Мафкура

Jahongir Muhammad-Mamatovning bugunga qadar va bundan keyin ham o’z kuchida qoladigan qarashlari, O’zbekiston rivojlanishi yuzasidan MAFKURAsi

1. Inson huquqlari qadrlanmagan joyda rivojlanish bo’lmaydi.
2. Matbuot va so’z erkinligi – xalq nazorati
3. E’tiqod erkinligini ta’minlash.
4. Davlat boshqaruv usuli – demokratiya, xalq boshqaruvi!
5.Diktaturaga qarshi parlament boshqaruvi.
6. Revolyutsion emas, evolyutsion yo’l. Qurolli emas, nozo’ravon siyosiy kurash, bilim va faollik tufayli bo’ladigan o’zgarishlar jamiyatga foydali.
7. Hukumatni soddalashtirish. Markazlashuvni kamaytirish. Kuch ishlatar tizimlarini hukumatnigina himoya qiladigan kuchdan xalqni himoya qiladigan qalqonga aylantirish. Adolatga ishonch!
8. Erkin saylovlar
9. Birinchi rahbarlar saylov yo’li bilan kelib-ketishi, doimiy ishlaydigan ma’murlar tizimini yaratish.
10. Tanqid quyidan yuqoriga
11. Korruptsiyaga qarshi kampaniya emas, doimiy kurash. Hallolik ustivorligi.
12. Mehnatga yarasha haq to’lash.
13. Diktator va uning davri siyosatiga odilona baho berish.
14. Diktatura qurbonlari va jabrdiydalarini reabilitatsiya qilish
15.Tarixni siyosatdan ozod qilib, haqiqatni bor holicha yozish.
16. Mamlakatda lyustratsiya o’tkazish va buni doimiyga aylantirish.
17. Yerning egasi – hukumat emas, xalq!
18. Rossiyaning vassali bo’lib qolmaslik
19. Xitoy bilan masofali munosabat.
20. Turk dunyosi bilan tilda, dilda, ishda, siyosatda, iqtisodda birlik sari intilish.
21. G’arb davlatlari va boshqalar bilan tenglik diplomatiyasi.
****
Жаҳонгир Муҳаммад(Маматов)нинг бугунга қадар ва бундан кейин ҳам ўз кучида қоладиган Мафкураси
1. Инсон ҳуқуқлари қадрланмаган жойда ривожланиш бўлмайди.
2. Матбуот ва сўз эркинлиги – халқ назорати
3. Эътиқод эркинлигини таъминлаш.
4. Давлат бошқарув усули – демократия, халқ бошқаруви!
5.Диктатурага қарши парламент бошқаруви.
6. Революцион эмас, эволюцион йўл. Қуролли эмас, нозўравон сиёсий кураш, билим ва фаоллик туфайли бўладиган ўзгаришлар жамиятга фойдали.
7. Ҳукуматни соддалаштириш. Марказлашувни камайтириш. Куч ишлатар тизимларини ҳукуматнигина ҳимоя қиладиган кучдан халқни ҳимоя қиладиган қалқонга айлантириш. Адолатга ишонч!
8. Эркин сайловлар
9. Биринчи раҳбарлар сайлов йўли билан келиб-кетиши, доимий ишлайдиган маъмурлар тизимини яратиш.
10. Танқид қуйидан юқорига
11. Коррупцияга қарши кампания эмас, доимий кураш. Ҳаллолик устиворлиги.
12. Меҳнатга яраша ҳақ тўлаш.
13. Диктатор ва унинг даври сиёсатига одилона баҳо бериш.
14. Диктатура қурбонлари ва жабрдийдаларини реабилитация қилиш
15.Тарихни сиёсатдан озод қилиб, ҳақиқатни бор ҳолича ёзиш.
16. Мамлакатда люстрация ўтказиш ва буни доимийга айлантириш.
17. Ернинг эгаси – ҳукумат эмас, халқ!
18. Россиянинг вассали бўлиб қолмаслик
19. Хитой билан масофали муносабат.
20. Турк дунёси билан тилда, дилда, ишда, сиёсатда, иқтисодда бирлик сари интилиш.
21. Ғарб давлатлари ва бошқалар билан тенглик дипломатияси.

https://www.facebook.com/jahongir.muhammad

Хазраткул Худойберди: Нетерпимость к оппозиции – слабость политической власти

Нетерпимость к оппозиции – слабость политической власти

На днях власти Узбекистана не разрешили бывшему депутату парламента Насрулло Саидову пройти через паспортный контроль в аэропорту имени Ислама Каримова в Ташкенте, куда он прилетел из далекой Канады, чтобы встретится со своими близкими и родными после многих лет разлуки.

Он был депортирован назад грубо, бесцеремонно. Бывшему депутату парламента не дали даже увидеться со своими близкими в здании аэропорта.

Почему такая жестокость и бесчеловечность в отношении человека, который ни разу не нарушал законы Узбекистана, служил своей Родине с честью и совестью но за свою оппозиционную деятельность был изгнан сначала из Парламента, а потом и из Родины? 

Смена власти в Узбекистане после смерти диктатора Ислама Каримова стала важной эпохой в жизни народа. Люди стали более свободно говорить о насущных проблемах, жаловаться прямо к президенту о своих больших и маленьких проблемах, начиная с поиска работы и кончая о помощи в жилье и восстановления справедливости.   

Именно в вопросах восстановления справедливости можно увидеть истинное лицо любой власти.

 Как раз в этом вопросе новая власть Узбекистана, во главе которого стал бывший премьер-министр Шавкат Мирзияев, стала спотыкаться на те самые старые грабли, оставленные на политическом поле ушедшим на вечный покой Каримовым.

Нетерпимость властей в отношении оппозиции не изменилась ни на йоту.

Власти стали более-менее терпеливыми в отношении правозащитников, журналистов, критиков местных и некоторых центральных органов властей. 

Однако в отношении оппозиции власти по-прежнему непоколебимые в своих решениях держатся жестко и нетерпимо.

Почему власть гос.Мирзияева продолжает такую нетерпимость в отношении оппозиции?  

Означает ли это непонимание истинной суши настоящей внутренней политики или это старая болезнь старой команды управленцев, у которых сменилась только лишь некоторые ключевые фигуры как президент, главный прокурор, главный надзиратель порядков и главный сыщик?

 Если быть более точным, двое из этих бывших, а именно главный надзиратель порядков и главный сыщик не покинули коридоры власти на совсем, а только лишь сменили свои шинели на костюм. Один стал советником при МВД (Закир Алматов), а другой при президенте (Рустам Иноятов). Еще один бывший чиновник МВД и один из самых ярых борцов против оппозиции стал родственником и советником Президента Мирзияева.

 Когда ставишь эти ключевые фигуры в политической арене Узбекистана, то все становится ясно: Эта команда никогда не сможет признать оппозицию, потому что все члены этой команды приучены к ненависти к оппозиции бывшим диктатором и его главными помощниками, которые сегодня тепло приютились сбоку к господину Мирзияеву.

Это ничто иное как новая форма коррупции в сегодняшнем Узбекистане, где главные лица у власти тесно взаимосвязаны между собой – одни чисто служебно в течение многих десятилетий, другие как служебно, так и родственно.

 Однако Парламент республики и лично президент Мирзияев должны найти выход их этого политического тупика. Иначе ситуация грозит выйти из управляемой и относительно стабильной колеи, когда в стране отсутствует настоящая политика, которая не может быть полноценней без политической оппозиции.

 
Хазраткул Худойберди

Баxтиёр Шоҳназар: Тарихий шахсни она юртига киритмаслик шармандаликдан бошқа нарса эмас

Ўзбекистон Олий Кенгашиниг 1990-йиллар бошларидаги депутати, ҳозирда Канада ватандоши Насрулло Сайид 21-апрелда Тошкент аеропортида ўз она юртига киритилмай, 12 соат ушлаб турилиб, депортация қилинган ва Истанбулга қайтарилган эди. “Озодлик”да хабар қилинишича, у Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенсиянинг 9-иловасига асосан чиқариб юборилибди. “Озодлик”ка кўра, Н. Сайидов ўлка хавфсизлигига таҳдид солгани учун киритилмаган эмиш.

Мен илова билан танишдим. Унинг 9(1)-моддаси саёҳат учун зарур ҳужжатларни йўқотган ёки йўқ қилган йўлчилар ҳақидадир. Жаноб Сайидов Тошкент аеропортида ҳақиқий Канада паспортини тақдим қилгани учун бу модда унга татбиқ қилинмайди.

9(2)-модда эса чегарада ҳақиқий бўлмаган, сохта ҳужжат (яъни – паспорт) ёки ўзи бошқа шахс ўлароқ кўрсатилган ҳақиқий ҳужжат тақдим қилган шахслар чиқариб юборилаётганда бериладиган хат мазмуни ҳақидадир.

Сайидов эски президент қарори билан Ўзбекистон ватандошлигидан чиқариб юборилган. У ҳозир ҳақиқий Канада паспортига эга. Шунинг учун, 9-иловани унга нисбатан татбиқ қилиб бўлмайди.

Сивил авиация тўғрисидаги халқаро Конвенсияда “Озодлик” хабарида таъкидланган “ўлка хавфсизлигига таҳдид солган шахс мамлакатга киритилмайди” деган норма мавжуд эмас. Бундай мазмунда янглиш хабар тарқатишдан тийилиш зарур.

Сайидовни мустақил Ўзбекистонга киритишни рад қилиш ҳақидаги хат рус тилида битилганига эътиборингизни қаратмоқчиман. Насрулло Саидов ўзбек тилининг жонкуяр тарғботчиларидан биридир. Балки, уни Ўзбекистонга киритмаганлар шундан ҳам қўрқиб кетишгандир?!

Юқоридагилардан қандай хулоса чиқариш мумкин?

Сирадаги депортация эски президент давридаги репрессив сиёсат натижасида ҳаёти хавф остада қолгани учун Ўзбекистонни ташлаб, чиқиб кетишга мажбур бўлган эркин ва ҳур фикрли айрим кишиларга нисбатан васваса ҳалигача давом этаётганини кўрсатади. Бу эса собиқ Совет Иттифоқининг 1920-йилларда чет элларга чиқиб кетган мухолифларга нисбатан сиёсатини эслатади.

Ҳозирги пайтда байрам қилинадиган расмий мустақилликдан бир йил олдин парламент томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинишига улкан ҳисса қўшган тарихий шахсни она юртига киритмаслик шармандаликдан бошқа нарса эмас.

Қолаверса, ривожланган давлатлардан кўпроқ турист келиши учун визасиз келишга рухсат берилган давлатларда яшовчилар бундай депортациялар ҳақида эшитишади. Бу эса уларнинг юртимизга бўлган қизиқиши сусайишига олиб келиб, кутилаётган турист сонига ва мамлакатнинг халқаро имижига салбий таъсир қилади.

Етказилган маънавий зиёнини эса ҳеч қандай пул билан ўлчаб бўлмайди.

Bahtiyar Shahnazar

Санжарали Имомов: Ҳеч қачон мени қувғин қилма..

Ватаним шу макон..

Ишқида ёниб-куядиган, фидо бўладиган инсонлар бор юртни Ватан деса бўлади. Акси бўлса-чи?
Бу мезондан қарасам “Ватанимда яшаябманми ?”саволга жавоб беришга ғулдираб қоламан.
Боз устига энг суйган яқин жигарларим, чин дўсти-ёронларим юртдан йироқлаб кетган, Ватанни Ватандек юксакка кўтара биладиган миллат гултожларига эшиклар ёпиқ бўлса-чи?
Ватанни Ватанга ўхшатадиган ким бор? Ким қолди? Бори ҳам ўлар ҳолатга етган.
Унда мен қаерда яшаябман? Шу ҳали ватан бўлдими?
Бу аҳволимда ҳатто Аросат ҳам ўз маконига мени йўлатмайди…
Тушкунлик жарига қулай деябман. Жоним борича дарахт илдизига осилиб қолганман. Билак бармоқларимда мадор қолмаган. Қуладим деганимда бақувват қўллар ушлаб қолди.
-Қўрқма йиқилмайсан.. .Сени Ватан ўрнини босадиган маконга элтаман. Асл дўстларингни, жигарларингни шу макондан топасан. Мен шу маконга Ҳожаман…
Рост экан…Бутун оламдаги азизларимни Ҳожанинг маконидан топдим. Билдим-ки Ватаним шу макон экан.
Омон бўл Ҳожа!!! Ҳеч қачон мени қувғин қилма… Ўзинг ҳам ҳеч қачон блокланма…

Истардимки…

Чархпалакнинг навбати биз ўзбекка хам тегиб қолар

Ўқитувчини ойлигини 5000 доллар эмас, 10 000 долларқилиш керак.

Хақиқатан хам таълимни ривожлантириш кераклигининг ёрқин мисоли. Агар улар дастурчи, маркетинг сохаси усталари, дизайн ёки бошқа шу каби касбларни устаси бўлганларида бундай халокат уларнинг бошларига битилмаган бўлармиди?

Чунки уларни самалиётда олиб кетиб, ишларига ва хатто мехмонхоналарга жойлаштириб қўйишар, хужжатларини хам ўзлари расмийлаштириб беришар эди.

Лекин афсуски бу уларнинг пешоналарида бор экан. Таълим, таълим яна бир бор таълим. Бу соха тараққий этмас экан бу каби воқеалар атрофида ўралашиб юраверамиз. Мактабгача таълимга этибор бошланди – фундаментга эътибор бошланди.

Истардимки қураётган биномиз фундаменти шунақанги мустахкам бўлсин юз қаватли биноларни кўтарсин.

Истардимки фундаментни қураётганлар мехр билан қурсинлар. Бироз ўтиб фундаментга дарс кетмасин.

Истардимки фундамент устидаги девори ва шифтларига хам, томларига хам ўзига хос “УСТА”ларни, гиштларини “синдирмайдиган”, жахли чиққанда урмайдиган “Усталарни” топайлик.

Эй ўзбек фарзанди ўқи, билим ол, ўрган. Сен ишни эмас иш сени топиб келади. Сен ўзинг иш берувчи бўласан.

Ишчиларни, усталарни топиб келасан. Ўқи, ўрган излан, ёшлигингни хавои орзуларга сарфлама. Йўқса эртанги Ўзбекистон нима бўлади?

Эртага хам бир ўзбекнинг склети қозоқ чўлларидан топиладими?, қозоқ чўлларидаги автобусда ўзбек фуқаролари жасадлари топилганлиги тўғрисидаги элонлар давом этаверадими?

Қачонки кучли давлатга айланмас эканмиз фуқаролар (асл уста, мехнаткаш халқимиз) бошқа юрт сори юзланаверади.

Амир Темур бобом пайтида хам дунёнинг энг зўр усталари Кеш ва Самарқандга келган эдилар. Қайтар дунё экан. Чархпалакнинг навбати биз ўзбекка хам тегиб қолар. Ана шунда Кеш ва Самарқандга келган мохир ажам усталарининг авлодлари яна қайтишар. Жоним борки мен бунга умид қиламан ва ишонаман.

FB

Рузибoй Азимий

Юракни эзадиган шум хабарлар

Жигарларимиз жигаримизни оғритиб бу дунёни бемаврид тарк этаётир. Бир ҳафтанинг ичида кӯрган кӯргуликларимиз…
Жорий ҳафтада Россиянинг Екатеринбург шаҳрида тӯрт нафар сурхондарёлик мигрант ёниб кетди, Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қӯрдой туманида содир бӯлган автоҳалокат туфайли 11 киши ёруғ дунёни тарк этди, уч нафари ўзбек. 30 дан кӯп юртдошимиз ҳар хил тан жароҳатларини олиб касалхонана ётқизилди…

Даҳшат! Юракни эзадиган шум хабарлар. Мана шундай хабарларнинг кӯпайишига Мирзиёев ҳукумати бевосита ва билвосита айбдор!

Буни 2018 йилда Қозоғистоннинг Оқтӯбе шаҳрида автобусда 52 нафар миллатдошларимиз куйиб кулга айланганда Президент Мирзиёевнинг ӯзи ҳам тан олган ва халқ олдида маълум қилган эди. Лекин қани натижа??? Мамлакатимизда ишсизлик кӯпайса кӯпайди, асло камайгани йӯқ, иш излаб узоқ юртларга кетувчилар сони кӯпайса кӯпайди, асло камайгани йӯқ.

Ӯтган йиллар ичида давлатимиз бойлигини ӯмарган саноқли одамларнинг пулларини мамлакатимизга қайтаришни пайсалга солмасдан бу муаммони зудлик билан ҳал қилиб, завод-фабрикалар қуришни, юртдошларимизни иш билан таъминлашни йӯлга қӯйиш шарт.

Акс ҳолда топганимиздан йӯқотганимиз кӯп бӯлади. Кӯзларингни очинглар, ҳукмрон доира вакиллари!

Ruzibay Azimiy

Абдулазизхон Акрамов

Борига Барака ростдан Бараками?

ёки капитал шоулар хақида тахлилий фикрлар

Яқинда кўчада тасодифан бир эркак ва аёли мендан “Атлас ” савдо мажмуаси қаердалигини сўраб қолди. Шевасидан бухороликка ўхшаб турган бу жуфтлик Зўр тв да ўтказилаётган ўша машхур Борига барака капитал шоусига пул тўлаш учун Атласга бормоқчимиз, ўзимизда тўласак рақамимиз чиқмаяпти деди. Хазил аралаш кулиб йўлни кўрсатарканман бу сафар аниқ рақамларинг чиқади деб хайрлашдим.

Фикрлайдиган одам сифатида капитал шоуни кўриб аввал иқтисод кейин сиёсат қабилида хомчўт қилиб кўрдим. Масалан бир иштирокчи 5 минг сўмдан тўласа ва тахминан 500 минг одам ўйнаётган бўлса 5000×500000 = 2.5 миллиард сўм бўлади. Бу хозирги қора бозор курсида тахминан 300 минг доллар бўлади. Бу Ўзбекистон шароитида катта пул. Кўрсатувда 4 та иштирокчи иштирок этяпти ва гохида оддий ваза гохида 3 хафтада бир машина ютяпти. Совғалар суммасини жамлаб хисобласак агар машина ва уй чиқмаса 5 минг долларга боради. Машина чиқса хам 15 минг борингки уй чиқса 40– 50 минг доллар атрофида бўлади. Аммо адашмасам икки хонали уй шубхали равишда бир мартта чиқди ёки чиқмади. Демак битта ўйинда Борига барака шоуси ўрта хисобда 250-290 минг доллар атрофида фойда кўряпти. Агар менинг тахминим бўйича 500 минг киши ўйнаса. Албатта бундан камроқ ва КЎПРОҚ бўлиши хам мумкин.

Бундай тахминий хисоб китоб қилишимдан аввалроқ Зўр тв га боғланиб бу хақида маълумот сўрагандим. Афсуски бу маълумотлар сир сақланишини агар жуда зарил бўлса юзма юз учрашишимиз кераклигини айтишди. Шу туфайли тахминий хисоб китоб қилишга мажбур бўлдим. Аслида бу рақамлар шоудан олдин эълон қилиниши керак.

Энди буни қонуний асосларини кўриб чиқсак. Капитал шоулар тўғрисида lex.uz ва norma.uz дан бирор нарса топа олмадим. Балки яхши қидирмагандирман.

Аммо лоторея ва қимор ўйинлари тўғрисидаги айрим қонунларни топдим. Масалан ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш ТАҚИҚЛАНСИН.

Демак бу қарорнинг таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар деган жойига эхтимол бу Борига Барака капитал шоуси тушмас. Шу туфайли эхтимол бу тиражли лоторея қонуни асосида ўтказилса керак деб Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорига
ИЛОВА сини кўздан кечирдим.

Яъни лахзалик ва тиражли лотореяларни ўтказиш тартиби хақидаги қонун ва низомларни кўриб чиқдим. У ерда жуда кўп нарсалар хозирги капитал шоуда негадир йўқ. Масалан камида 20 кишилик комиссия тузилиши, йиғилган пул миқдори уларга очиқ айтилиши шарт деган низомга умуман жавоб бермайди. Битта бошловчи, иккита даллол ва рақам очувчи қиздан бошқа текширувчи йўқ. Шу низомда яна бир нарса эътиборимни тортди:

39. Ўйинларнинг ютуқ (мукофот) фондлари қуйидаги миқдорларда белгиланиши керак:
тиражли ва лаҳзали лотереялар учун – лотерея билетларини тарқатишдан олинган пул маблағлари суммасидан қатъи назар, чиқарилган лотереялар ҳажмининг камида 40 фоизи миқдорида;
лотереяларнинг бошқа турлари учун – тарқатилган лотерея билетлари умумий суммасининг камида 40 фоизи миқдорида.Яъни ютуқ фонди 40 фоиз Россия қонунчилиги бўйича 50 фоиздан кам бўлмаслиги керак экан. Бу дегани юқоридаги хомчўтимизга асослансак тахминан хар ўйинда 5 та икки хонали уй, ёки 50 та машина ёки юзлаб холодилниклар ютилиши керак. Хайронман адлия, солиқ, молия ва департамент ходимлари буни назоратга олиш кераклиги тўғрисида ўйлаб кўрмаган бўлсалар керак.

Қисқасини айтганда Борига барака ростдан хам Барака эканлигига шубха қилиб қолдим. Блогпостимни охирида юқорида тилга олиб ўтган қарордаги лотерея мақсадлари билар тугатсам

-лотереяларни ўтказишдан олинадиган даромадларни минтақаларда соғлом авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли манзилгоҳларини ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш, бошқа ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш чора-тадбирларини амалга ошириш учун қўшимча манба сифатида жамлашдир.

Ўйлайманки Борига барака капитал шоуси хам шу мақсадда фойдаланяпти. Яна билмадим.

Абдулазизхон Акрамов

Менинг фикримча…

Призидент гапларига фильтр

Охирги пайтлар эътибор бериб қаралса Призидентимиз бирор вилоятга борса ёки видиоселектор ўтказса призидент гапларини қайчилаб, уни устига журналист хохлаган гапини наговор қилиб ўқиб беряпти. Бу албатта призидент матбуот хизматини ёки твни навбатдаги манипульяцияси деб тушунаман.

Мулохаза қилиб кўрилса призидентимиз сайловолди нутқлари, янги сайланган вақтидаги деярли барча чиқишлари тўғридан тўғри узатилар эди. Нега энди бу нутқлар энди филтрлаб, қоғозга ўраб берилмоқда?

Сабаблар менингча

1. Призидент гапларини оддий халқ қурол сифатида ишлатишидан чўчиш.

Оддий халқни суянадиган, хуқуқини химоя қиладиган одами қолмаганидан кейин призидент гапидан фойдаланса ёмонми? Ёки призидент нотўғри гапирадими? Хуқуқларини прократура, суд, МИБ, департамент, ИИБ ва бошқа зўравон ташкилотлар поймол қилса дардини кимга айтсин? Кимдан нажот кутсин? Озодликданми, ББС данми?

2. Рахбарлар халқ олдида обрўсизланишини олдини олиш.

Аввало рахбар сўкиш эшитяптими у асосли. Шунгача вазиятни олиб келгач чидасинда. Ростан иккита призидентдан дашном эшитиб яна қилғилиғини давом эттиришига йўл қўймаслик керак. Бунинг учун халқ бу жараённи кузатиши, бу шахсни кирдикорларини билиши зарур. Ажабмас халқ хафсаласини пир қилишдан хам чўчиб инсофга келишса.

3.Халқни Хуқуқий онг ўсишини ва ўз хаққини талаб қилишини хохламаслик.

Твда, радиода, интернетда айтилаётган гаплар кўпинча популистик, сохта ва айтилиши кераклиги учун айтилади. Хўп халқни хуқуқий онгни ўсдиям дейлик. Аммо уни талаб қилганида буни бажариб берадиган ташкилот қани? Ахир призидент битта бўлса. Эътибор берсангиз хозир призидентга мактуб ёзиш урф бўлди. Сабаби оддий халқ бошқа ташкилотлар тўғри ишлашига, фуқорони химоя қилишига ишонмай қўйган.

Энди Призидент нутқларини фильтрлайдиган, халқ ва юртбоши ўртасига девор қўядиган, беўхшов нагавори билан бизга керакли гапларни тўсадиганларга саволим. Нега бундай қиляпсиз?

Призидент гапларини дубляж қилиш сизга нега керак? Нима у киши биз билмайдиган тилда гапиришяптими? Ёки биз билишимиз керак бўлмаган давлат сирими бу? Бундан ким манфаатдор?

Мархамат қилиб Биз севган, хурмат қилган, халқ ишончини қозонган, сайлаган призидент гапларига фильтр қўйманг. Қачонгача айрим селектор ёки йиғилишдаги гапларни ўғринча Озодлик ёки ББС дан эшитишимиз керак?

Шунча йил қўйилган фильтр, девор, ихота билмайман нима деб номалашни хам, бизни зериктирди! Шаффофликни, тоза хавони, эмин эркинликни истаймиз. Мамлакат ривожини истаймиз. Яра қалбимизга призидент гаплари малхам бўлса буни тўсмаслигингиз керак.
Биз призидент билан биргаликда харакат қилишни, тўсиқларсиз уларга куч бағишлашни истаймиз.

