Nuqtai nazar

nasrullo_sayidov.jpg

Насрулло Саййид

“Мухолифат” термини узбек жамиятига конунлаштирилиб киритилмокчи, мухолифатнинг узичи?

Якинда Узбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов иккита Конституцион конунлар лойихасини эълон килиб, Узбекистонда сиесий ислохотлар килаетганлигини айтмокчи булди. Хакикатан хам эълон килинган конунлар лойихаси кабул килинса, Узбекистонда кайсидир маънода демократия сари кадамлар ташланадими?

Эълон килинган конун лойихаларининг биринчиси, Узбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда кабул килинган ва 2003 йил 24 апрелда узгартиришлар киргизилган Конституциясининг 89, 93, 102- моддаларининг янги тахрирдаги, узгартирилган вариантда кабул килишни кузда тутади.

Яъни Конституциянинг 89 –моддасига бундан буен-”Узбекистон Республикаси президенти Узбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи хокимият бошлигидир”- деган сузлар урнига, “Узбекистон Республикаси президенти давлат бошлигидир ва давлат хокимияти органларининг келишилган холда фаолият юритишини хамда хамкорлигини таъминлайди” -деб узгартириб укилиши таклиф килинмокда. Бу конун лойихасини депутат ва сенаторлар маъкулласа, у конуний тарзда 2008 йил бошидан кучга киради. Демак 2008 йил бошигача И.Каримов хам давлат бошлиги, хам хокимият бошлиги булиб туради, Агар бизлар уни 2007 йилда президентликка кайта сайлаб берсак, у хокимиятга бошликликдан кечиб, факат уни тугри, келишиб ишлашини назорат килиб боришни уз зиммасида колдирмокчи холос.

Таклиф этилаетган конун лойихаси кабул килинса, 2008 йил бошидан Узбекистонда Премьер-министр (Бош вазир)га купрок ваколатлар берилмокчи, президент эса давлат бошлиги булиб, миллат манфаатлари йулида расмий ташрифларда юрмокчи холос.

Конституциянинг 93 -ва 102- моддалари буйича кузда тутилган узгартиришлар, асосан вилоятлар ва Тошкент шахар хокимларининг, тегишли вилоят ва шахар халк депутатлари Кенгашларида тузилажак партия фракцияларида кенг мухокама килиниб, кейин тайинланишига каратилгандир. Демак Парламент ва Кенгашларда энди депутатлар фракцияларга мажбуран булиниб оладиларда, президент томонидан таклиф этилган хокимликка номзодни роса “галвирдан утказадилар”. У депутатларга екса-екди, екмаса оркага президентга кайтариб отилади. Президент бошкасини курсатармиш, уч маротабагача. Учтаси хам утмаса, келишишнинг хеч иложи булмаса, президент депутатларни таркатиб юборар эмишшш. Бу 2008 йилдан бошлаб, сайловдан сунг.

“Давлат бошкарувини янгилаш ва янада демократлаштириш хамда мамлакатни модернизация килишда сиесий партияларнинг ролини кучайтириш тугрисидаги” иккинчи конун лойихаси, юкоридаги биринчи конун лойихасини тулдиради, деб хулоса килиш мумкин. Таклиф этилаетган ушбу конун лойихаси 8 моддадан иборат булиб, асосан Бош вазир (Премьер-министр), Олий Мажлис Конунчилик палатаси Раис уринбосарлари, Тошкент шахар ва вилоятлар хокимларини тайинлаш технологиясига айрим узгартиришлар киритишни назарда тутади. Бу ерда хам депутатлар фракциялари роли оширилиб, юкоридаги амалдорлар тайинланганда “галвирдан утказиш” мулжалланмокда.

Конун лойихасининг 2-моддасида Олий Мажлис Конунчилик Палатасида партия фракцияларини тузиш ва у ерда “купчилик” ва “камчилик”ни ташкил топиши “хаеллаштирилмокда”.

Узбекистон тарихида биринчи марта, Мустакилликни 16-йилида, РАСМИЙ ТАРЗДА ана уша “ташкил топажак камчилик” парламентдаги – МУХОЛИФАТ деб аталиши, энди конунийлаштирилмокчи ва уша мухолифатнинг хукуклари мухофазаланиб, уларга куйидаги конуний хукуклар берилажак эмиш –

– Парламентда альтернатив лойихалар билан чикиш.

-келишув комиссияларида албатта “камчилик”нинг хам альтернатив фикрларини мухокама килиш мажбурийлиги.

Хулоса килиб айтганда президент “мухолифат” сузини олдин хам бир неча бор, “кора кучлар” сузлари билан кушиб ишлатиб келган. Аммо Узбекистон расмийлари ва матбуоти бу сузни ишлатишдан жуда куркарди. Куп борса “халигилар” – деб, езишарди. “Мухолиф фикр”, “мухолифат” сузлари узбек лугатларида йук эди.

Ушбу конунлар мухокамаси билан энди ажаб эмас, узбек халки хам бу сузларни тез- тез тилга ола бошласаю, -энди тиригини хам курайлик-, деб колса.

Ушбу конунларнинг мухокамага куйилишида мен айтган “ютук”ларнинг борлигини, олкишлашдан бошка иложимиз йук.

 

One Response

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: