Ҳамроқул Асқар: ЖАҲОНГИРЛАРИМ

Бир улуғ инсонни ногоҳ танидик,
Жаҳонгир исмли зот тимсолида…
Маддоҳлар қавмини жиндек янидик –
Ортиқ яйраманг, деб қафасингизда…

Бундайин, инсонлар дунёга келиб,
Аччиқ ҳақиқатни айтиб кетади.
Бир гала маддоҳлар югуриб, елиб –
Золимлар шаънига шеърлар битади.

Золимлар яшайди бадмасту аласт,
Шукр кишанига бош эгар миллат.
Бу жаҳон аслида бир маккор қафас –
Нажотдек кўринар энг ёвуз иллат. Continue reading