©Абдулазизхон Акрамов

Жамшид Муслимов

КЎЗГУ ВА УЙҒОҚЛИК

“Овоз бўл, акс садо эмас.”

.
Бировларни ўзгача қарашлари ва позициялари сабабли ёқтирмаслик – табиий ҳол. Хатто душман даражасига кўтариб ёмон кўриб кетиш ҳам табиий ҳол… Аммо яна бир табиий ҳол бор-ки унинг тузоғидан анча мунча одам қутула олмас экан. Бу – ўз душманига ўхшаб кетиш…

.
Мазлум ўз золимининг услубларини, қул ўз қулдори жабрини, қасоскор ўз ғаними сиймоси-ю, кўникмаларини ичига чуқур сингдириб, одатланишини кузатамиз. Мисолларга ҳожат йўқ деб ўйлайман.

.
Фан олимлари мияда «кўзгу» ҳужайралари мавжуд деишади. Бу нейронлар инсонни ташқи оламни англаши ва у билан мулоқотга киришишига имкон берар экан. Яъни инсон ўзи билмаган ҳолда рўпарасидаги оламнинг вакили (шахс, хайвон ва хатто жонсиз нарса) ҳатти ҳаракатини миясида акс этиб қайтаради. Рўпарадаги шахс/ҳайвон/нарса қанчалик таъсир кучига эга бўлса шу кўзгу нейронлари шунчалик фаол ҳаракатланиб, қарши объектининг қилиқларини акс этишга ундайди.

.
Энг ёмони – дуч келган ўзгача шахсга нисбатан асосий душмани қилиғини ўтказиш одатланиб қолиш. Яъни нусҳа олиган одатлар нафақат нусҳа манбасига нисбатан, балки атрофига ҳам соча бошлайди.

.
Юқорида буни табиий ҳол дедим. Аммо биз – инсонмиз. Фақат ҳайвонларгина ўз табиатларига берилиб, онгсиз яшайдилар. Бировни ёқтирмасликда ақл меъёридан чиқмайлик, ёмон кўрганда адолат, фаросат каби фикрлаш режимини ёқиб қўйишни унутмайлик. Ҳиссий реакциялар парҳезкорлик назоратини талаб этади. Бу уйғоқлик деб аталади.

.
Бу – ўзимга огоҳлантириш, дўстларимга тавсия, бошқалар эса ўзлари билади…

Каримберди Турамурод

Энди менинг ҳам ишим бор

Газетадан, кейинроқ “Хабар”дан бўшатишганидан бери ишсиз эдим. Охирги икки йил асосий ишхонам “Фейсбук” эди. Ўзи ишламаган йилларимда кўпроқ “ишладим”.
Ниҳоят, мени расман ишга олишди. Умримда олмаган ойлигим ва умримда кўрмаган эҳтиром, яъни хизмат машинаси билан. Яна бир ўзимга икки хонали офис! Яна бир ўзимга иккита ёрдамчи! Яна қиммат, жуда қиммат фото, видеокамералар! Яна униформа!
“Яна нима керак сенга?” дейдиган одам керак! Энди ишлайман-да!
Энди мен “Иқтисодий газета”нинг 5-6 вилоятга масъул бўлган ҳудудий мухбирлик пункти раҳбари – “катакон”ман!
“Иқтисодий газета”ни ким ўқирди, унда нима ёзиларди, деманг. Ҳамма нарсанинг асоси, пойдевори – иқтисод!
Мен энди шунчаки ёзмайман, энди муаммоларни кўрсатиш билангина чекланмайман, энди ишни муаммолар ҳал бўлишигача олиб бораман!
Ҳозирча қуйидаги мавзуларни ёритиб, уларнинг ҳал қилинишига эришишни режа қилдим:
1. Ҳайдовчилардан ундириб олинаётган миллиардлаб жарима пуллари қаерга кетаяпти?
2. Президент юрмайдиган кўчаларнинг аҳволи нега хароб? Улар уруш ҳақидаги киноларни суратга олиш учун шу ҳолда сақланиб турилибдими?
3. Ҳар бир машина сотиб олинганда, ҳар бир литр ёқилғи сотиб олинганда “Йўл фонди” учун ундирилаётган миллиардлаб маблағлар кимларнинг ўртасида тақсимланмоқда?
4. СИТИлар қурилиши оқибатида кўчада қолаётган минглаб хонадонларнинг аҳолисига ким бошпана беради? Қачон беради? Қанақа бошпана беради?
5. Нега ҳар бир туман ё шаҳарга янги ҳоким тайинланса, ишни ўша ернинг бозорини бузишдан бошлайди? Бунинг тагида қандай сир бор?
6. “Халқимиз узоқ келажакда эмас, бугун бахтли яшашни истайди”, деди Ўзбекистон Президенти. Бугун қачон бошланади?

Ҳозирча ана шу муаммоларни кўтармоқчиман. Такрор айтаман, шунчаки “ҳуриб қўймоқчи” эмасман! Ҳеч бўлмаганда “узиб олмоқчиман”!
Бу ишларда Сиз, мухлисларимнинг ёрдамига таянаман, албатта. Кейинги режаларимга киритишим лозим бўлган аниқ муаммоларни менга айтиб туринг! Менга маслаҳатлар бериб туринг! Мени қўллаб-қувватлаб туринг!
Самарқандликлар, жиззахликлар, қашқадарёлик ва суррхондарёликлар, навоийлик ва бухороликлар, сизлар “меникисиз”лар! Аммо қолган вилоятда яшаётган аҳолининг ғами, ташвиши ҳам бизга бегона эмас.
Бирлашиб, жамиятимиздаги иллатларга қарши курашайлик! Халқимизнинг нонини “туя” қилаётганларга орамизда ўрин қолмасин!
Мақсадимиз битта: Халқимиз ҳо-ов, узоқ “буюк келажак”да эмас, бугун бахтли яшасин! Халқимиз шунга лойиқ! Халқимиз шунга муносиб! Миллатнинг дардига дармон бўлайлик!

Каримберди Турамурод

ОҚ-ҚОРА СУРАТЛАР БИЛАН СУҲБАТ

Яқинда қишлоқда бўлиб қайтдим. Шаҳардаги уй тор бўлгани учун альбомларим, китоблар ва турли кундаликларим ота уйда туради. Ҳар-ҳар замонда уларни бир-бир варақлайман. Олис хотираларни жонлантиради. Суратлар эса энг ширин лаҳзаларни эслатади. Беғубор ва хуш дамлардан дарак берувчи ёзишмаларнинг ўз тарихи бор.
Ўқувчилик ва талабалик даврида “Ёшликдан эсдалик” номли кундалик дафтар тутиб, унда синфдош ва курсдошларнинг дил изҳорларини ёзиб олганман. 15 ёшда тутган илк дафтардаги сатрларни ўқий туриб, қалбни ўзгача тотли хаёллар чулғаб олди. Бир муддат ўша таъсирга тушдим. Кўз ҳам ёшлангандай бўлди, назаримда. Қўй, бутун ташвишларни унут, дейди оқ-қора бу расмлар. Бизнинг дунёни ҳам сайр қилиб туринг, дейди қораламалар. Қарийб 25 йил ортга қайтгандек бўлдим.
Туси кўчган парталар, йиртиқ доска, буржуйка печка, совуқ ва нимқоронғи тангу тор синфхоналар кўз олдимга келди. Аслида, биз учун бу синфхоналарнинг қиймати ҳар қандай каҳкашон бинолардан кўра файзлироқ эди, чамамда. Беғуборлик, самимият, пок дил изҳорлари, бегидир ўйинқароқлик, хуллас, ўқувчиликка хос барча шўхлигу интилувчанлик бор эди. Юрак бор эди, журъату шиддат ҳамроҳ эди.
Баъзида ўйлаб қоламан: қишлоқларга шаҳар тусини бериш керакмикан?! Йўқ, мен чироқсиз, газсиз, хароба мактаб ва боғчалару ўнқир-чўнқир кўчалардан иборат қишлоқни назарда тутмаяпман. Шунчаки ҳашаматдан йироқ уйлар солинган, бой ва камбағалга ажралмаган ҳудуд бўлса етади. Одамларга қанчалик қулай шароит қилиб берилаверса, у ердан тароват қочади, сунъийлик кўпаяди.
Ёзувларда аксарият синфдошларим жумлаларни жуда ҳам яхши ёзган, хатога кам йўл қўйганини кўрдим. Буям таълим сифати анча юқори эканини билдиради. Тўғри, компьютер, телефон йўқ эди, кутубхонага кириб, китоб олиб ўқиларди. Эрта баҳордан далага чиқиб ишлаган бўлсак ҳам кундуз ва кечалари мутолаа қилиб, дам олардик. Ахир бу ўтмишдан эртаклар эмас, кечаги кунимиз шундоқ эди.
Ўсиш бор, улғайиш мавжуд экан, яшамоқнинг ҳам ранжу балоларига чидаш керак. Чекимизга тушгани эса насибамиздир. Олдга қараб кетаверар эканмиз, ортда қолаётган суратлар тобора хира тортиб бораверади. Аммо ундаги ҳақиқатлар, ёниқ хотиралар ранг-баранг тус ола бошлайди.

