Мулоҳаза ва мушоҳада

jm_2012yilЖаҳонгир МАМАТОВ׃ Демократиянинг олтин қоидалари ва камчиликлари

“Биз демократияга тайёрмизми, йўқми?” деган савол оғизга олиниши билан оддий баҳс ҳам катта жанжалга айланиб кетади. Бир томон “Демократия оби-ҳаётдек инсон умрига умр қўшади, яшашга маъни бағишлайди”, деса, иккинчи томон “Биз асрлардан бери давом этиб келган қуллик зеҳниятидан қутулмас эканмиз, демократия шароитида яшай олмаймиз” дейди. Бошқа бир томон “Демократия куфрдир” деб ҳукм чиқариб қўя қолади.

Хуллас, бугун ўзбек жамиятида демократия ҳақида ана шундай уч хил қараш мавжуд.

Хўш, демократия ўзи нима ва нега бундай жанжалли баҳсларга сабаб бўлмоқда? Бу саволга жавоб берганлар демократия лотинчада “халқ бошқаруви” маъносини англатишидан нарига ўтмайдилар. Чунки нарига ўтилса, кўп нарса аён бўладики, бу ҳеч бир томонга ёқмаслиги мумкин. Continue reading

Разолат

qamoqРоссияда 13 яшар ўгай қизини зўрлаган ўзбекистонлик қамалди

Россиянинг Красноярск ўлкасида суд 13 яшар ўгай қизини зўрлаган ўзбекистонликни 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Маҳкама чоғида айбланувчи жиноят содир этганига иқрор бўлгани айтилмоқда.

Красноярск ўлка прокуратураси маълумотига таяниб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, вояга етмаган ўгай қизини зўрлаган эркак жазо муддатини қаттиқ тартибли меҳнат колониясида ўтайди.

Агентлик хабарига кўра, исми ошкор қилинмаган ўзбекистонлик эркак қарийб етти йил давомида красноярсклик аёл билан қонуний рўйхатдан ўтиб, бирга яшаб келган.

Эр-хотин қарамоғида уч нафар ёш бола бўлган. Уларнинг каттаси 13 яшар қизча бўлган.

2011 йил кузида хотин ҳомиладорлиги бўйича шифокорга кўриниш учун кетганда ўгай ота вояга етмаган қизчани зўрлаган. Оқибатда қизча ҳомиладор бўлиб, бола туққан. Continue reading

Бугуннинг гаплари

adabiyotМаънавият, маърифат, зеҳниятимиз муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини излаб топишга ёрдам берадиган таҳлилий, мулоҳазага ундовчи мақола ҳамда асарлар ёзинг

Zamondosh вебсаҳифасига турли мавзуларда кўплаб мақола, хабарлар, асарлар келаётгани таҳририятимиз аъзоларини ғоят қувонтирмоқда. Лекин… Лекин, жуда кўпчилик мактублар турли гуруҳлардаги келишмовчиликлар, ўзаро жанжаллар, хусусий ғаразларни ҳам ифода этаётгани ташвишланарли.

Мана, неча йилларки ўзбек ҳукумати олиб бораётган сиёсат ўзини оқламаётгани ва демократик ислоҳотлар ўтказилиши ҳақида такрор ва такрор айтилавериб, лаёқатсиз системага қарши ҳаттоки ҳақоратлар ёғдирилавериб, дейилмаган гап қолмади. Агар бу каби дашном, аччиқ-чучук сўзларга илон тушунганда эди, пўст ташлаб юборар эди.

Лекин Каримов ҳукумати бу каби маломатларга митирғаси миқ этмаяпти ҳам, этмаслиги ҳам аниқ бўлиб қолди. Ҳозирги ҳукумат билан келиша олмаймиз, дейдиганларнинг ҳам ўзаро даҳанаки жанглари-ю, асосли ёҳуд асоссиз танқидларга беписандлиги, йиллар давомида ўзаро муроса қила олишмагани, бундан буён ҳам бир муштга айлана олмасликлари аччиқ ҳақиқатга айланди. Continue reading

