ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

АЙТИЛМАЙДИГАН ГАПЛАР…

САФАР
Исроилнинг Ғазога бораётган ёрдам флотига ҳужум қилгани ҳақида айтилмаган гап қолмади, ҳисоб. Қораламаган ташкилот оз. БМТдан тортиб, Ўзбекистонга қадар овозини чиқарди.  Бу муҳим…

Бундай воқеа юз бериши мумкинлиги ҳақида икки ойдан бери Туркияда ҳам, Исроилда ҳам гап бор эди. Шунчаки оғзаки гаплар эмас, матбуотда ҳам. Лекин ўша куни Туркия бош вазири ҳам, Исроил Бош вазири ҳам мамлакатларидан жуда ва жуда узоқда – сафарда эдилар. Туркия Бош вазири Чилида, Исроил Бош вазири эса Канадада эди. Бу эса қизиқ?!

НЕФТ
Биз технология асрида яшаяпмиз.
Инсон ҳамма нарсани ўзгартирмоқда.
Ҳатто жоннинг ҳужайрасини сунъий равишда ясашнинг йўли топилди.
Лекин икки ойдирки, Мексика кўрфазига сизаётган нефтни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Жаҳон бозорида эса, нефтнинг нархи тушиб кетиши тўхтатди, қайта кўтарила бошлади. Қизиқ?!

ЖИМЛИК
Қирғизистонлик ўзбек журналисти Алишер Соипов ўлдирилганда мотам тутганлар, марсия айтганлар, “бу ишни охирига қадар қўймаймиз” деганларнинг ҳаммаси Бишкекда ҳукумат алмашгандан бери негадир нафасини ичига ютган. Бу борада тинмай гапириб келаётган халқаро ташкилотлардан тортиб, маҳаллий журналистларга қадар ҳаммаси жим. Ҳатто уни “укам эди” деганлар ҳам жим. Ваҳоланки бугун Бишкекда ҳокимиятнинг тепасида ўтирганларнинг бири уларга дўст бўлса, иккинчиси опа.

Ҳатто Алишер Соиповнинг номини байроқ қилиб АҚШ Конгрессига қадар чиққан ташкилотлару радиолар ҳам жим. Ҳар куни Бишкек тўралари билан суҳбатлар эса авжида. Лекин негадир Алишер Соипов делосини очинглар дейишмайди. Нега олдин айтишарди? Балки олдинги ҳукумат барибир очмаслигини билишармиди?

Ҳатто бу ҳақда адиб Ризо Обид ёзгандан кейин ҳам жимлик давом этмоқда. Мен эслатгандан кейин ҳам давом этаверадиганга ўхашаяти.  Қизиқ?!

One Response

  1. […] Ҳатто бу ҳақда адиб Ризо Обид ёзгандан кейин ҳам жимлик давом этмоқда. Мен эслатгандан кейин ҳам давом этаверадиганга ўхашаяти. Қизиқ?! […]

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: