“Ozodlik”: BahsOnline-Жаҳонгир Муҳаммад иштирокида

AbdullaIskandarЎзбекистонлик сиëсий қочқиннинг қанчаси сиëсий?

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Дмитрий Тихоновнинг тазйиқлар ортидан мамлакатни тарк қилиши қабатида ўзбекистонлик қочқинлар муаммоси яна жамоатчилик эътиборига тушди.

“Нега тазйиқ остидаги фалончи Ўзбекистонни тарк этмадию пистончи тарк этди?” деган гап-сўзлар урчиди.

“БМТнинг Қочқинлар ҳақидаги конвенциясини суиистеъмол қилиб¸ Ғарбдаги яхши ҳаëтга шерик бўлиш илинжида ўзини Ўзбекистонда сиëсий ва диний тазйиққа учраган қилиб кўрсатаëтганлар сони кўпаймоқда”, деган иддаолар ҳам пайдо бўлди. Continue reading

Бўлган воқеалар туркумидан

sinfЖАЖЖИ ИСЁН

Жиянимнинг ўғли тўққиз ёшда. Бу йил 4-синфга борди. Баъзан гаплашганимизда у ҳам суҳбатга қўшилади. Мулоҳазали, ақлли бола. Камина билан бемалол баҳс қила олади. Турли мавзуларда шундай саволлар берадики, жавоб топишга қийналаман.

У билан гаплашишни яхши кўраман, худди ўзимнинг болалигим билан гаплашгандек, енгил тортаман. Бугун телефонни у олди ва кутилмаганда:
-Бобо, мени Америкага олиб кетинг,-деб қолди ўкинч билан.

Continue reading

Фейсбукдаги қутловлардан

Олтмишнинг олқишлариjm_kamrontuyga

Носир Зокир:

Ассалому алайкум азиз укам. Туғилган айёмингиз муборак бўлсин. Мени армоним бор. Сиз билан телефонда гаплашаверганман-у қўлингизни сиқиб кўришмаганман. АҚШга борганда кўриша олмадим.Сизни қаҳрамонликларингизни одамлар ҳалига ча гапириб юришади. Қилинган иш изсиз кетмайди. Уки Илоҳим умрингиз зиёда бўлсин. Ватанда кўришиб, Наманган ва Самарқанд боғларида Ўзбекона ошлар ейиш насиб этсин. Носир.

 Ж.М: Қадрли Носир ака! Умидки армонларимизни енгишга ҳали имкон бўлади. Масофалар узоқ, аммо кўнгиллар яқин, кўришмаган бўлсакда мақсадларимиз кўриштириб юрибди, сўзларимиз кўриштириб юрибди… Сиздек акам борлигидан қувониб юраман!

Табрик учун чексиз раҳмат!

 Эркин Худойберганов:

Хурматли хамкасбим, шогирдим Жахонгир Мухаммад таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: 60нинг 60 лаҳзаси

1990_sessiya(БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР)

Олтмиш ёш бир пайтлар етиб бўлмас манзил каби эди. Лекин бир пасда етиб олдик. Бу санани шунчаки ўтказиб юбормаслик учун умримнинг шу қисмида эсда қолган баъзи лаҳзаларни “териб” китоб қилгим келди. Китоб тўрт фаслдан иборат бўлиб, қишлоқ, шаҳар, мамлакат ва хориж воқеаларини ўз ичига олган. Уни ҳаёт, маданият, мафкура ва сиёсат тарзида ҳам тўрт фаслга бўлиш мумкин.

Биринчи фасл

1.БУВИМ

Муҳаммадризо бобом вафот этганларидан кейин бутун оила ташвишлари бувимга қолган. Туғилганимдан етти ёшларга қадар раҳматли Анбар бувимнинг уйларида яшаганман. Тўққиз ойлигимда суннат тўйи қилган эканлар. Неваралари кўп бўлса-да, негадир мени танлагандилар. Бошқа ўғил невараларини ҳам кам кўрмасдилар. Кимё холамнинг ўғли Жўрақул, Сокина холамнинг ўғли Расул, Ўткир, Аҳмаджон… лар ҳам бувимни эслашса, суҳбатлар тонггача узилмаслиги мумкин. Қиз неваралари ҳам кўп эди. Ҳовли ҳамма вақт тўла. Болалар ўйнасин деб ҳовлига ҳеч нарса экилмаган. Ҳамма ёқ супа эди. Continue reading