Фазлиддин САТТОРОВ

Бошқача бўлиши мумкин эмас

9 май ҳеч қанақа Ғалаба байрами эмас. Уни шу руҳда нишонлаш эса ахмоқлик. Кимни ғалабаси у? Қандай қилиб миллионлаб инсонлар ўлган воқеиликда ғолиблар бўлиши мумкин? Йўқ. Бу мағлубият. Инсониятнинг улкан ва шармандали мағлубияти. Бу ерда фақат мағлуб бўлганлар ва кўпроқ мағлуб бўлганлар бор. Бўлди.

Россиянинг расмий тарғиботи бу кунни уларнинг ғалабаси эканлигини сингдиришдан чарчамасада, аслида ҳозирги Россия ва Германияни солиштирсак русларнинг тўлақонли капитуляциясини кўришимиз мумкин. Айниқса Путин даврида халқда ғоявий ғалаба ҳиссиёти сунъий шакллантирилди. Реалликда эса уларнинг яшаш шароитлари, иқтисодий аҳволи тамоман тор-мор этилганликни исботланмоқда.

9 май Хотира ва қадрлаш куни. Буюк мотам. Бу куни фақатгина 2 жахон урушида ҳалок бўлганлар эмас балки биринчи жахон, афғон, совет даври оммавий қатағонлари ҳамда бошқа беҳуда урушлар қурбонлари ёд этилиши лозим. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Nozim Safari

Қани оқибат?

Рузибой Азимий

Ӯзбекистон билан Қозоғистон ӯртасида барча соҳаларда юксалиш бӯлишидан ҳар иккала халқ манфаатдор. Дӯстона алоқаларимиз янада ривожланишини ӯзбегу қозоқ бирдек хоҳлайди. Лекин икки давлат ӯртасида кӯп йиллардан бери қатор муаммолар ечим топмаётир. Ана шундай муаммолардан бири бу Ӯзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бӯлмаган шахслар билан боғлиқ.

Қозоғистонда туғилган ва СССР парчаланишдан 2-3 йил олдин Ӯзбекистонга кӯчиб келиб, бугунги кунда Ӯзбекистонда узоқ йиллардан бери доимий яшаётган ва диктатор Каримовнинг қабиҳ сиёсати туфайли ҳеч қайси давлат фуқароси бӯла олмай қолган ӯзбеклар Қозоғистонга, таъбир жоиз бӯлса ӯз уйига минг азоб-уқубатлар билан бориб қайтади.

Гарчи Ӯзбекистон билан Қозоғистон ӯртасида виза бӯлмаса ҳам Ӯзбекистонда яшовчи фуқаролиги бӯлмаган шахслар Қозоғистонга фақат виза расмийлаштириб боришга мажбур. Маълумот учун айни пайтда бир марталик виза нархи 80$, кӯп марталик виза нархи эса 200$. Бу дунёдаги қашшоқ давлатлардан бири бӯлмиш Ӯзбекистон учун кам пул эмас. Нега, ҳар иккала давлат раҳбарлари мана шу муаммога ҳалигача панжа орқасидан қараб келмоқда? Ӯзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бӯлмаган шахслар ҳам худди Ӯзбекистон фуқаролари каби ӯзлари туғилиб ӯсган Қозоғистонга визасиз боришни йӯлга қӯйиш шунчали мураккаб ишми?

Қозоғистон томон Ӯзбекистонда доимий яшаётган, фуқаролиги бӯлмаган, миллати қозоқ бӯлган биродарларимиз учун Қозоғистонга бир йиллик визани бепул беришади. Лекин ӯзбеклар виза учун Қозоғистон томонга ҳам катта пул тӯлашади, ҳам визани ҳафталаб кутишади. Қани оқибат?

Иккинчи масала, Қозоғистондан Ӯзбекистонга келган меҳмонларни рӯйхатга қӯйиш муаммоси. Дунё учун эшигини очаётган Ӯзбекистон бу борада ҳам Қозоғистонга келганда яна эски усулда иш юритмоқда. Хуллас, қозоғистонликлар Ӯзбекистонда рӯйхатсиз атиги 5 кун яшай олади. Бу муаммони ҳам ҳал қилиш мавриди келди деб ӯйлайман. Акс ҳолда ӯтган йили Қозоғистонда Ӯзбекистон йили деб эълон қилиниши ҳеч қандай самара бермаганидек, бу йил Ӯзбекистоннинг ҳам Ӯзбекистонда Қозоғистон йили деган эълони ҳеч қандай самара бермайди. Қоғозбозлик, расмиятчиликни бир чеккага йиғиштириб, реал ҳаётда ҳар иккала халқ учун реал ишлар қилишга ӯтилиши керак.

Ruzibay Azimiy

Ибрат Сафо

Биз совет давридан зарарига ишлаб ўрганган халқмиз

Мулк хусусий эмас экан, саноат минусга ишлайверган. Давлат аҳоли учун зарур маҳсулотлар нархини сунъий равишда паст ушлаб туриши ортидан харажатлар оқланмади ва совет иқтисоди касодга учради.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан 28 йил ўтиб ҳам марказий бошқарув хусусий мулк ва ишлаб чиқаришнинг белига тепишда давом этяпти. Кўпгина саноатлар ҳалиям зарарга ишлайди. Жумладан, Ўзбекистон Ҳаво Йўллари.

Ҳаво йўллари майли, ерга қайтайлик. Номига мустақил дейилган фермер ҳалиям марказнинг қули.

Бу кунлар Ўзбекистонда ғайриоддий равишда ёғингарчилик кўп бўлди. Тошкент яқинидаги дўстларимга кўра, экилган чигитлар чириб кетти. Энди чигитни бошқатдан экиш керак. Бу кўп такрорланар экан. Нега шундай деб сўрасам, фермерларга босим ҳақида гапиришди. 30-40 йиллик тажрибага эга фермерлар бор, улар қачон чигит экиш кераклиги ва об-ҳаво таъсирини жуда яхши билишади, лекин уларга бир неча идора бошлиқлари “экасан, экасан!” деб зуғум қилиб туришади. Фермернинг огоҳлантиришлари бир тийинга олинмайди, дейди улар. “Ёш-ёш прокурор боллар экасан деб турволади, тепага ҳисобот бериши керак. Уларга фарқи йўқ чигит чирийдими, чиримайдими…” дейди бир дўстим.

Тасаввур қилинг бутун бошли далаларга қайтадан чигит экиб чиқишни. Бу яна қўшимча харажат, қўшимча куч, оворагарчилик, яна тонгдан шомгача селектор мажлислар… Шундай тизимда деҳқоннинг косаси оқарадими? Аграр ва ирригация учун бутун бошли университетлари бўлган давлатда шартмикан шундай беъманиликка йўл қўйиш? Прокурорга бало борми пахтага аралашиб – бу соҳа мутахассислари жуда кўп-ку? Ё шунгаям “чет элларда таълим олган талантли ёшлар”ни олиб келиш керакми?

Ibrat Safo

Италияга кетамизми-а? 

