ОДДИЙ ХАЛҚ ДАРДИ ИЛА ТЎЛА ЮРАК ТЎХТАДИ

Абдуфаттоҳ Маннопов

Ўзбек исёнкор шоири, инсонпарвари, курашчиси Гулчеҳра Нуруллаева вафотига доир

“Яроғим йўқ ахир сўзимдан бўлак,

Мутеликка исён кўзимдан бўлак.

Умр  –  ҳамма назар солгувчи йўлак,

Шафқат йўлагимни чироқсиз қилма!”

“Кўзимга зулмнинг тиғи қадалди,
Бўғзимга тош бўлиб йиғи қадалди,
Юртимнинг бори-ю йўғи қадалди… –
Тўкилмасам бўлмас…”

 Гулчеҳра Нуруллаева

Доимо ўзгарувчан, турли йўсинда тушуниладиган, қайсидир жиҳати енгил илғанувчи ва  қайсидир жиҳати илғанмас, нимасидир осон инъикосли ва нимасидир инъикос этилмас, гўзал, мураккаб ер-юзининг, муттасил амалга ошувчи ҳаёт қонуни – қариларнинг кетиши, гўдакларнинг келишидир. Инсон, одамлар, ижтимоий гуруҳлар, миллатлар, халқлар, цивилизацияларнинг – борлик фалсафаси, уларнинг ҳар бирини ўзи ва шу он, улар турли бирлашмаларда яшаши – аста ўлишидир. Инсон ҳаёти – ердаги мавжудликнинг вужудга   келувчи ва йўқ бўлувчи, учиб келувчи ва учиб кетувчи, дақиқаси, холос. Коинот ўлчамида – бу ҳеч нарса эмас. Бу ҳаёт ўзига хосликлари, ўткинчилиги, нозиклигини тушуниш, ўзбек миллати нурли шамларидан бўлмиш, ўз ижоди, фаолиятида оддий, ҳуқуқсиз, камбағаллар, озодлик, адолат излаётган инсонлар дарди ва истаги, интилиши ва курашини ёритган забардас шахснинг номақбул йўқотишимиз ғамини, мусибатини камайтира олмайди. 15 январь 2021 йил, Ўзбекистон пойтахти, Тошкент шаҳрида, ўзбек исёнкор шоири, чарчамас инсонпарвари, «Бирлик» халқ харакатининг йирик арбобларидан, мамлакат «Тўмарис» аёл-қизлар маърифий, ҳуқуқ ҳимояловчи жамият асосчиси Гулчеҳра Нуруллаева (Гулчеҳра Нур), 83-ёшга кета туриб, бу ўткинчи дунёдан кўз юмди. У – бутин умри ўз бетакрор шоирлик  истеъдоди ила яхшилик, гўзаллик, инсонпарварлик, олижаноблик, озодлик, ҳуқуқ, тенглик, оқиллик, ўзаро ёрдам, раҳимдиллик, демократия қадриятларини тарғиб ва ҳимоя этди, ҳамда зулм тузуми – тоталитаризм ва зулмкор якка ҳокимлик – тиранияга кескин қарши чиқди.               

Continue reading