Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

jm_2012yilПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

15. Олтин тангалар

Гуля менга қаради, мен унга. Иккаламиз ҳам жим. Унинг кўзларида нафратсимон тўлқин айланмоқда. Кимдан нафрат қилади? Менданми? Ким бўлибдики,  нафрат қилади? Осмондан тушган оймиди? Бу ердаги гўзаллар олдида у лойга ботган гўсалага ўхшаб қолган. Қиз деганни нози билан бирга меҳри ҳам бўлиши керак. Сузаман деган қўчқордек ўқрайиб турибди. Нима эмиш, биз билан Тошкентга борармиш.  Бунинг учун сал пастроққа тушиш керак.

Унга бир нарса демоқчи бўлиб тургандим адам  эшикдан кириб келган бир кишидан׃

-Махсус юк келдими?-деб сўради.

У “Ҳа” ишорасини қилиши билан менга қараб׃

-Бўпти, ошиқ-машуқликни кейинга қолдирамиз, кетдик, давлат ишини бажаришимиз керак,-деди. Кейин Гуляга׃

-Бор, аданг билан гаплаш, нимани муҳокама қилиш ва нимани муҳокама қилмасликни, қаерга бориш ва қаерга бормасликни ўргатиб қўйсин,-деди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

jm_2012yilПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

 12. Боксчи ва чумоли

Мажлис олдидан ҳамма нарсани ҳозирлаб қўйишган экан. Путин׃

-Қўл қўямизми?-деди.

“Кетдик!”, деб қўл қўя бошлашди. Ёрдамчилар бир зумда имзоланган ҳужжатларни кўтариб чиқиб кетишди.

-Тиливизунга ким нимани гапиради?-деб сўради Путин.

-Бошида келишганимиздек, кимнинг “хўрози” ютса ўша гапиради,-деди “Абишич”. – Аммо ­“Тиливизун”  дегани “тили узун” деганидир. Буни ҳам унутмайлик!

-Мен Самарқанд ва Бухорини ҳалигача ололмаганим ҳақида гапираман,-деди қорақош “Отарчи”. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

stulПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

11.Халта

Қўрқув инсоннинг қонида бор дейишади. Кимдир ҳалокатдан қўрқса, кимдир фалокатдан.

Президент самолётнинг тўсатдан қалқиб кетишидан қўрқди. Буни бир қарашда сезишингиз мумкин эди. Ранги оқариб, қўллари титраб қолди.  У бирор нарсани тутаман деб жой тополмаётган кўр одамга ўхшарди. Бу қанча давом этди, билмайман. Балки бир сония, балки кўпроқ. Лекин тезда эски ҳолига қайтди ва ҳеч нарса бўлмагандек жойига  ястаниб олди. Нафасини ростладида:

-Нима гап?-деб бақирди. Овози шунчалар кучли эдики, қулоқларим қанғиллаб кетди. Унинг бояги қўрқув ҳолати менга кўчди. Ўзим билмаган ҳолда титраётгандим. Нима бўлганини қаёқдан биламан? Нега менга бақиради? Хайриятки, ичкаридан командир югуриб чиқди ва:

-Ўртоқ Президент, кечирасиз, самолётга қўйиладиган зинанинг мотори тўхтамаган кўринади, шиддат билан келиб урилди…,-деди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

salon_samoletaПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

10. Садоқат

Кечқурун Гуля телефон қилди. Эртага муҳим иши чиқиб қолганини ва учрашувни кейинги ҳафтага суришни сўради. Нимадандир жуда хурсанд. Товуши жарангдор. Хаёл қилса телефоннинг ичига кириб ёнимга етиб келса ва қулоғимга бир нималар пичирласа. Мен ҳам айни ҳолдаман. Лекин етиб борганим билан унга бўлган воқеалар ҳақида пичирлай олмайман. Қувончим ва ташвишларимни кўксимга кўмишга мажбурман. Унинг эртага бўладиган учрашувни қолдиргани ташвишимни енгиллатди. Чунки ҳали бирор баҳона топиб улгурмаган эдим. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

jm_2008may31Президент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

9.Апачи

Бўлган воқеадан шок ҳолга тушгандим. Қўрққаним йўқ, аммо ҳайрон эдим. Ҳайронлигим воқедан ҳам кўпроқ адам ҳақида. Наҳотки у шундай катта ишларнинг ичида.

-Туш машинадан,-деди адам ва калитни бизни кузатиб келганларга берди.

-Пиёда кетамиз.

-Ада, боя қайси тилда гапирдингиз?

-Навоийнинг тилида. ”Ҳайратул Аброр” деган китобидан олганмиз бу  кодларни. Мана кодлар, мана бу ерда ёзилган ҳаммаси, эрталабгача ёдлаб ол, китобчани қайтиб берасан. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

mashinaПрезидент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса)

8.Благинизм

Адам қабулхонaда кутиб ўтирган экан. Ҳеч нарса демади. Ойим “Агар адангни хурсанд ёки хафалигини юзига қараб топа оладиган одам чиқса, Нобел мукофотини олади” деганда минг карра ҳақ.

Лифтга чиққанимиздан кейингина у “Мен ҳам гўрковман,” деди. “Ҳамма маъноси билан,” деб қўшиб қўйди ва яна жимликка шўнғиди.

Гўрков?! Ўлган одамлар учун гўр ковлайдиган одам, лекин ҳар куни битта, баъзан бир нечта одамни кўмиш осон иш эмас. Бу катта меҳнат. Куч билан бирга темир асаб ҳам истайди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

jm_20014_febrПрезидент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса)

14. Бўстонлиқ

Эрталаб Президентнинг машинаси биз ётган бинонинг гараж қисмига кирди ва унга фақат мен миндим, адам эса ташқаридаги машиналардан бирига. Олдинда ва орқада бир қанча махсус машина билан йўлга чиқдик. Ҳаммасига рангли чироқлар ўрнатилган. Чироқларнинг ўчиб ёниши кишининг қалбига куч олиб киради.

Лекин Буюк Ипак йўли бўм-бўш. Қизиқ, негадир йўл четида одам кўринмайди. Сел олдидан инига кириб кетган чумолилардек ҳамма уйига бекиниб олганми? Нега Президентнинг кортежи улар учун қизиқ эмас? Балки ҳамма ўз иши билан банддир? Йўқ, бу соатда йўлакларда ишга борувчилар бўлиши керакку? Мактабга борадиган ўқувчилар ҳам кўринмайди? Балки…одамлар юрадиган йўлаклар бекитиб қўйилдими? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

kosatkaПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

13. “Косатка”

Тоққа аста-секин чиқилади.  Лекин бир кунда зирванинг тепасига чиқиш ҳам ҳеч нарса эмас экан. Кеча эрталаб қаерда эдиму, бугун қаердаман? Қизиғи шундаки, бунга “яшин тезлигида” кўникдим. Миллион-миллион одамларга ҳукм этиб турган мана бу кишиларни худди олдин кўргандек, уларга ўргангандекман. Улар билан ҳар куни учрашиб, ҳар куни муштлашиб юргандекмиз. Буларнинг зирвага чиқишлари қандай бўлган экан? Баъзиларига осон бўлмагани аниқ. Чунки фавқулодда бир қобилиятга эга бўлишлари керак. Лекин ҳаммаси Путиннинг олдида “памперси”ни ҳўл қилганга ўхшаб қолгани кучларининг заифлигидан. Continue reading