Равшан Шамс

Тожикистонда эртадан кейин ёшлар ёппасига интернетга жуда жуда кам кирадиган, клипларни скачать қилолмайдиган, кино ва ашулалалар юкламайдиган бўладилар шекилли.
18-чи апрелдан бошлаб Тожикистонда юз минглаб, эҳтимол миллионлаб кишилар, айниқса интернетга қаттиқ боғланиб қолган ёшлар карахтга ўхшаб қолиши мумкин.
Бир гигабайт интернет нархи ёзишларича, 62 самон (бир доллар 9с.80дирам)га чиқади. Бу нархда эса, табиийки, кўпчилик интернетдан воз кечиб қўя қолади.
Ана холос, пишди гилос! (Лекин гилосни пишишига ҳали бир ойча бор)

Интернетга у қадар омматан боғланиб қолмаган, аммо касб тақозосига кўра ҳаётий эҳтиёж сифатида фойдаланувчи оммавий ахборот воситалари ва унинг ходимлари энг катта маънавий ақлий зарар кўришлари аниқ бўлиб қолди

Тушунаман, ўлкамизга ғовий бегона мафкуралар айнан чегара билмас интернет сабаб кириб келмоқда. Аммо ҳукуматимизнинг глобаллашган ва шиддат билан ривожланаётган ҳозирги цивилизацияда бу каби қадами, назаримда масаланинг ечими эмас. Хукуматимизнинг бундай қарори шунингсиз ҳам ишсиз ва карахт ёшларга маънавий-ақлий зарба бўлиши мумкин.

Тожикистонимизда оддий халқнинг энг оддий эҳтиёжларидан қонуний равишда пул шилиб олишлари оддий ҳолга кириб қолгани учун, бу қадамни яна бир шилиш воситаси деб фикрладим.
Бошқача хаёлга боришим қийин бўлди…

Айтишларича, Европанинг жаааа зўр бўлмаган Италиясида (зўр ривожланган Германияда нархи қанақа билмадим) интернетни 3 гигабайтлик пакетига улансангиз бир гигабайт ҳажми бизни пулга 24 сомону 40 дирам, 10 гигабайтлигига улансангиз 1 гигабайти 16 сомон атрофида баҳоланаркан. Италияга кетамизми-а?

Баҳодиркҳон Элибоев

“Олтин қалам” эгалари vs блоггерлар

Бугун ижтимоий тармоқлар босма матбуотни анча ортда қолдирди. Сабабларини нимадалигини келинг бир кўриб чиқамиз.
1. Эркинлик.
Расмий матбуотда эркинлик қай даражда эканлигини ҳамма билади. Ижтимоий тармоқларда эса истаган одам истаган мавзусида ёзиши мумкин. Ҳеч қандай та`қиқ йўқ. “Юқори” деб аталмиш яжуж-мажужлар йўқ бу майдонда. Муаллиф ютуқниям, камчиликниям ўзи ҳал қилади. Мабодо ҳақорат қилинса, тегишли моддалар борлиги бошқа мавзу.
2. Тезкорлик.
Расмий матбуотнинг аксари бир ҳафтада бир марта чиқади. Қизиқ, ҳар кунимиз янгиликка бой бўлиб турган даврда – ҳафталик газета. Бу дангасаликдир. Журналистларимизнинг дангасалиги. Мисол учун, пайшанба куни кечқурун бўлган воқеани кейинги ҳафта пайшанба куни эрталаб чиқадиган газетада ўқиймиз. Ижтимоий тармоқлар бу янгиликни ўқиб, хазм қилиб, фикрини бериб, бошқа янгилик билан шуғулланаётган бўлади. Кулгуга қоляпмиз, ҳурматли журналист ҳамкасблар.
3. Даврийлик.
Битта газета бир кунда икки марта чиқса нима қилади? Ҳафтада 14 марта чиқса, нима қилибди? Ҳозир ҳафталикда битта жамоа ишлаётган бўлса, кундаликда 14 та жамоа ишлайди. Мана сизга иш ўринлари. Ахир ижтимоий тармоқда бир кунда 10 тагача материал қўяётганлар борку. Мамлакатнинг турли бурчагидан туриб ҳар куни ёзишади. Ҳар куни ижод қилишади.
4. Ҳаққонийлик.
Газетада ишлаганман бир пайтлар. Бирор бир мавзу учун расм қўйиш керак бўлса, эски расмлардан фойдаланилган ҳолларни кузатганман. Ижтимоий тармоқларда эса ундай эмас. Қадамини расмга олиб жойлаштирадиганлар бор. Нима еди, нима кийди, қаер ёнди, ким куйди, ким-кимни урди, нима деб ҳақорат қилди, ҳаммаси бор.
Хуллас, бу фарқларни санасак, кўп. Қолганини сиз сананг майли.
Мана 5 йилдирки, бизнинг қайсар журналистларимиз обуна нега пасайиб кетаётганини ўтириб мушоҳада қилишмайди. Қилишса-да бунга ечим топгилари келмайди. Балки топгандирлар, лекин мен сезмаяпман. Бугун бутун бошли халқнинг бир қисми журналистга айланди. 4-5 та расмий журналист буларга қарши ўйнаб ғолиб бўлмаслиги аниқ. Энг алам қиларлиси эса, мингдан ортиқ ОАВ давлат пулини еб ётибди. Яна қайсидир амалдорнинг харом пул еганини ёзганига ўлайми? Халққа ўзинг учун ўл етим дейилдими, нега газеталарга шундай дейилмайди? Нега улар ҳануз давлатдан молиялаштирилади? Давлатдан молиялаштирилган газета давлат манфаатини кўзлайди-ку! Бунда ҳаққонийлик бўладими? Холислик бўладими? Молиявий мустақил бўлиши керак эмасми? Ижтимоий тармоқлар молиявий бировга қарам бўлмаганлари учун истаган пайт, истаган гапни айтишади. Энди айримлари буюртма учун бир нималар деб қоўяр, лекин бу айтишга арзимайди.
Мамлакатдаги барча расмий газеталарнинг сайти актив ҳолдами? Борлигини биламан, лекин фаол ишлаяптими? Ҳар бир журналист ижтимоий тармоқда блоггер бўла олади. Лекин буни истамаётгандек. Халқ журналист учун эмас, журналист халқ учун ишлаши керак десак, обуна деб йиғлашни бас қилиш керак. Обуна бўлинг деб айтиш ҳам керак эмас. Халқнинг ўзи келиб обуна қилинглар деб сўрасин. Чарчасин бозорга бориб газета сотиб олишга. Бунинг учун жуда катта жамоа ишлаши керак. Бизда ундай эмас. Иложи борича камроқ одам ишласин ва кўпроқ маблағ ўзимизга қолсин.
Ҳар бир газетанинг ҳам босма ҳам электрон варианти бўлмас экан унда қийин. Журналист интернет-газетасининг аудиториясини кучайтириши керак. ББC ёки Озодлик кунда 1-2 соат эфирга чиқади. Лекин асосан ижтимоий тармоқларда юради. Ижтимоий тармоқ орқали ўз wебсайтини олдинга суради. Қизиқсангиз, кириб ўқийсиз. Нега шу усулдан фойдаланиш ҳолатлари кам?
Ижтимоий тармоқда блоггерликни да`во қиладиган юзлаб одамлар бор. Улар билан шартнома тузиш керак. Шунча берамиз ишлайсизми деб эмас, белгининг нархи ёки сўзнинг нархи шунча деб келишилсин. Гонорарга. Ойликка эмас. Умуман ойликка ишлайдиган журналистикани хазм қила олмайман. Ҳафталик олсин. Эскилик сарқити дейишни ҳушловчилар шу “ойлик” иборасиниям бир ўйлаб кўришса тузук.
Ижтимоий тармоқлар одамлар онгини ўзгартириб юборди. Олдин одамлар газеталарга ёрдам сўраб боришарди. Арз-додларини газеталарга ёзишарди. Бугун газеталардан одамлар узоқлашмоқда ва ҳар қандай дардини ижтимоий тармоқларда айтмоқда. <Бу сиз журналист хамкасбларимнинг фожеаси!
Сўзим охирида сарлавҳани эслайман. “Олтин қалам” соҳиблари бугун халқнинг қаршисида занг босган қалам эгалари бўлиб кўриниб қолмоқдалар. Дўппини ечиб, ўйлаб иш қиладиган пайт келди. Қайси газетада ишламанг, ижтимоий тармоқлардан олдинга ўтишни эплай олмасангиз, бой берасиз. Нимани бой бераман деманг, чунки мамлакатимиз мафкура полигонида фуқаролик уруши кетаётганини ҳис қилишингиз керак!

Санжарали Имомов

Шавкат ака, қанча пул керак?