Бугуннинг мавзуси

bmtvakiliХавотир

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиби Иван Шимонович Тошкентга икки кунлик сафарини якунлади. Тошкентга кўп йиллардан бери бу каби юқори даражали инсон ҳақлари фаоли киритилмаган. Кўплар охирги бундай сафарни эслашганда, 10 йил аввал БМТнинг махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистонга қилган икки ҳафталик сафарини ва “қийноқлар мунтазам қўлланилади” деган баёнотини эслайдилар. Хўш, ҳозирги вазият фарқлими? Нью Йоркка қайтган жаноб Шимоновичга биз ана шу савол билан мурожаат қилдик.
Яна ушбу мавзуга оид

БМТ: ‘Ўзбекистонда қийноқ ва таъқиб, аммо ўзгаришга умид бор’

Иван Шимонович: Қонунчиликда ва баъзи сиёсий дастурларда бироз ўзгаришлар юз берди, лекин қийноқлар муаммо бўлиб қолмоқда ва анча кенг тарқалган кўринади. Бу масалани Ўзбекистон ташқи ишлар, ички ишлар ва адлия вазирлари билан кўтардик ва мустақил кузатув идорасини тузиш кераклигига урғу бердик. Бу идора вакиллари қамоқхоналар, милиция хибсхоналари ва ўз ихтиёрига қарши одамлар ушлаб туриладиган руҳий шифохоналарга бемалол кира олишлари учун йўл очиб берилиши керак бўлади. Continue reading

Нурилла Остон

ҚИЁМАТ ҚОЙИМ

Олимлар кўпдан буён ер юзида бундан олдин ҳам юксак цивилизациялар бўлиб ўтганлигини археолик ва тарихий тадқиқотлар орқали исботлашга ҳаракат қилиб келади. Лекин инсон зоти буни эслаёлмайди, чунки ер сатҳини зулмат қоплаганида ёки тўфон босганида унинг қавми барча тирик жонзотлар билан бирга қирилиб кетган ва тарих қайтадан бошланган. Яна қайтадан ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодализм, капитализм ва ҳакозо босқичлар такрорланган. Тарих ривоятга, ривоят эса афсона айланган.

Одам қачон ўзлигини англаганлигини эслолмайди, ўзини танигач, тарихни милоддан аввал ва кейинги даврга бўлди, Яратганни идрок қилгунича санамларга сиғинди, бутун оламни боқариб тургувчи Оллоҳ ишқи қалбини ёритмагунча аросатда бўлди. Пайғамбарлар воситасида ваҳдатни англади, қиёмат қойимдан қўрқди. Шўро тузуми худосизликни тарғиб қилди, одам иймонига иблис оралади, шайтонга ошна бўлди. Шўро империяси барҳам топиб, ҳамма худони эслаб қолган бўлса ҳам ҳали ҳанузгача улар шайтон таъсиридан қутилмаяпти. Continue reading

Мулоҳаза

jm_bermuda_uchburchagi_2013-may-38Билвосита қурбонлар

Агар кулгидан умр узоқ бўлганда қизиқчилар энг кўп яшаган бўлардилар. Шундай дейману ёдимга раҳматли Ҳожибой Тожибоев келади. У гапираётганда деярли кулмасди, юзида қандайдир тажанглик аломатларига ўхшаш бир ҳолат бўларди.

Юз қалбнинг зоҳири. Соддалаштирадиган бўлсак, юз қалбнинг ботинида бўлган ҳолатни зоҳирга уради. Демак, Ҳожибой Тожибоевнинг қалбида доим қандайдир азоб, қандайдир дард бўлган. Шунинг учун ҳам у яйраб кула олмаган.

Бу дард нималигини топгандайман. Бу қалбдагини очиқ айтолмаслик дарди. У режим томонидан чизиб қўйилган “қизил чизиқни” кесиб ўтадиган гап айтиб қўймаслик учун бир томондан ўзини тийса, иккинчи томондан қалбини тирнаётган гапларни айтолмаётганидан қийналган. Continue reading

Шайка

В США обнаружена крупнейшая фирма по отмыванию денег

Прокурор Прит Бхарара

Фирма действовала во многих странах, в том числе и в России

Власти США раскрыли одну из крупнейших в мире электронных платежных систем, с помощью которой с 2006 года отмыто более 6 млрд долларов. Ее основатель – выходец из Киева Артур Будовский. Continue reading