Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

iak1111.”БУ ХАЛҚНИНГ ОНАСИНИ…”

Ошкоралик қўмитаси раиси, шоир Эркин Воҳидов билан Ислом Каримовнинг устидан келган шикоятлар хусусида суҳбатлашиб ўтиргандик. Ҳар ҳолда одамлар демократия, сўз эркинлиги шамолини сезиб қолишганди.

Масалан,  наманганлик санъаткор-журналист Носир Зокир қўмитамизга юборган хатида: “Каримов ухлаётганга ўхшайди. Дунё ошкоралик ҳақида гапириб турган пайтда у ошкораликни бўғмоқда. Биз мустақиллик баёноти билан боғлиқ бўлган гапларни эшитдик. Лекин нега бу гапларни ҳалқ билмайди?” дея ёзганди.

Яна кимдир Ислом Каримов номига ёзган хати ўзи шикоят қилган одамнинг қўлига тушганини билдирган бўлса, бошқа биров Каримов ўзбек олтинларини четга чиқараётгани ҳақидаги миш-мишлар текширилишини сўраган. Бундай хатлар устига қизил белгилар қўйилганди. Уларни Эркин Воҳидов  кўрмагандай қилиб, менга ўтказарди. Устига “ўрганиш, текшириш ёки жавоб ёзиш” деб  бир жумла битарди.

Шу куни Олий кенгаш ҳайаътининг мажлиси бор эди. Эркин ака мажлисга чиқиб кетди.

Сессияга олиб чиқишимиз керак бўлган қонун лойиҳаси устида ишлаётган эдим. Аммо хатлар ҳам тинчлик бермасди. Уларни столим устига қўйиб, бир режа туза бошладим. Continue reading

Нурилла Остон

“Киришдан олдин чиқишни ўйла”

Ҳар бир халқнинг ўзига хос бўлган умумий тарздаги хислатлари бўлади. Масалан, гуржилар қадаҳ сўзини қотириб қўяди, французлар коньякни боплайди, арманилар латифага уста бўлади, олмонлар вақтни қадрлайди, турклар пулни яхши кўради, туркманлар садоқатли бўлади. Ўрислар элликни отиб олса, “Ой мороз, мороз”ини бошлайди. Бошқа бир тоифа халқ бир-бирини ҳар куни алдаб турмаса-туролмайди.

Бухенвальд концлагерида ҳарбий асирларни етти тоифага бўлишган. Яшашдан умидини узиб, ҳамма нарсага бефарқ бўлиб қолган еттинчи тоифани “мусулманин” деб аташган. Бу тоифадаги асирлар тепки еса ҳам анграйиб қараб тураверар экан. Мусулмонларнинг хокисорлигига ҳатто фашист жаллодлари тан берган экан. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

kitob9.ЮЗМА ЮЗ

Кўп нарсани матбуотнинг кучи билан ҳал этиш мумкин, деб ўйлардим. Шу боис ҳам фаолиятимизни матбуотга эркинлик бериш билан бошлаш керак, деб тушунардим. Бизнинг Ошкоралик қўмитасида тайёрлаётганимиз Матбуот ҳақидаги қонун лойиҳасида ҳам эркинлик масаласига алоҳида эътиборни қаратаётган эдик.

Матбуоти эркин бўлган халқнинг дунёқараши, қадам ташлаши эркин бўлади. Акс ҳолда занглаб қолган дунёқараш билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Қорин овқатга қанчалик эҳтиёж сезса, инсон тафаккури ҳам эркин маълумотга шу қадар иштиёқманд.

Матбуотни бўғиш эса тафаккурнинг манқуртлашувига, келажакнинг зулмат қўйнида қолишига олиб боради.

Бу ҳақда ўйлар эканман, депутат дўстларимга ўз ҳисобимиздан бир мустақил газета чиқариш кераклигини айтдим. Бу нафақат мустақил хабар манбаи ва айни пайтда ҳақиқат истаётганларнинг ҳам минбари бўлар эди. Қолаверса, эркин матбуот учун йўл очиларди бу билан. Шундай мустақил нашрга эҳтиёж жуда катта эди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Маматов (1990 йил)

8.ТАШАББУС ГУРУҲИ

Биз Олий Кенгашда ишлаётган депутатлар ўз-ўзидан иккига ажралган эдик. Демократик ўзгаришлар тарафдори бўлганлар ва борига шукур қилувчилар. Биринчи гуруҳга асосан ёшлар ва сайловда катта курашлар эвазига ютиб чиққанлар кирганди. Иккинчи гуруҳ эса ҳукумат рўйхатидан ўтганлар ва келажакларини ҳукуматнинг йўлидан юриш, деб билганлар.

Бу бўлиниш аста-секин вилоятлардан Олий мажлис қўмиталарига аъзо бўлганлар орасида ҳам сезилиб қолди. Аммо биринчи гуруҳга кирувчилар бармоқ билан санарли, иккинчи гуруҳдагилар жуда кўпчиликни ташкил этишларига қарамай улар озчилик билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлиб қолаётгандилар. Биз куч сифатида сочилиб кетмаслик ва “бир мушт бўлиш” ҳақида ўйлаб Олий мажлисдаги депутатларнинг гуруҳини тузишга киришдик.

Тойиба Тўлаганова:

-Бу ишни сиз ташкил қилаяпсиз, раислигини ҳам ўзингиз олишингиз керак,-деди.

-Гап раисда эмаску- дедим.- Қолаверса бу ишда фаол қатнашаётганлар ҳам кўп. Ҳатто қўмита раислари орасида ҳам қизиқиш билдирганлар бор.Шунинг учун ҳам раис ҳақида ўйлаш унчалик мантиқли туюлмаяпти. Continue reading

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

jm7.ИККИНЧИ СЕССИЯ: МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди.

Аммо биз энг орқада бўлмасакда, энг орқадаги ўринлардан бирида эдик. Анашу орқадалик демократ депутатларга тинчлик бермас эди. Мустақиллик ҳар биримизнинг кўнглимиздаги энг улкан орзу эди.

1990 йилнинг 18 июнида бошланадиган Ўзбекистон Олий Кенгаши 12 чақириқ иккинчи сессияси олдидан кун тартибини муҳокама қилиш учун раёсат мажлиси чақирилди. Олий кенгаш раиси, ўринбосарлари ва қўмиталарнинг раислари раёсат аъзоси бўлганлари учун мажлисда ҳал қилувчи овозга эгадирлар. Аммо биз ҳам қатнашсак, бизни чиқариб юбориш ҳуқуқлари йўқ эди. Шу боис бу мажлисга кирдик ва мустақиллик  масаласини кўтардик. Continue reading

Ўзбек матбуоти

“Turkiston tongi”ning 16-soni

turkistontturkistontongi

Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qalamim1.jpg6.ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ: ЮТҚАЗИШ

СССР халқ депутатлигига жамоат ташкилотларидан ҳам номзодлар кўрсатиш бошланганда, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг раиси бўлиб ишлаб турган Аҳмаджон Мухторов ҳам даъвогар бўлди. Сайлов кампанияси Тошкентда бошланиб, асосий қисми Москвада давом этди. Аҳмаджон аканинг ишончли вакилларидан бири эдим. “Украина” меҳмонхонасида бир ой яшаб, номзодимизни ўтказиш учун курашдик.

Сайлов СССР Журналистлар уюшмасини “қайнатиб” юборди. Ҳамма республикаларнинг вакиллари ўз номзодларини ўтказишга интилардилар. Бунинг учун сизлар бизга овоз беринг, биз сизга каби “ўйин”лар ҳам бошланганди. Аммо кўп нарса номзоднинг дастури ва учрашувлардаги нутқига боғлиқ эди. Аҳмаджон ака талантли журналистгина бўлиб қолмай, айни пайтда яхши нотиқ ва замон муаммоларини илғаб оладиган сиёсатдон эди. Шу боис ҳам журналистларнинг эътиборини тез қозонди.

Москвадаги ҳаёт билан Тошкентдаги вазиятни солиштириб кўришга уринардим. Ер билан осмон қадар фарқ эди. Ўзбек журналистлари гарчи матбуотда долзарб нарсаларни ёзаётган бўлсаларда, ҳали уюшиб, сиёсий кучга айланмагандилар. Continue reading