Tag Archives: Islom Karimov

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

Президент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса) 5.Соя Президентнинг ишхонаси олтинчи қаватда экан. Бизни лифт ёнида қарши олган икки киши адамга “чест” бериб менга ҳавас билан қарашди: -Шеф ўғлингиз ҳам ўзингизга ўхшар экан…,-деди биттаси. -Ўғлим бўлгани сенга уни текширмаслик учун асос бўладими?-Адам жиддий оҳангда … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Олтинчи қават | Tagged , , ,

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

Президент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса) 4.Синов Ҳам олийгоҳдаги ҳам бу ёқдаги дарсларга қатнаб юрсам тўсатдан синовга чақириб қолишди. -Ўзингни кўрсат, муҳим одам томоша қивотти,-дедилар адам.- Бу сен учун ҳам, мен учун ҳам ҳаёт-мамот масаласи. Атрофга қарасам Адам ва ёрдамчиларидан бошқа одам … Continue reading

Posted in Олтинчи қават | Tagged , , , | 1 Comment

Жаҳонгир Муҳаммад: Олтинчи қават

Президент  тансоқчисининг кундалиги(Қисса) 2. “Сўфи” Тайвандан қайтишда русчани биладиган Уста Вун: -Сиз томонларда сўфилар ўтган. Уларнинг ҳаётини ўрган, улардан дарс ол, бўлмаса умринг қамоқда ўтади ёки пешанангдан отиб кетишади,-деди.-Бугунгача сенга айтган кўп гапларимни тушунмадинг. Агар сўфилар ҳаётини ўргансанг нима деганимни … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Олтинчи қават | Tagged , ,

Жаҳонгир Муҳаммад: ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

Президент тансоқчисининг кундалиги (Қисса) 1. Тайчи Исмим Таймур. Аслида Темур деб от қўйишган. Ҳужжатимни ёзган одам “Таймур” деб ёзган. Нега бундай қилган билмайман. Аммо ўзимга ёқади. Темур деган от тиқилиб ётибди, Таймур эса битта. У ҳам менда. Фақат Президент “Тайчи” … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Олтинчи қават | Tagged , , ,

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ:

Бизни Ватан хоини деганларга Андижонда одамларни отган менман, Сизни Ислом акангиз эмас! Миллатни режали қирғин қилган ҳам мен, Сизни Ислом акангиз эмас! Манавиятга ўт қўйган ҳам мен, Масжидларни аёғоқчига тўлдириб, Намозхонни қаматган ҳам мен, Сизни Ислом акангиз эмас! Самандар Қўқонов! … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди

“Қувғин” ва “И.А.К” Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди. Муаллифнинг “Қувғин” романи ва “И.А.К” мемуарини энди ўқувчилар китоб ҳолида ҳам ўқишлари мумкин. Бугунга қадар интернетда мавжуд бўлган ва ўқувчиларнинг имтиҳонидан ўтган бу асарлар энди китоб ҳолида ҳам нашр этилиши … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, JM | Tagged , , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

27. МУРОД -Ислом ака, одамларингиз мени ўлдирмоқчи бўлишди,-деди  Мурод Жўраев бир куни  Каримовга. У Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси, Қашқадарё вилоят кенгаши депутати ва Ўзбекистон Олий Кенгашининг қонунчилик қўмитаси аъзоси эди. Каримовнинг ранги оқариб кетди. Бир менга қаради ва бир … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

26.САМАНДАР Ислом Каримов жуда ҳам қўрққан одамлардан бири Самандар Қўқоновдир. Самандар Қўқонов асли форишлик. Отаси Совет даврида тадбиркор бўлган. Битта қўйини иккита қилган ва охирида юзтага етказган ҳамда “Бизнинг давримизда бойлар бўлмаслиги керак” деган режимнинг қувғинига учраган оддий чўпон бўлган. … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

25. ШОВРУҚ РЎЗИМУРОДОВ 1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессиясида Президентлик лавозими ҳақидаги қарорни қабул қилиш ва Каримовни сайлаш бошланганда Шовруқ сўз сўради. Лекин дўппини салла қилиб кўрсатиш даражасида устамон бўлган мажлис раиси Мирзаолим Иброҳимов … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

24.ОТАСИНИНГ ҚИЗИ Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг Нью Жерсей штати Олий судидаги можароси яна бир ҳақиқатни исботлади. Бу эса Ўзбекистонда қонунлар халққа бошқа ва президент оиласига бошқа эканлигидир. Қолаверса, бу Конституцияда “Президент қонунлар кафолати” деган гапнинг Ўзбекистонда пуч … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

22. МАҚСУДИЙ НИМА ДЕЙДИ? “Америка Овози” радиосида ишлаб юрганимда (1999-2004) доим Ислом Каримовнинг қудаси-Мақсудийлардан интервю олишни ўйлардим. Чунки Ислом Каримовнинг сирларини уларчалик биладиган бошқа одам йўқ. Яна бир киши бор. У ҳам бўлса президент девони Умумий ишлар бошқармасининг раҳбари Зелемхон … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

21. КУЧ АДОЛАТДАМИ,  АДОЛАТ КУЧДАМИ? 1991 йил… Бир куни Вазирлар маҳкамасининг биринчи қаватидаги кичик залда ташаббускор депутатлар томонидан илгари сурилган “Маошларни индексация қилиш”, яъни маошларнинг инфляцияга қараб автоматик тарзда ошиб боришини қонунлаштириб қўйиш ҳақидаги лойиҳа муҳокамасига унга қарши бўлгани учун … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

20. ГКЧП “ҚАҲРАМОН”И 1991 йилнинг Август ойига келиб, Каримов ва СССР президенти Михаил Горбачевнинг ораси бузилиб қолганди. Горбачев анча эркин фикрлайдиган одам бўлгани учун Каримовнинг қайта қуриш ва ошкоралик йўлига тўсиқ бўлишидан хафа эди. Айниқса 1989 йил охирида Ўзбекистон Олий … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

19. ИСТЕЪФО ҚИССАСИ Хуллас, биринчи кун Талабалар шаҳарчасида содир бўлган қонли воқеа ҳақида кичик бир лавҳа бериб, “Эртага воқеалар ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз, бу ишнинг ортида кимлар турганларини фош этамиз” деган эълон бердик. Бу бизнинг катта хатоимиз бўлган. Эълонни эшитган … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

18.ТАЛАБАЛАР ШАҲАРЧАСИ Январ ойининг ўртаси бўлишига қарамай ҳаво юмшоқ эди. Телевидениеда ишлаётганимга бир неча кун бўлганди. Иш кўплигидан саҳар келиб, ярим тунда қайтардим. Шу куни эрталаб хонамда янги тайёрланган дастурларни кўриб, кундалик мажлисга лойиҳалар тайёрлаётгандим. Ходимларимиздан бири ҳовлиқиб келиб қолди. … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

17. ЖИЗЗАХ ҚЎЗҒОЛОНИ Бир кун Ислом Каримовнинг номига ёзилган шикоятни Крайнов “Сиз кўриб чиқар экансиз”, деб менга берди. Кейин Каримовнинг ҳузурига кирганимда у: -Яхшилаб кўриб чиқинг-чи, орқасида нима гап бор? Бу эшак Турсунов ҳам жонга тегди. Аблаҳнинг бурнини ерга ишқаламоқ … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

16. ДЕВОНДАГИ ДЕВОНАЛИКЛАР Еттинчи сессияда Каримов ҳақиқатдан ҳам кўп хато қилгани, муҳокама унга дарс бўлганини ўзи ҳам айтганига қарамай демократ депутатларга ҳужум бирдан кучланиб кетди. Бундан руҳланган Каримов ҳам ҳужумга ўтди ва бизни “бир ҳовуч қора кучлар” дея айблай бошлади. … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

15. 7-СЕССИЯ: ДЕМОКРАТИЯНИНГ СЎНГИ КУНИ 1991 йил 30 Сентябр… Мустақил Ўзбекистон тарихининг фавқуллодда муҳим куни. Шу куни Ўзбекистон демократия ва зулмни танлаш чорраҳасида эди. Демократияни танлаши учун бир одим қолганди. Аммо яккаҳокимликни, қонунсизликни, мамлакат Конституциясини тан олмасликни, бир сўз билан … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

14. ЖИГАРИСТОН ёки ДАДАХОННИНГ ҲИКОЯСИ Хастахонада эдим. Ўша кезлари Каримов билан курашимиз авжига чиққанди. Ҳукумат касалхонасидаги дўхтирлар “Томоғингизни амалиёт қилишимиз керак, ангинангиз юракка таъсир қилмоқда”, деб қўйишмади. Бир ҳафтада ўтиб кетар, деб ўйладим. Аммо 57 кун касалхонада ётдим. Ўшанда негадир … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

11.”БУ ХАЛҚНИНГ ОНАСИНИ…” Ошкоралик қўмитаси раиси, шоир Эркин Воҳидов билан Ислом Каримовнинг устидан келган шикоятлар хусусида суҳбатлашиб ўтиргандик. Ҳар ҳолда одамлар демократия, сўз эркинлиги шамолини сезиб қолишганди. Масалан,  наманганлик санъаткор-журналист Носир Зокир қўмитамизга юборган хатида: “Каримов ухлаётганга ўхшайди. Дунё ошкоралик … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

9.ЮЗМА ЮЗ Кўп нарсани матбуотнинг кучи билан ҳал этиш мумкин, деб ўйлардим. Шу боис ҳам фаолиятимизни матбуотга эркинлик бериш билан бошлаш керак, деб тушунардим. Бизнинг Ошкоралик қўмитасида тайёрлаётганимиз Матбуот ҳақидаги қонун лойиҳасида ҳам эркинлик масаласига алоҳида эътиборни қаратаётган эдик. Матбуоти … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

8.ТАШАББУС ГУРУҲИ Биз Олий Кенгашда ишлаётган депутатлар ўз-ўзидан иккига ажралган эдик. Демократик ўзгаришлар тарафдори бўлганлар ва борига шукур қилувчилар. Биринчи гуруҳга асосан ёшлар ва сайловда катта курашлар эвазига ютиб чиққанлар кирганди. Иккинчи гуруҳ эса ҳукумат рўйхатидан ўтганлар ва келажакларини ҳукуматнинг … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

7.ИККИНЧИ СЕССИЯ: МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

6.ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ: ЮТҚАЗИШ СССР халқ депутатлигига жамоат ташкилотларидан ҳам номзодлар кўрсатиш бошланганда, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг раиси бўлиб ишлаб турган Аҳмаджон Мухторов ҳам даъвогар бўлди. Сайлов кампанияси Тошкентда бошланиб, асосий қисми Москвада давом этди. Аҳмаджон аканинг ишончли вакилларидан бири эдим. “Украина” … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

5. БИРИНЧИ СЕССИЯ 1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессияси арафасида Вакиллар кенгаши бўлди. Совет даврида ҳар бир мажлисдан олдин шундай тўпланиш ўтказиб ҳаммани яна огоҳлантириб қўйишар экан. Аммо бу сафаргиси олдингиларидан кескин фарқ қиларди. … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

4. ҚОВУН ЎҒРИСИ Кунларнинг бирида қўшнимиз Тамара опа билан баҳслашиб қолдим׃ -Ислом билан бирга ўқиганмиз, – деди у мактаб йилларидаги бир воқеани хотирлаб. –Ислом тўполончи бола эди. Баҳони паст қўйган муаллимнинг шўри қурирди. Кўпинча «Сиёб» колхоз бозоридан қовун ўғирлаб келишарди. … Continue reading

Posted in IAK | Tagged , ,

Жаҳонгир Маматов

Ҳурматли ўқувчилар! Бугундан бошлаб “ИАК” мемуарини қайта эълон қилиб борамиз. Гап шундаки, шу йилнинг 1-сентябр куни “ИАК” китоб ҳолида нашрдан чиқади. Китоб нашри билан узоқ йиллардан бери интернетда турган варианти орасида  таҳририй фарқ  бор. Қолаверса, ҳар бир инсон каби камина … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK | Tagged , ,