Шавкат ака!!! Тилингизни ҳам дилингиздагини ҳам ҳеч топа олмаябмиз,.”Улуғ устозингиз”бор эдилар-ку… Унинг “буюк ишларини давом эттирмоқчи” эдингиз-ку…Эсладингиз-а… Юртни ҳам президент сифатида сизни ҳам ўша устозингиз гадой қилиб кетди.Мана энди юртма-юрт кезиб,ҳаммамиз учун садақа сўраб юрибсиз.Ҳаммасини кўриб,билиб турибмиз.Садақахўрлик билан иш битмаябди.Бир чеккаси айтайлик, дадам ночорликдан мени боқиш учун кўчага чиқиб садақа сўраши,фарзанд сифатида менга қанчалар номус бўлгани каби,Президентимнинг биз учун тиланчилик қилиши ҳам шунга яқин.
Гапнинг индоллосига ўта қолай…
Сизга қанча пул керак? Фақат аниқ ҳисобни олиб,оғизга сиғадиганини сўранг…
“Кимсан ўзинг,қўлингдан нима-ям келарди?”деманг.
Энди сиз билан пул тилида гаплашмаса бўлмайдиганга ўҳшаб қолди.
Сизни қониқтирадиган пулни мана биз топиб берамиз. Ҳа…Ҳа…Фақат биз топиб беришимиз мумкин…
Бунинг учун биз билан бақамти юзма-юз ўтириб,дўппини қўйиб,чойхўрлик қилиб(мен “Ахмад чой”ни хуш кўраман) яхшилаб маслаҳатни пишитиб олишимиз керак(албатта ёлғиз ўзим билангина эмас)
Ишонинг сизга зарур пулни фақат биз топиб беришимиз мумкин.
Тўғри тушунинг ортингиздан пулни олинг деб ялиниб юролмаймиз.Таомилга кўра ўзингиз келасиз.
Сўзимга ишонинг…Каминага дўстларимдан 4406 нафар азамат кафилликка шай туришибди.

Баҳодирхон Элибоев

“Бизнинг давримизда…”

Қўшним китоб сўради. Русчада ёзилган десам майли деди. “Инсон ҳуқуқлари ва сен” (“Права человека и ты”) китобини чиқариб бермоқчи бўлдим. Олмади. Бадиий китобларингиз йўқми дейди. Кутубхонага борасан дедим.
Бизда ҳама бадиий китоб ўқиш билан овора. Нима қилиб беради бадиий китоб? Қаерда фойда беради? Ахлоқни тарбиялайди дейдиган бўлсак, Қур`он ва Ҳадис кифоя эмасми?
Илмий асарлар ўқимаслик оқибатида ТВ-журналистлар ҳам бадиийлашиб кетди. Журналистикадан кўра публицистика кўп.
Китобулаш ҳештеги кетяптию, шунга менгаям 1-2 та китобларингиздан берингмиш. “Ма, ол мана бу китобларни ўқигин” деса, “йўқ, бадиий асарларни ўқийман” дейди.
Эртага бу одам адабиётчи бўлиб етишади-да энди, а?
“Бизнинг давримизда…” (шу иборани чоллар билан гаплашганимда кўп ишлатаман)
Бизнинг давримизда телефон тугул телевизор ҳам бўлмаган. Аёллар уйда ўтиришган. Шунда ўқишни билган биронтаси бошқаларига турли бадиий асарлар ўқиб берган. Шамни ёруғида бўлса ҳам ше`рият ва бадиий асарлар мутолаа қилишган. Мисол учун биттаси ўқиган, қолгани каштасини тикиб, эшитиб ўтироврган. Бедилдан, Ҳофиздан, Са`дийдан, Навоийдан ва ҳоказо… Китобларда ўз навбатида та`лим ва тарбия ҳақида кўп гаплар айтилган. Шуларни ўқиган ёки эшитган аёл ўз боласига тарбия берган. Болалар ҳам шундай тарбия кўриб етукликка пойдевор ясаган. Ҳозир бу китобларнинг ўрнини сериаллар эгаллади. Сериаллардан озуқаланган аёлларимизнинг тарбиясини сизларга айтишнинг кераги ҳам йўқ.
Севги, ўлдим, куйдим ишлар билан аёллар шуғулланишган. Чунки улар бадиий китоблар ўқишга ишқибоз бўлишган. Эркаклар учун бу ишлар номус иши ҳисобланган. Китобнинг жинсини аёл киши ҳал қилган. Қайсинисини ким ўқиши кераклигини белгилаб берувчи цензор бўлган.
Айни дамда эркакларимиз сиёсий-ижтимоий муҳокамаларни чойхоналарда қилишган. Диққат қилинг – чойхонада! Ошхонада эмас. Ёки интернетда эмас. Ҳозир бунақа чойхонаям қолмади. Кўчада меҳнатни қилган, кетмон чопгандир, косиблик қилгандир, мол боққандур, хуллас, меҳнатдан қочмаган. Лекин чойхонада қишлоқ, овул тақдири ҳал бўладиган бўлса, иштирок этган, фикрини билдирган.
Мен ана шу даврни қумсайман. Аёл аёллигини, эркак эркаклигини билган даврни. Эркак ҳол ба қудат топиб келишни, аёл эса қаноат билан рўзғор тебратишни билган даврларни. Ҳозир у даврлар йўқ. Аёлларимизга сериалларни бериб, уларнинг қўлидан китобни олиб қўйгандекмиз. Уларга китобни бериб, ўзимиз илмни эгалламас эканмиз, бир жойда қимирламай юроврамиз.
Диний билим йўқлигида, ҳуқуқий билим йўқлигида, илм етишмаслигида деб айбдорни қидириб юраверамиз. Китобулаш ҳашарида Жиноят Кодекси ёки Меҳнат Кодексини улашган биронтасини танийсизларми? “Уйда ўзимиз ясаймиз” китоби борми?
Бадиий китобларни бойлар ўқийверсин. Чунки уларга шунақа дам олиш ёқади. Бой эмаслигимизни халқаро рейтинглар айтиб турибди, яна эртакнамо бадиий китоблар ўқиш билан оворамиз, товба. Кимнингдир ҳаёлоти қоғозга туширилган китобларни ўқишдан нима фойда? Қайтараман, бизга илмий китоблар керак.
Бадиий китоблар билан чалғишни ва чалғитишни бас қилайлик. Фан-техника китобларини содда тилда ёзилган вариантларини кўпайтиришимиз керак. Болани ўйлантирсин, бола синаб кўрсин, ихтирочилиги ошсин. Боғчада кубиклардан бир нималар ясашини айтамизу, мактабга келганда ҳақиқий иш қуролларини бермаймиз. Меҳнат дарси ўлди чамамда. Қўлидан бир иш келмаган бола тили билан ишлашни бошлайди.
Муҳандисликка ёки техникага қизиқмаса, ҳуқуқий китоблар бордир? Жуда бўлмаса, диний китоблар улашайлик. Агар бу китоблар оғирлик қилса, енгиллаштириб чиқарейлик. Лекин бадиий китобга муккамиздан кетмайлик. Бу қизларга, аёлларга ёқадиган ишлар. Мамлакатни ривожлантириш учун бадиий китоблардан кўра, илмий китобларга урғу беришимиз керак. Бу аввало, эркакликни бой бермаслик учун ҳам керак. Шунда ёзган ёки гапирган гапларимизда салмоқ бўлади.

Нозимжон Сафаров

Мансабдорлар психологияси

 

Ўзбекистонни ривожланишдан ортга тортаётган энг катта фактор. Расмийлар ва мансабдорлар билан яқин муносабатларда бўлган шахс сифатида сизларни бемалол ишонтиришим мумкинки ҳозирги реформаларнинг чала бўлаётгани сабаби кадрларнинг уқувсизлиги, салохияти пастлиги эмас балки уларнинг фикрлаш механизми. Сўз эркинлигига очиб юборилди. Қайта ёпилмайди. Замонга мослашиш керак. Бошқа иложингиз йўқ. Тушунаман Каримов давридаги ёпиқ ва хуфёна ишлаш ҳамма учун қулай эди. Барча учун. Халқдан ташқари.

Уларнинг психологияси эскирган. Фикрлаши ўта примитив. Хар икки гапдан бирида араб баҳори ва Украина билан қўрқитса иккинчисида ижирғаниб “бу халққа эркинлик бериб бўлмайди” дейди. Барака топгур, бу халққа эркинлик бериб бўлади. Бериш керак ҳам. Бечора халқ эркинлик нималиги билан энди танишмоқда. Бу халққа эркинлик асрлар давомида бегона эди. Қўй танишсин. Саломлашсин. Чақ-чақ қилсин. Бу халққа эркинлик бериб бўлмайди дейиш бу худди кўп йиллар зулматта ётган одамни қуёшга чиқса кўзи оғрийди деб ертўлада сақлашда давом этишдай гап. Иккиси ҳам бир хилда ахмоқлик. Иккинчисида балки сал мантиқ бордир ҳатто).

