Мирзиёев 2018 да нималарга эришдию нималарни бой берди?

Сарвар Усмон/Озодлик  OzodNazarнинг ортда қолаётган йилдаги энг сўнгги сони меҳмони – журналист Жаҳонгир Муҳаммаддан Ўзбекистон президентининг 2018 йилдаги уч ютуғи ва уч ютқизиғи нималардан иборат эканлигини сўрадик. Суҳбат тошкентлик қизчанинг Қорбобога мактубидан бошланди ва албатта, Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаати ҳам тилга олинди.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29683023.html

Эврил Турон -Турк дунёсининг чинори

Сарвар Усмон/Озодлик Кейинги икки кун Ўзбекистон қамоқхоналарида 17 йил ўтириб чиққан таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) билан боғлиқ икки йирик янгилик пайдо бўлди: 14 ноябрь куни ЎзА ахборот агентлиги адиб билан ўтказилган суҳбатни эълон қилди. 16 ноябрь куни эса, Эврил Туроннинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзолиги тикланди.

Шу ва куннинг бошқа баъзи воқеаларини АҚШДа яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан муҳокама қилдик.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29604701.html

АЭСнинг бошига лотин алифбосининг куни тушмайдими?

Сарвар Усмон/Озодлик Сарлавҳага чиқарилган саволни OzodNazarнинг бугунги сонида АҚШда яшайдиган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берганимиз йўқ. Лекин суҳбат давомида АЭС билан лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбоси ўртасида қандайдир бир қонуний боғлиқлик борлиги кўриниб қолди.

Суҳбатни тингланг.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29565366.html

“Янги Каримов даври бошлангандай кўринаяпти”

Пора билан қўлга тушган депутат Олимжон Тўхтаназаров, қамоқхонадан уйига чиқарилган Гулнора Каримова, масжиддан бўшатилиб, юқори лавозимга кўтарилган Одилхон қори Исмоилов. Булар OzodNazarнинг бугунги сонида журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан тилга олинган шахслардир.

Куннинг информацион манзарасини белгилаб берган бу уч киши билан боғлиқ уч воқеа, суҳбатдошимиз фикрича, Ўзбекистоннинг бугунги сиёсий-ижтимоий ҳаётини деярли тўлиқ тасаввур қилиш учун етарлидир.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir/29521600.html

Репрессиядан Реабилитацияга

“Каримов қатағонлари тан олиниб, қурбонлар реабилитация қилиниши лозим”

Сарвар Усмон/Озодлик Сарлавҳага чиқарилган талабини OzodNazarнинг бугунги меҳмони, АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбати давомида айтди. Бу талаб дастлаб суҳбатдошимиз ўз маслакдаошлари билан куни кеча ёйинлаган мурожаатномада битилган.

Ҳужжат муқаддимасида бундай дейилган:

“БМТ, халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари – ўзбек мухолифати, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва бошқалар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир”, деб бошланади Жаҳонгир Муҳаммад эълон қилган мурожаатномада. Continue reading

“Озодлик” радиосида

Жаҳонгир Муҳаммад: Мирзиёевга айтарингизни айтиб олишга икки йил вақт қолди, кейин кеч бўлади

Сарвар Усмон/Озодлик. Кейинчи? Кейин нима бўлади? Нима учун қолган вақт икки йил, холос? OzodNazarнинг журналист Жаҳонгир Муҳаммад меҳмони бўлган бугунги сонини тингласангиз, юқоридаги саволлар жавоби ўз-ўзидан англашилади. Айтганча, 61 ёш билан 80 ёш орасидаги фарқ ҳақида ҳам сўз бор суҳбатда. (Сўз фарқнинг 19 йил эканлиги тўғрисида эмас, албатта…)

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29392317.html

“Ёмон” ҳоким, “яхши” вазир…

Маошларини бир неча фоиз эмас, балки бир неча баробар ошириш зарур!

Сарвар Усмон/Озодлик. Самарқанд вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келган 52 яшар Туробжон Жўраевнинг 10 июль куни қўлга олиниб, устидан жиноий иш очилгани ортда қолаётган ҳафтанинг энг йирик воқеаларидан бири бўлди.

Тугаётган ҳафтада Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жамоатчилик, айниқса ўқитувчилар кутмаган бир баёнот билан Фейсбук саҳифасида чиқиш қилди. Шуниси қизиқки, вазир ўртага ташлаган таклифга ўхшаш ғоян тўғрисида бугунги суҳбатдошимиз, АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад аввалги суҳбатлардан бирида гапирган.

Озодликка кейинги кунларда қилинган бир мурожаат эса, бугунги суҳбатдошимиз аввал тилга олган яна бир масалага қайтишимизга сабаб бўлди.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir/29363752.html