Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

gkchp20. ГКЧП “ҚАҲРАМОН”И

1991 йилнинг Август ойига келиб, Каримов ва СССР президенти Михаил Горбачевнинг ораси бузилиб қолганди. Горбачев анча эркин фикрлайдиган одам бўлгани учун Каримовнинг қайта қуриш ва ошкоралик йўлига тўсиқ бўлишидан хафа эди. Айниқса 1989 йил охирида Ўзбекистон Олий Кенгашига сайловлар пайтида Каримовнинг мустақил номзодларга кўрсатган босқиси Горбечевнинг қаттиқ танқидига йўл очганди. Чунки Горбачев сайловлар эркин ўтиши учун жуда қайғураётган бир пайтда Каримов Ўзбекистон  раҳбари бўлганига бир йил ҳам тўлмасдан сайловни қаттиқ назортга олиши унинг жаҳлини чиқарганди. Кейин Ўзбекистон Оли кенгашида юз берган воқеалар ҳам сабаб Каримовнинг репрессив ҳатти-ҳаракати боис ўзбек халқи Иттифоққа ишончини йўқотади, деган фикр билан Горбачев Каримовни кескин танқид қилишга ўтди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm_1990_jomboy-be19. ИСТЕЪФО ҚИССАСИ

Хуллас, биринчи кун Талабалар шаҳарчасида содир бўлган қонли воқеа ҳақида кичик бир лавҳа бериб, “Эртага воқеалар ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз, бу ишнинг ортида кимлар турганларини фош этамиз” деган эълон бердик. Бу бизнинг катта хатоимиз бўлган. Эълонни эшитган казо-казолар ваҳимага тушишган.

Эртасига Каримов Талабалар шаҳарчасида дорилфунин домлалари билан учрашув ўтказди. Журналистика факултетининг домласи Мухтор Худойқулов бир неча талаба очлик эълон қилганини айтди. Шу ердаги огругдан депутат Марат Зоҳидов эса сўзга чиқиб, негадир камина ҳақида гапирди, ТВга ишга тайинлаганим хато қарор бўлганини айтди. Оз қолсин Талабалар шаҳарчасида юз берган воқеаларнинг айбдори бўлаёзгандим. Ўрнимдан туриб гапираман, десам, Каримов “Парво қилманг, ҳозир ҳаммага тош отишади, кўтаришимиз керак” деди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

vuzgorodok18.ТАЛАБАЛАР ШАҲАРЧАСИ

Январ ойининг ўртаси бўлишига қарамай ҳаво юмшоқ эди. Телевидениеда ишлаётганимга бир неча кун бўлганди. Иш кўплигидан саҳар келиб, ярим тунда қайтардим. Шу куни эрталаб хонамда янги тайёрланган дастурларни кўриб, кундалик мажлисга лойиҳалар тайёрлаётгандим. Ходимларимиздан бири ҳовлиқиб келиб қолди.

-Бугун Талабалар шаҳарчасида қандайдир воқеалар юз бермоқда, отишмалар бўлмоқда,-деди.

Телевидениега ўтганимдан буён девондаги гаплардан унчалик хабардор эмас эдим. Балки девонда бўлсам ҳам бу ўйинлардан хабардор бўлишим мушкул эди. Чунки девонда нафақат талабалар шаҳарчаси, балки ўзимга қарши ҳам янги ўйинлар ҳозирланганидан кейинчалик хабар топдим.

Талабалар шаҳарчасидаги воқеаларни билиш учун машинамга ўтириб, ўша томонга йўл олдим.  Шаҳарчанинг атрофи миршаблар билан ўраб олинганди. Машинамни тўхтатишди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jizzax17. ЖИЗЗАХ ҚЎЗҒОЛОНИ

Бир кун Ислом Каримовнинг номига ёзилган шикоятни Крайнов “Сиз кўриб чиқар экансиз”, деб менга берди. Кейин Каримовнинг ҳузурига кирганимда у:

-Яхшилаб кўриб чиқинг-чи, орқасида нима гап бор? Бу эшак Турсунов ҳам жонга тегди. Аблаҳнинг бурнини ерга ишқаламоқ керак!- деди.

Аввал жиззахлик депутат Мели Қобиловга сим қоқдим:

-Юздан зиёд оқсоқол имзо чеккан шикоят бор. Шуни текширишда сиздан ёрдам олмоқчи эдим,-дедим.

-Нима ҳақда ёзишган экан? -деб сўради Мели ака.

-Турсунов ҳақида,- дея жавоб берар эканман, кўнглимдан ўтган саволни ҳам сўрай қолдим. -Нега вилоят раҳбари ҳақида нафақахўр оқсоқоллар ёзиб юришибди? Яна бир эмас, юздан зиёд киши имзолаган. Бунинг устига улар бу хатни олиб, президент девонига келишган экан. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

kitob16. ДЕВОНДАГИ ДЕВОНАЛИКЛАР

Еттинчи сессияда Каримов ҳақиқатдан ҳам кўп хато қилгани, муҳокама унга дарс бўлганини ўзи ҳам айтганига қарамай демократ депутатларга ҳужум бирдан кучланиб кетди. Бундан руҳланган Каримов ҳам ҳужумга ўтди ва бизни “бир ҳовуч қора кучлар” дея айблай бошлади.

Мен  ўрнимдан турдимда:

-Ислом ака, бундан бир неча дақиқа олдин хатоларингизни тан олиб тургандингиз, энди эса тўнни тескари кийиб олдингиз,-дедим.

Шундан кейин яна залда руҳланиш бошланди ва сўзга чиқишни истаганлар минбарга қараб юра бошладилар. Каримовнинг ишораси билан Йўлдошев танаффус эълон қилди.

Бир гуруҳ депутатлар Каримовни ўраб олдилар. Ҳамма ҳар нарса дер эди. Каримов бизга юзланиб׃

-Бу ерда ҳар хил одамлар ва ҳар хил масалалар айтилмоқда. Мажлисдан кейин мен ҳам қолайин, сизлар ҳам қолинглар, бутун муаммоларни келишиб олайлик,-деди.

“Келишиб олган билан нима ҳал бўлади?” дедик биз. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jahongir_mamatov15. 7-СЕССИЯ: ДЕМОКРАТИЯНИНГ СЎНГИ КУНИ

1991 йил 30 Сентябр… Мустақил Ўзбекистон тарихининг фавқуллодда муҳим куни. Шу куни Ўзбекистон демократия ва зулмни танлаш чорраҳасида эди. Демократияни танлаши учун бир одим қолганди. Аммо яккаҳокимликни, қонунсизликни, мамлакат Конституциясини тан олмасликни, бир сўз билан айтганда зулм йўлини танлади. Нега?

1991 йилнинг 30 Сентябрида иш бошлаган Ўзбекистон Олий Кенгашининг ўн биринчи чақириқ 7-сессияси ҳақида гап очилганда ана шу “Нега?” деган савол ўртага тушади. Ўзбекистон ҳукумати бу сессиянинг барча ёзувларини йўқотиб юборган ва тарих саҳифаларида ҳам бу борада бирор из қолдирмаган. Лекин тарих ҳукуматларга боғланиб қолган эмас.

7-сессиянинг муҳим бир қисми туширилган видеотасмани бизга тақдим этган киши “Ўшанда телевизорни кўриб ўтириб, воқеалар қизий бошлагандан кейин ёзиб олдим, аммо маълум бир жойга келганда узиб қўйишди” деди. Видеотасмада 7-сессиянинг кун тартибини муҳокама қилиш жараёнида қизғин чиқишларнинг бир соатдан кўп, яъни мутлақо муҳим бўлган қисми акс этган. “Америка Овози” радиосида ишлаганимда бу видеотасмани магнит лентасига кўчириб  2003 йилнинг Август ойида махсус радио дастури орқали  эшиттиргандим. Кейин доимийга интернетга ҳам жойлаб қўйдим. Бу ҳужжат 7-сессияга орқаваротдан берилган уч хил баҳонинг нақадар ёлғон, чиркин манфаатлар йўлидаги уйдирма эканлигини ўртага қўйди. Аввало ҳақиқатга назар ташлайлик-да кейин берилган баҳоларга. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

1991_dadaxon14. ЖИГАРИСТОН ёки ДАДАХОННИНГ ҲИКОЯСИ

Хастахонада эдим. Ўша кезлари Каримов билан курашимиз авжига чиққанди. Ҳукумат касалхонасидаги дўхтирлар “Томоғингизни амалиёт қилишимиз керак, ангинангиз юракка таъсир қилмоқда”, деб қўйишмади. Бир ҳафтада ўтиб кетар, деб ўйладим. Аммо 57 кун касалхонада ётдим. Ўшанда негадир амалиёт учун бошқа касалхонага олиб боришди. Амалиёт пайтида томоғимдан қон очилди. Қонни тўхтатамиз, деб пахта босиб қўйишди ва чиқиб кетишди. Умр йўлдошим ва қайнонам қидириб, топиб келишганда, менинг нафасим қайтиб, юзларим қорая бошлаган экан. Амалиёт қилган дўхтир эса кетиб қолган. Continue reading