Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

stulПрезидент  тансоқчисининг кундалиги

6. Авлиё

Ёшинг кетаверса ёш бола бўлиб қоласан, деган гапни эшитгандим. Ўзим ёш боламан. Лекин мана бу Президент ҳам ёш бола бўлиб қолганга ўхшайди. Бўлмаса шунақа гапларни айтадими, деб ўйлаб турсам жиддий савол бериб қолди:

-Қанақа мошинни яхши кўрасан?

Бўйнимни қисдим.

-Биламан! “Бэ-эм-вэ”, “беш экс”,-деди ўзи.

Бу машина кимнинг ҳам орзуси эмас. Ёш бола борми машина маркасига қарайди, юраги ўша машина балонининг айланиши билан баробар югуради. Лекин бу одам ҳамма нарсани қаёқдан билаяти? Адамнинг гапи рост чиқди. ”Унга ёлғон гапирма, у ҳамма нарсани билади” деганди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ ОЛТИНЧИ ҚАВАТ

jangПрезидент  тансоқчисининг кундалиги (Қисса)

4.Синов

Ҳам олийгоҳдаги ҳам бу ёқдаги дарсларга қатнаб юрсам тўсатдан синовга чақириб қолишди.

-Ўзингни кўрсат, муҳим одам томоша қивотти,-дедилар адам.- Бу сен учун ҳам, мен учун ҳам ҳаёт-мамот масаласи.

Атрофга қарасам Адам ва ёрдамчиларидан бошқа одам йўқ. Кейинчалик билдимки, ўшанда бўялган деразанинг ортида МХХ раиси ва “СП” раҳбари ўтиришган экан.

Бир карате устаси билан майдонга туширишди. Говдаси бесўнақай киши. Соқоли ўсган, кўзлари киртайган. Қўлларининг мушаги кўйлагини йиртай деб турибди. Башарасини қора булут қоплагандек. Қошини чимириб олганми ёки ўзи шунақами кўзлари билан қўшилиб кетганга ўхшайди. Бели бироз ингичкароқ, аммо оёқлари филникидек бақувват.

Уста Вуннинг ўргатгани бўйича рақибимни бир зум зоҳиран ўргандим, кейин ботинига назар солишга уриндим. Кўзи ғамгин. Ичи тўла дард. Худди ёмон ҳақорат эшитиб, жавобан бақиравериб пўтиқиб кетган кишидек кўз томирлари ёрилгани сезилиб турибди. Continue reading

Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди

iakvaqubghin3“Қувғин” ва “И.А.К”

Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди. Муаллифнинг “Қувғин” романи ва “И.А.К” мемуарини энди ўқувчилар китоб ҳолида ҳам ўқишлари мумкин. Бугунга қадар интернетда мавжуд бўлган ва ўқувчиларнинг имтиҳонидан ўтган бу асарлар энди китоб ҳолида ҳам нашр этилиши қувончли ҳолдир.

Муаллифнинг асарларини АҚШнинг йирик шаҳарларидаги китоб дўконларида ва кутубхоналардан топиш мумкин. Октябр ойидан бошлаб қизиққанлар учун ҳар икки китобни дунёнинг истаган бурчагида “Амазон” интернет дўкони орқали ҳам олиш имкони мавжуд бўлади.

Муаллифнинг бадиий ва илмий асарларининг 24 таси бугунга қадар китоб ҳолида нашр этилган. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm30. ХУЛОСА ЎРНИДА

Сиёсат ҳам санъат дейишади. Аслида санъат ҳам сиёсатдир. Сиёсат санъат эканлиги сезилиб қолганда, емирила бошлайди. Санъат ҳам сиёсатлиги билиндими ”оёғи синади”. Санъатнинг гўзал бир бўлаги – рақс, ўйин. Сиёсатнинг ҳаром бир бўлаги – ўйин. Бири театр, томоша саҳнасида, кичик давраларда ҳукм сурса, иккинчиси  жуда ўлкан саҳнада – мамлакат, дунё саҳнасида “жилва” қилади.

Бугун бизнинг юртимиз саҳнасида – ҳам сиёсат, ҳам санъат саҳнасида ифтихорга айланган ҳаёсиз ўйинлар кўпайиб кетди.

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси қабул қилинган сессия арафасида мамлакатда террор бошланган, диктатура қулоч ёзганди. Мухолифат қатағонга олинган, қувғин, сургунлар бошланганди. Сессия ҳам ана шу руҳ, ана шу кайфиятда ўтди. Бош қонун деярли муҳокамасиз қабул қилинди. Шу куни кечқурун президент пойтахтнинг  “Наврўз” кошонасида миллатвакилларига, сарой аъёнларига зиёфат берди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

iak125. ШОВРУҚ РЎЗИМУРОДОВ

1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессиясида Президентлик лавозими ҳақидаги қарорни қабул қилиш ва Каримовни сайлаш бошланганда Шовруқ сўз сўради. Лекин дўппини салла қилиб кўрсатиш даражасида устамон бўлган мажлис раиси Мирзаолим Иброҳимов унга сўз бермади. Шовруқ ўрнидан туриб гапира бошлади. Унга микрофон керак эмас эди. Унинг гуриллаган товушини мажлислар залининг ҳар жойидан ҳам эшитса бўларди. Шовруқ: “Мен бу одамни Қашқдарёдан биламан. Бу одам президентликка лойиқ эмас. Агар президент бўлса, ҳаммангиз пушаймон бўлиб қоласиз ҳали…” деди.

Шовруқ қўли билан минбарга ишора қилиб гапирар экан, Каримов қизариб кетди. Микрофоннни жаҳл билан олдига тортди. Лекин нимадир эсига тушган кишидек яна микрофонни раиснинг олдига сурдида “ Бас қилинг майнавозчиликни” деди.  Музокаралар тўхтатилиб, “бир овоздан” президентлик лавозими ташкил қилинди ва “бир овоздан” Каримов сайлаб юборилди.

Иосиф Сталин тарихни ўзи ёздиргани каби қолдиришни истаб гувоҳларни йўқотишга киришганини бугун гапиришга ҳожат ҳам йўқ. Лекин тарихнинг у бекитган саҳифалари бугунга келиб очилди. Сталин даврида ўлдирилганлар ҳақидаги малумотларга қарасангиз, бирига “Қамоқда ўзини осди”, бошқасига “Миясига қон қуйилди”, кейингисига “Оғир хасталикдан ўлди” деган хулосалар қўйилган. Лекин уларни ўлдиришганди… Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

maqsudiy122. МАҚСУДИЙ НИМА ДЕЙДИ?

“Америка Овози” радиосида ишлаб юрганимда (1999-2004) доим Ислом Каримовнинг қудаси-Мақсудийлардан интервю олишни ўйлардим. Чунки Ислом Каримовнинг сирларини уларчалик биладиган бошқа одам йўқ. Яна бир киши бор. У ҳам бўлса президент девони Умумий ишлар бошқармасининг раҳбари Зелемхон Ҳайдараов. Аммо у ҳали отда. Қачон отдан тушсагана ундан бирор гап олиш мумкин. Нақди Мақсудийлар. Бу ҳақда доим Мақсудий билан қуда бўлган ҳамкасбим Рано Ҳабибга айтсам, у “Гаплашиб бераман” дерди, аммо натижа чиқмасди.

Бир кун русларнинг газетасида Мақсудийлар ҳақида танқидий мақола чиқиб қолди. Кўринишича Гулнора Каримова ёздирган ва бир қанча мақсадни кўзлаган мақола. Уни Рано опага кўрсатиб, “Энди ҳам Мақсудийлар гапиришмаса, тарих олдида юзлари шувут бўлиб қолади” дедим ва мақолада кўзда тутилган мақсадларни унга тушунтириб бердим. У Мақсудийларга айтган эди, улар мақолани кўришни истадилар ва жавоб беришга рози бўлдилар. Дарҳол йўлга чиқдим. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

amir_uz.jpg21. КУЧ АДОЛАТДАМИ,  АДОЛАТ КУЧДАМИ?

1991 йил…

Бир куни Вазирлар маҳкамасининг биринчи қаватидаги кичик залда ташаббускор депутатлар томонидан илгари сурилган “Маошларни индексация қилиш”, яъни маошларнинг инфляцияга қараб автоматик тарзда ошиб боришини қонунлаштириб қўйиш ҳақидаги лойиҳа муҳокамасига унга қарши бўлгани учун Каримовнинг ўзи келди ва қандай савол бўлса жавоб беришини айтди. Аммо саволларга ўтирганларни беписанд қилган тарзда, асабий оҳангда жавоб бера бошлади. Бу унинг “Сизларнинг иқтисоддан нима хабарларингиз бор!” дегандай депутатларни камситиш тутуми эди.

Каримов бу масалага қарши бўлгани кейинчалик билинди. У нархлар ошишидан ҳам ўзига фойда йўлини топди. Нархлар ошиши ҳақидаги қарор бош вазирга  имзолатилса,  ортидан маошларни ошириш Фармонига ўзи қўл қўядиган бўлди. Ваҳоланки, биз буни дунёдаги жуда кўп мамлакатларда бўлгани каби қонуний йўлга қўймоқчи эдик. Continue reading