам эркин юролмайсиз, дарҳол икки-учтаси безовта бўлиб югуриб келади, тинчликми деб. Дўппи киймоқлик ё азани англатади ёки «Ҳизб ут-таҳрир»га аъзоликни. Қўчқорвой тўғри айтаяпти, бунақада ўзбеклигимиз ўлади. Қаранг, оёқ кийимларимиз ғарбийча, бугун ҳеч қайси ўзбекистонлик махси калач киймайди, нега? Уст бошимизни айтмайсизми, костюм, жикет, галстук тавба, яхтаклар қаёққа кетди, чопонларчи? Аёлларимизни айтмайсизми, юпқа кўйлаклар, тиззани аранг ёпувчи юпкалар, паранжиларимизни нега киймаймиз, нима ўзбеклигимиздан ор қиламизми, кияйлик ахир… рўмол ўраб юришни одат қилайлик, масалан депутат аёлларимиз ва Хотин қизлар қўмитаси раҳбари бошлаб берсин шу ишни. Ҳар ерни босиб кетган, юрагингни ҳаприқтириб учиб ўтадиган машиналарни айтмайсизми, Қўқон араваларни соғинди кўнгил…

Тиливузорларимизни қаранг, нуқул Бразилия, Мексика, яна аллақаерлик ғайридин ва беномусларнинг оғиз-бурун ўхшатиб ўпишмоқликни ўргатувчи, қизларни неча ёшданоқ йигитларга қош қоқишу, онаси ва отаси билан таништириб қўйиб, йигит қиз билан, қиз эса йигит билан қўшни хонада бирров юмалаб олишни ўргатиб турибди. Ўзбек хонадонларида, энг қизиғи бу сериаллар, кекса бувамизу-бувиларимиздан тортиб, ҳали тиши чиқиб улгурмаган гўдагимизгача дамимиз чиқмай, нафасимизни ютиб томоша қиламиз. Кейин кўрган билганимизни синаб кўриш учун синчков кўриб, ҳар бир «учқур» сўзларни ёдлаб ҳам оламиз. Нима дедингиз, Қўчқорвой, хэ-э, ўша… Бас, дейиш вақти келди, тўғрими Кучкорвой, шартта масалани кўндаланг қўйиш керак, мана «Ўзбекистон овози» минбар бўлишни бошлаб берди.

Хуллас ҳурматли ўқувчи, Қўчқорвойга тан бердим. Гапни чиройли қилиб ўраб, ҳамма кўз-қовоғига қараётган одамни чунонам урганки, қўяверасиз. Чунки ўшанинг қизига қарашли Марказ-ТВ деган каналда қамма тарғиботу-ташвиқотлар. Аннақа кинолар ҳам бўлиб туради, қорни очиқ қизлар олиб борувчилик қилади, ўзиям нақ жойига оборишадида… Қўчқорвойнинг мардлигига далил бўлган яна бир иқтибосни келтириб ўтсам. «ХХ асрнинг бошларидаёқ немис файласуфи Освальд Шпенглер ахборот хуружининг одамлар онгига таъсирини «Европа инқирози» асарида шундай башорат қилган эди: «Яқин келажакда жаҳоннинг икки ёки уч газетаси провинциал газеталар фикрини бошқаради ва улар ёрдамида халқлар иродасини бўйнсиндиришга уринади. Ҳамма нарса эса шу газеталарни назорат қилиб тургувчи оз сонли кишилар томонидан ҳал этилади…».

Хўш, айтингчи, топиб айтмаганми? Ўзбекистонда ғарбий ёки явропий газеталар йўқ, радиолар ҳам келган жойига индамай кетиб бўлган, хўш, у ҳолда Қўчқорвой кимни назарда тутяпти, топингчи? Яшанг! Провинциал газеталаримизга марказий нашрларимиз таъсир ўтказадими, ўтказади, халқимиз иродасини бўйсиндиришга қаратилганми бу газеталардаги чиқишлар, худди шундай, ва энг муҳими ҳамма нарса, Қўчқорвой айтмоқчи, «…шу газеталарни назорат қилиб тургувчи оз сонли кишилар томонидан ҳал этилади»ми, ҳа, шундай. Ана сизга борини марказий нашр орқали, ўша оз сонли инсонлар назорат қилиб бошқариб турган газета орқали баралла айтиш намунаси. «Озодлик» ҳам, Би-Би-Си ҳам, хатто «Америка овози»ю бошқа ОАВлар ҳам чўлда қолиб кетди.

Баракалла Қўчқорвой, мабодо бирор ҳаракат ёки фирқа тузадиган бўлсангиз, биз сиз билан!

Нидои Мазлум

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: