Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

mashinaПрезидент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса)

8.Благинизм

Адам қабулхонaда кутиб ўтирган экан. Ҳеч нарса демади. Ойим “Агар адангни хурсанд ёки хафалигини юзига қараб топа оладиган одам чиқса, Нобел мукофотини олади” деганда минг карра ҳақ.

Лифтга чиққанимиздан кейингина у “Мен ҳам гўрковман,” деди. “Ҳамма маъноси билан,” деб қўшиб қўйди ва яна жимликка шўнғиди.

Гўрков?! Ўлган одамлар учун гўр ковлайдиган одам, лекин ҳар куни битта, баъзан бир нечта одамни кўмиш осон иш эмас. Бу катта меҳнат. Куч билан бирга темир асаб ҳам истайди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

imomaliПрезидент  тансоқчисининг кундалиги

7. Гўрков

Костюм-шимда эдим. Президент׃

-Мени ҳимоя қилиш керак бўлса ҳамма ишни ташлаб оқ кўйлак-оқ иштон қидирасанми? Аввал бироз рақсга тушиб баданингни қиздириб оласанми? Йўқ, сен чақмоқ бўлишинг керак. “Қарс” этдими сен ҳам қарсиллашинг керак!-деди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

soyaПрезидент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса)

5.Соя

Президентнинг ишхонаси олтинчи қаватда экан. Бизни лифт ёнида қарши олган икки киши адамга “чест” бериб менга ҳавас билан қарашди:

-Шеф ўғлингиз ҳам ўзингизга ўхшар экан…,-деди биттаси.

-Ўғлим бўлгани сенга уни текширмаслик учун асос бўладими?-Адам жиддий оҳангда сўради.

Ҳалиги одам шошиб қолди ва дарҳол мени сийпалаб текшириб чиқди. Кейин “бўлди” дегандек елкамга уриб қўйди.

“Ҳамманинг елкасига уриб қўясанми?” дегандек адам унга  ўқрайиб қаради.

Оёқ остига қип-қизил гилам тўшалган. Назаримда мени текширган одамнинг юзи ҳам шу гиламдек қизариб кетди. У адамдан қўрқар эканми ёки уялдими билиб бўлмасди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

jangПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

4.Синов

Ҳам олийгоҳдаги ҳам бу ёқдаги дарсларга қатнаб юрсам тўсатдан синовга чақириб қолишди.

-Ўзингни кўрсат, муҳим одам томоша қивотти,-дедилар адам.- Бу сен учун ҳам, мен учун ҳам ҳаёт-мамот масаласи.

Атрофга қарасам Адам ва ёрдамчиларидан бошқа одам йўқ. Кейинчалик билдимки, ўшанда бўялган деразанинг ортида МХХ раиси ва “СП” раҳбари ўтиришган экан.

Бир карате устаси билан майдонга туширишди. Говдаси бесўнақай киши. Соқоли ўсган, кўзлари киртайган. Қўлларининг мушаги кўйлагини йиртай деб турибди. Башарасини қора булут қоплагандек. Қошини чимириб олганми ёки ўзи шунақами кўзлари билан қўшилиб кетганга ўхшайди. Бели бироз ингичкароқ, аммо оёқлари филникидек бақувват.

Уста Вуннинг ўргатгани бўйича рақибимни бир зум зоҳиран ўргандим, кейин ботинига назар солишга уриндим. Кўзи ғамгин. Ичи тўла дард. Худди ёмон ҳақорат эшитиб, жавобан бақиравериб пўтиқиб кетган кишидек кўз томирлари ёрилгани сезилиб турибди. Continue reading