Тушунчаларим

Нима қилиш керак?

Бойларнинг қандай бой бўлганлари тўғрисидаги ҳикояларини ўқиб бир аёлнинг, қандай бой бўлганлиги менга бошқача таъсир кўрсатган эди. У аёлнинг айтишича – шарт бўлмаган аниқроғи, ўта муҳим бўлмаган нарсаларга пул сарфламаган экан. Ўзбекистон ҳам ўта муҳим бўлмаган яъни фойдасидан зарари кўп тузулмалардан воз кечиши керак.

Мисол учун солиқ тизими олиб қарайлик, фойдаси бюджетга тушим қилиши ҳалос, зиёничи – биринчи : солиқ тизими ишлаб чиқаришда иштирок этмайди ва уни фаолиятини молиялаштириш – иш ҳақи, бинолар ва уни ёритиш ва иситиш , ремонт – (таъмирлаш)қилиш, жиҳозлаш каби. Иккинчидан: солиқ тадбиркорликка тўсиқ. Учинчидан:  солиқ мажбурий яъни зўрлик –зўровонлик йўли.

Демак зўровонлик бор жойда – зулум бўлади, тўртинчидан: солиқ тизими энг коорупциялашган тизим бўлиб бозордаги соғлом рақобатга салбий таъсир этади. Хўп битта фойда ва мана қанча зиён демак, нима қилиш керак – биринчи : бюджетга солиқдан тушаётган маблағни бошқа йўлини қидириб топиш, иккинчидан давлат бюджетидан шарт бўлмаган барчасини чиқариб ташлаш яъни бюджет юкини енгиллатиш. Давлат бюджетида фақат давлат органлари – прократура, суд, дхх, олий мажлис ишчи гуруҳи, сенатнинг ҳам ишчи гуруҳи ва ҳозирча армия тамом, бошқа барча маҳаллий бюджетларга ўтказилиши керак. Continue reading