Энди нима булади?

nasrullo_sayidov.jpg_ulughbek.jpgЕвропа Иттифокининг Узбекистонга нисбатан одимлари бундан кейин кандай бўлади? Мухолифатнинг ўрни каерда бўлади?

Собиқ Ўзбекистон халқ депутати Насрулло Саййид “Бирлик” партияси фаоли, хукук химоячиси Улугбек Бакировнинг саволларига жавоб беради.

-Якинда Европа Иттифоки Узбекистонга нисбатан олдин эълон килган курол-ярог сотиш хакидаги эмбаргосини яна бир йилга ва айрим Узбекистон амалдорларига нисбатан виза чекловларини олти ойга узайтирди. Сиз нима деб уйлайсиз, бу чоралар Узбекистон хукумати сиёсатига таъсир утказа оладими?

-Албатта, таъсир утказади. Жуда куп ватандошларимиз Халкаро хамжамиятнинг у ёки бу давлатга утказиши мумкин булган халкаро босими даражасига жуда буртирилган холда ишонадилар. Агар халкаро ташкилотлар ёки БМТ улар уйлайдиган даражада кудратли механизмга эга булганида эди, хозир дунёда бирорта хам диктатор колмаган булур эди. Халкаро босим утказиш

механизми шу даражада мураккабки, уни амалга ошириш учун йиллар ва хатто

ун йиллар керак булади. Ундан ташкари, бу масалаларда хар доим хам халкаро якдиллик ва хамжихатлик булавермайди. Чунки, дунё мамлакатларининг сиёсий йуналиши ва уларнинг вокеаларга муносабатлари хам хар хилдир. Шу сабабли, Европа Иттифокининг Узбекистонга нисбатан чекловлари биз истаган самарани беравермайди, деб уйламайман.

-Андижон вокеаларини икки томонлама тузилган экспертлар гурухлари томонидан урганилиши, мазкур йилнинг поёнигача кузда тутилган хамда у ерда содир этилган хунрезликни куламини бу учрашув аниклаб бера оладими?

-Менимча, тула маънода аниклаб бера олмайди. Бу вокеанинг кулами ва хар бил деталларигача аниклик киритишнинг якин вактда иложи булмайди. Бу учун замонлар ва сиёсатлар узгариши керак. Хозирга амалдаги хукумат, нима булмасин, уз позициясини химоя килиб тураверади. Унинг хохишисиз эса, вокеалар тафсилотини тула равшанлаштиришнинг иложи булмайди. Бунака сабаблари ва кулами тула аникланмай колаётган вокеалар дунёда жуда куп. Киргизистондай анча демократлашган давлатда хам Ахси вокеалрини хали бери аник хулосалаб бера олганлари йук.

-“Бирлик” партиясининг 6 ноябрдаги Баёнотида : “Диктатураларни факат санкциялар жорий этиш ва изоляция килиш йули билан ютиб булмайди” дейилган хамда (шу маънода), 2007 йилги Президент сайловларида амалдаги мухолифатга изн берилади, деб уйлайсизми? Шу карашларга Сизнинг муносабатингизни билмокчи эдим.

-Узбекистонда кандай тузум булишини охир-окибат унинг ичида яшовчи халки белгилай олади, холос. Узбекистон халкининг сиёсий даражаси усмас экан, хеч кандай ташки таъсир унчалик самара бермайди. Мен олдинлари хам жуда куп ёзганман, Узбекистон мухолифати мамлакат ичида шаклланиб яшамас экан, Узбекистондаги сиёсий мухитни узгартиришни иложи йук. Хозирги Узбекистон рахбари, ута радикал мухолифатга хеч качон йул очиб бермайди, чунки бу хозирги режим учун узини -узи улдириш демакдир. Лекин, кескин ва радикал талаблар билан юравериб, Узбекистондаги сиёсатни узгаришига хизмат килмасдан, уни тугашини кутиб четда юравериш хам хато, деб уйлайман. Сиёсат бу имкониятлар даражасидаги ишдир. Айрим нарсалар тугрисида вактинча бахс килишни тухтатиб, Узбекистон ички сиёсатига кириб боришга харакат килишни мен хато, деб хисобламайман. Бу дунёдаги мутлак хакикатни факат-Хак Таъолонинг узи билади. Хамма жабхада хам факат мен хакман, деявериш хам яхши эмас. Эзгу ишлар йулида оз-моз компромиссга бориш, маълум даражада чекиниш айрим холларда сезиларли натижалар бериши мумкин. Каримов 2007 йилги Президентлик сайловини мухолифатсиз утказмайди. У хозир мухолифат излаяпти. Бундан буёгига энди Узбекистонни мухолифатсиз ушлаб турмаслик кераклигини у хам тушунмокда, деб уйлайман. Унга ута радикал булмаган мухолифат керак. Унинг шу хохишидан фойдаланиб, “Бирлик” партияси Узбекистон ичига янада жадаллик билан кириб борса ва Узбек жамиятида мухолифатни урнини тулдириб колса, яхши буларди. Колганини эса, вакт курсатади, Дуне хар кун узгаради. Ким билади дейсиз, “Бирлик” ХХП мамлакат ичида, халк орасида янада яхши таянч топиб, Узбекистондаги диктатурани тезрок емирилишига хизмат килиб колса, ажаб эмас. Четда туриб, куп иш кила олмагандан кура, мамлакат ичида оз булса хам иш килиш маъкулрокдир, деб хисоблайман.

Президент сайловларида мухолифат жуда кучли, муносиб номзодни топа олиб, сайловда иштирок эта олса, ажаб эмас, анча-мунча узгаришлар булиб колар, деб умид билдираман.

– Мазмунли сухбатингиз учун ташаккур!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: