Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

ЎН ИККИНЧИ БОБ

2000 йил

Нилуфар Дубайдаги зиндонда беш нафар жувон билан бирга азоб чекмоқда. Аммо уни Нодирхоннинг ҳузурига олиб келишганда кўрган хўрлиги олдида буниси ҳеч нарса эди.

-Сен қанжиқ ниманга бино қўйдинг, нега бу қадар ноз қиласан?,-деди ўшанда Нодирхон унинг юзига тарсаки тортиб.

У юзидан чиққан оловнинг тафтида бир зум қоврилди-да, кейин хонадан қочиб чиқмоқчи бўлди. Бироқ Нодрихон бир сакраб унинг сочидан тортиб, айлантириб юборди. У хонанинг бир четидаги диванга шундай урилдики, гўё суяклари майда-майда бўлиб кетгандек ҳис қилди ўзини.

-Мен қизларни қийнашни яхши кўраман,-деди Нодирхон.-Уларни алдаб-сулдаб ўтирмайман. Бу ҳезалакларнинг иши. Иккиюзламачилик қила олмайман. Барибир айтганимга рози қиламан. Сен ҳам барибир рози бўласан. Фақат яна бир-икки тарсакидан кейин. Нафратинг қанча кучли бўлса, эҳтиросинг ҳам шу қадар баланд бўлади. Ҳатто ўзинг ялина бошлайсан. Сени бугунгача алдашди. Мен эса, сенга ҳақиқатни кўрсатаяпман. Ҳақиқат мана шу! Сен энди бузуқсан! Билиб қўй, бузуқлар баъзан соғлардан яхши яшайдилар. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

assassin1ЎНИНЧИ БОБ

2003 йил

Бирдан Каримовнинг кўзи тиниб, боши айланиб кетди. Кейинги кунларда у ўзини ҳолсиз сезар ва дўхтири берган кучлантирувчи дориларидан ҳам наф сезмаётган эди. Аввалига ичкиликдан деб ўйлади ва бир икки кун ичмай қўйди. Аммо мажолсизлик тинмади. Кейин нашанинг таъсири деб ўйлади. Уни ҳам камайтириб кўрди. Бўлмади. Балки кўп ишлаяпман, дея бир неча кун ишга чиқмай, дала ҳовлида қолди.
Бирдан ёдига Сталиннинг дўхтирлардан шубаҳа қилгани тушди. Балки бу гапда жон бордир? Агар бир гап бўлмаса, нега бу қадар ҳолсизман? Нега дўхтирларим сабабини топа олмаяптилар? Ёки билсалар ҳам мендан яширмоқдаларми?
Мана энди яна боши айланиб, кўзи тиниб кетди. Хайриятки, бу ҳол халқнинг кўз олдида юз бермади. Аммо мана булар сезиб қолишди. Ҳатто Алматов билан Иноятов икки томондан келиб қўлтиғимга киришди. Балки буларнинг дўхтирлар билан тили бир бўлса-чи?
Каримов ҳолсизланиб ётар экан, Алматовни чақиртирди. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

almatovТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ

1998 йилнинг охири

Янги йил байрамидан бир кун олдин Миртемирга Америкада узоқ йиллардан бери яшаётган Чол телефон қилди. Миртемир Америкага ҳали яқинда келгани учун Чолни унча яхши билмас эди. Аммо ҳамма Чол ҳақида гапирарди. Ҳеч ким унинг номини айтмас, ҳамма уни Чол дер эди.
Кимдир уни ҳар қандай ишни уддасидан чиқа олади, деса яна кимдир ҳар қандай одамга ҳар қандай тўҳматни қилишдан қайтмайди, жуда кўп одамни қон қақшатган дер эди. Миртемир узоқ йиллардан бери мухолифатда. Туркияда эканлигида Ўзбекистон газеталаридан бирида Чол ҳақида танқидий мақола чиқди. Шунда радиодан телефон қилиб, Миртемирдан мазкур мақолага фикр сўрашди. У бундай мақолалар қандай тайёрланиши ҳақида гапириб берди. Кўп ўтмай Чолдан миннатдорчилик мактуби олди. Орқасидан эса Чолнинг Каримовга қарши иш қилмагани ҳақида ёзган очиқ хатини ўқиди. Continue reading

Ассассин (Тарихий-замонавий роман)

assassin1БЕШИНЧИ БОБ

20 АСРНИНГ ОХИРИ

Нилуфар ўзига келганда қаерда эканлигини билолмай қолди. Атроф зимистон, қўланса ҳид димоғига урилмоқда. Негадир кўнгли айниб, ичидан бир нарса томоғига тиқилиб келмоқда. Нима гап? Туш кўряптими? У ҳеч нарсани тушуна олмади. Бутун вужуди худди қум солинган қопларнинг остида қолган каби қимирламас ҳолда эди. Кўзлари ачишгани боис ишқамоқчи бўлди, шундагина қўллари орқасига боғлаб қўйилганини ҳис қилди. Юраги шувиллаб кетди. Бирдан чақмоқдек ялт этган нарса унинг хаёлларига Рустамнинг сиймосини михлади.
Нилуфар кейинги кунларда қийин вазиятга тушиб қолганди. Ота-онаси ҳам Махфират холанинг гапига қўшилиб, унга босим ўтказа бошладилар.
-Қиз бола вақти етганда эрга тегиши керак, кейин кеч бўлади,-дерди онаси.
Отаси ҳам фақат тўйга тайёргарлик ҳақида гапира бошлаганди. У эса Рустам ҳақида ўйларди. Рустам нимаси биландир унинг юрагига кириб борганди. Аммо Рустамни ҳали тўла билмаётгани, унинг феълидаги оғирлик, кичик нарсаларга ҳам жиддий эътибор билан қараши, хушчақчақ эмаслиги ва бошқа нарсалар ҳам унга тинчлик бермасди. Аммо қандайдир таъсир кучи бор эди. Бувисининг уйига борса, Рустамнинг ана шу таъсир доирасидан чиқа олмаслигини биларди. Шу сабабдан бормасликка қарор қилди. Ҳеч бўлмаганда бир ҳафта ёки икки ҳафта уни кўрмайинчи нима бўлади, деб ўйлади. Бир умр бирга яшаши керак бўлган одамни яхшироқ билгиси келарди. Continue reading