Мансабдор акалар, тоғалар, амакилар, бувалар. Ўзгариш вақти келди. Халқни ношукурчиликда, позитив ўзгаришларни кўра олмаётган нонкўрликда айблашни бас қилинг. Танқид қилиш давом этилади. Давом эттириш ҳам керак. Танқид тўхтаган куни сизлар нормал ишлашдан тўхтайсизлар. Шу учун ҳам жамоатчилик керак. Танқид керак. Блогер ва журналистлардан нолишни бас қилингда вазифангизни яхшироқ бажаришга ҳаракат қилинг. Замон энди шунақа. Сизларни энди нафақат президент балки жамоатчилик ҳам назорат қилади. Ва бу нормал ҳолат. Буни қабул қилинг. Закритый ишлаш даври ўтди. Янги давр бошланди. Каримов даврида ўрганган барча приемларингизни унутинг. Қарта ўйини бурадаги каби, зот ўзгарди, қарғаларни ташланг. Таппон йиғинг, таппон.

Холмурод Сориев

“Биз очилдик”

Анчадан буён жамоат транспортида юрмаган эдим. Рулда бўлсангиз, атрофдаги бинолар пештоқларидаги лавҳаларга, эълон ва ёзувларга эътибор бериш қийинроқ. Бугун ишдан автобусда қайтаётганимда атрофга разм солиб, бир ҳолат эътиборимни тортди.

Шаҳар бўйлаб ва айнан маҳалламизга кириш жойида бир нечта янги дўконлар, ошхоналар, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари очилибди. Булар яхши албатта. Лекин деярли ҳаммасида катта ҳарфлар билан “Мы открылись” деб ёзиб қўйишибди. Ўзбекчага таржима қилинса “Биз очилдик” деганими бу? Бу нимани англатади?

Юртимиз, давлатимиз Ўзбекистон бўлгандан кейин, лавҳаларни аввал давлат тили-ўзбек тилида, катта ҳарфлар билан, маъноли қилиб ёзиб, кейин бошқа тилларда (агар лозим бўлса) ёзсак қандай бўлар экан-а?

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг 20-моддасида “Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин” деб белгилаб қўйилган. Қабул қилинган қонун талабларини бажариш эса шу давлат фуқаролари учун мажбурийдир!!!

Facebookdan albom…

FBdagi fikrlardan

Ertami-kechmi, shunga kelinadi

O’zbekiston hukumatidan xorijdagilarning hammasini yoppasiga taklif qilib, oqlasin, degan talabni qo’yish mantiqsizlik ekanini tushunamiz. Xorijda yurib O’zbekistonga borolmayotgan ko’p guruhlar bor.
Masalan:
1.Rostdan ham jinoyat yo’liga kirganlar.
2.Islomiy davlat tarafdorlari.
3.Jinoiy to’dalardan uzoq bo’lgan demokratik tuzum tarafdorlari-siyosiy qochqinlar.
4.Mehnat qilaman, deb borib, turli sabablar bilan qaytolmayotganlar ва ҳоказо.

Nazarimda hukumat 3-va 4-guruhga kiruvchilarning qaytishiga rozi bo’lganga o’xshaydi. 4-guruhga kirganlar birin-ketin qaytishmoqda ham. Continue reading

Дилдаги гаплар

jm_12-6-2016Ноумид шайтондир!

Ҳамманинг ва ҳамма нарсанинг душманлари бўлади. Бу оддий ҳақиқат. Лекин умиднинг ҳам душманлари бўларкан?!
Кимлардир келажакдан умид қилаётган бир пайтда уларни айбалаётнлар чиқиб қолмоқда. Буни қандай тушуниш мумкин?
Айблаётган ўзини ким деб ўйлайди?
У кимки, келажакни айтиб беролса?
Одамлар энг оғир шароитларда, урушларда қон дарё бўлиб оққанда ҳам умидга суянганлар.
Золимнинг зиндонларида тишлари синганда, совуқ бетондан нафрат қилганларида темир эшикдан кўринган ёғду ҳам умид эди.

Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

ishxonada2Зеҳният чорраҳларида

Биров ўлгандан кейин…
Икки уч кундирки, “Ўлганларни танқид қилмаслик керакми?” мазмунидаги хатлар, саволлар беришмоқда. Бу хусусдаги фикрларимга аниқлик киритмоқчиман.
Ҳар бир одамнинг ўз дўсти ва душмани бўлгани каби, унинг наздида яхши ёки ёмон, тоза ёки ифлос, одил ёхуд золим, иймонли ёхуд иймонсиз.. одамлар бор. Бу унинг наздида шундай. Лекин ўша одамнинг ўзи ҳам бошқа бир инсон учун ана шу юқоридаги категорияларга тушиши аниқ. Тангридан бошқа бегуноҳ йўқ. Ҳатто пайғамбарлар ҳам ўзларини қайсидир масалаларда гуноҳкор деб билганлар.
Баъзиларни тиркилигида ҳам, ўлганидан кейин ҳам – улар лидер, раҳбар бўлсалар – қўрқмай нуқсини юзига айтиш, баҳосини бериш зарур. Чунки лидерлик, мансабдорлик, раҳбарлик бу танқид нишонидир. Бу уларнинг ўзлари тарафидан танланган йўл. Уларни танқид қилмаслик, камчикларидан кўз юмиш миллатга, мамлакатга, келажакка хиёнат бўлади.
Агар одам бир жойда раҳбар, ҳукмдор, мафкура ихтирочиси, амалдор, шайху уламо бўлса, ундан кейинги авлодга таъсир ўтказадиган асарлар қолдирса, ундайларга ўлгандан кейин ҳар бир даврда қайта-қайта баҳо бериш, уларни ўрганиш, қилган ишларини айтиш, камчиликларини қайд этиш зурур деган қарашдаман.
Аммо оддий одам бўлса, буни Тангри таоллога ҳавола этиш билан чекланиш керак, деб ўйлайман.
Continue reading

Улуғбек Бакиров

U.BБУ ДУНЁГА ҲЕЧ КИМ УСТУН БЎЛМАГАН!

Бундан икки йилча аввал Россияда ишлаётган бир дўстим бир ажойиб воқеани куйиниб айтиб берган эди. Кечадан бери ўша воқеани эслаябман.

Ўша пайтда Россиянинг бир чеккароқ шаҳрида (аниқ эсимда қолмабди жой номи) тахминан 45-50 ёшлар атрофидаги бир ўзбек киши тўсатдан вафот этади.

У ҳаёти давомида одам ўлдирган, қиморбоз, одамларни қақшатган, хуллас, кўплаб разил ишларни қилиб, қамалиб чиққан одам экан. Россияда ҳам одам савдосида айбланиб, қамалиб чиққан экан. Ундан жабр чекмаган ўзбек меҳнат муҳожирлари кам экан. Лекин, ўша ҳаром йўллар билан анча бойлик ортирган, Россияда уй-жой, дачалар қилган, қимматбаҳо машиналарда юрадиган кимса экан. Хуллас, уни қазоси етиб, ўлибди.

– Ўлганида чунонам одам тўпландики, ҳайрон қолдим, ҳаттоки уни ёмон кўрадиганлар ҳам келди жанозасига. Ўзбек муллалари ҳам, анча-мунча зиёлилари ҳам келди. Одам кўпайиб кетди. Айниқса, учинчи куни қўйлар сўйилиб, ошлар қилинганда янаям одам кўпайиб кетди. Лекин, ҳеч ким уни бу ёмон одам эди, каззоб, ўғри эди, демади. Индамай, қўйини, ошини еб кетди. Қабрига гуллар қўйишиб, қироатлар қилишди, -деб айтганди дўстим. Continue reading

Protected: Diktatura manzaralari

This content is password protected. To view it please enter your password below:

Насрулло Саййид

nasrullo_sayidov.jpgКерак бўлса…

Кеча тунда русларнинг янги чиққан “Шесть соток счастья” деган бир мелодраммасини томоша қилдим. Фильм режиссёри Юрий Лейзеров деган шахс экан. Фильмда Хаджа (Хўжа) деган Россияда тирикчилик қилиб юрган бир ўзбекнинг образи бор. Катта бир хуторда ҳаммадан калтак еб, одамларнинг хизматини қилиб юрибди Хўжа бечора. Актёрни ҳам роса ландовурини танлашибди, Карим Пакачанов дегани экан у. На қозоққа ўхшайди, на қирғизга, на ўзбекларни қўнғиротларига. Нақд чукчини ўзи… Continue reading