Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

stulПрезидент  тансоқчисининг кундалиги

6. Авлиё

Ёшинг кетаверса ёш бола бўлиб қоласан, деган гапни эшитгандим. Ўзим ёш боламан. Лекин мана бу Президент ҳам ёш бола бўлиб қолганга ўхшайди. Бўлмаса шунақа гапларни айтадими, деб ўйлаб турсам жиддий савол бериб қолди:

-Қанақа мошинни яхши кўрасан?

Бўйнимни қисдим.

-Биламан! “Бэ-эм-вэ”, “беш экс”,-деди ўзи.

Бу машина кимнинг ҳам орзуси эмас. Ёш бола борми машина маркасига қарайди, юраги ўша машина балонининг айланиши билан баробар югуради. Лекин бу одам ҳамма нарсани қаёқдан билаяти? Адамнинг гапи рост чиқди. ”Унга ёлғон гапирма, у ҳамма нарсани билади” деганди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

2013_10_12_Istanbul (8)Президент тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

1. Тайчи

Исмим Таймур. Аслида Темур деб от қўйишган. Ҳужжатимни ёзган одам “Таймур” деб ёзган. Нега бундай қилган билмайман. Аммо ўзимга ёқади. Темур деган от тиқилиб ётибди, Таймур эса битта. У ҳам менда.

Фақат Президент “Тайчи” дейди. Бу менга ёқмайди. Худди камситганга ўхшайди. Аммо буни унга қандай айтаман? Ҳаққим йўқ. Фақат жим туришим керак, ҳатто мени урса ҳам. Унинг саволларига ҳам жавоб бермаслигим керак. Унинг соясиман-да. Соя гапирмайди. Қоида шунақа.

Қоидани унинг ўзи бузди. “Соя”ни гапиртира бошлатди. Шунда ҳам оз гапиришга ҳаракат қиламан. Гаплар кўнглимдан тошиб кетмаслиги учун кундалигимга ёзиб қўяман. Аслида бу ҳам қатъиян мумкин эмас. Билиб қолишса судсиз-терговсиз йўқоламан. Шарт шунақа ва ўзим ҳам бунга рози бўлиб ҳужжат имзолаганман. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

2005-2007 йиллар давомида “КАРИМОВНИНГ КАШФИЁТЛАРИ” номи билан интернетда чоп этилган бу туркум кейинчалик китоб ҳолига келтирилди. Энди босмахона учун қайта ҳозирланди ва бу йил “Каримовнинг кирдикорлари” номи билан нашр этилади. Бугундан бошлаб асарнинг китоб учун таҳрирдан ўтказилиб, қўшимчалар қўшилиб, янги боблар билан бойитилган охирги вариантини эълон қилиб борамиз. Мулоҳаза ва таклифларингиз бўлса, илова этиш учун бу  бир имкониятдир. Continue reading