“Обод қишлоқ”дан мақсад – пул ишлаш”

“Люстрацияга муҳтож мамлакатда президент қизи Конституцияни ўрганмоқда”

Жаҳонгир Муҳаммад

Жаҳонгир Муҳаммад

Сарвар Усмон/Озодлик Биринчи президентнинг тўнғичи қамоқхонада Ўзбекистоннинг Асосий қонунини нима мақсадда ўрганмоқда? Каримов ҳатто ўз фарзандини аямайдиган одил раҳбар эдими ёки амал курсисини ҳатто ўз фарзандидан қизғанадиган бахил одам эдими? Нима учун бош прокурорлар қамалавераяпти? Нима учун Ўзбекистонда люстрация ўтказилиши керак?

Журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат шу саволлар атрофига қурилди.

https://www.ozodlik.org

Президент отасини танқид қилган қиз ва “сиёсий”нинг “диний”чалик кўрилмаётгани тўғрисида

Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлавҳа биринчи қисмининг аниқроқ шакли бундай бўлади: Президент отасининг қарори тўғри эканлигига шубҳа билдирган қиз… Сарлавҳанинг иккинчи қисми Суриядан олиб келинган аёллар ва болалар билан боғлиқ. Журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги суҳбатга беихтиёр “кўпик” ҳам аралашиб кетди. Нега кўпик, кўпик нима учун тирноқларга қамалди? Бу савол жавоби ҳам OzodNazarнинг қуйида тинглайдиганингиз янги сонида…

OzodNazar: “Ўзбекистонда ҳам президент бўла олгудай қизиқчи бор”

Гапни Украина президенти сайловидан бошлаб, суҳбатдошимиздан “Агар Ўзбекистонда ҳам Украинадагидай сайлов ўтказилса, ўзбек қизиқчилари орасида ҳам президент бўла оладигани борми?” деб сўрадик.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, ўзбек қизиқчилари орасида ҳам президент бўлгудайлари бор.

Ким ўша қизиқчи, дейсизми? Жавоб – суҳбатнинг ичида.
https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29857032.html

“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”

Сарвар Усмон/Озодлик. Ёзувчи Эврил Туроннинг (Мамадали Маҳмудов) Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззах вилоятига кўчириш тўғрисидаги таклифи ўзбек жамиятининг турли қатламларида вақти-вақти билан кўтарилиб турадиган мавзуни кенгроқ кўламда яна кун тартибига чиқарди. Бугунги суҳбатдошимиз Жаҳонгир Муҳаммаднинг эслашича, пойтахтни кўчириш масаласи мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам муҳокама қилинган эди.

Муҳокама қилинган эди, лекин…

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29713152.html

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича…

Комиловнинг Каримов ҳақидаги баёноти ва Ортиқхўжаевнинг Трампдан фарқи ҳақида

Сарвар Усмон/Озодлик. Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов туғилган кун арафасида, 29 январь куни Германиядаги энг йирик етакчи кундалик “Зюддойче цайтунг” газетаси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ўтказилган суҳбатни эълон қилди.

Газетага берган интервьюсида жаноб Комилов Ислом Каримов тўғрисида бундай деган:

“Президент Каримов Ўзбекистон учун кўп ишлар қилди, бу айниқса, мустақилликни ҳимоя қилишда, унинг айрим тамал тошларини қўйишда кўринади. Бироқ у бошқа давр эди ва жаноб Каримов ҳамма нарсани шахсан назорат қилган. Бу тизим доирасида ҳеч ким ҳеч нарса қила олмас эди. Ҳатто бундай мавзуни муҳокама қилиш қийин бўлган”.

OzodNazarнинг бугунги меҳмони, журналист Жаҳонгир Муҳаммад суҳбат давомида ташқи ишлар вазирининг шу гапларига эътибор қаратди.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, Абдулазиз Комиловнинг бу гаплари кўп нарсани тушунтириши мумкин бўлган баёнотдир…

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29746290.html

Oзодназар

Hurriyatнинг The New York Timesдан фарқи ва President.uz ҳақида

Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлавҳага чиқарилган мавзулар ва умуман ўзбек матбуотининг бугунги аҳволи тўғрисида АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатлашдик.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29713152.html