УзА сензураси… ?

ОНА ТИЛИМ, СЕН ТИРИКСАН, ЎЗБЕК МАНГУ ЯШАЙДИ

ЭВРИЛ ТУРОН

Турон Халқаро Ёзарлар бирлиги раиси
Миллат тил билан тирик. Миллат бўлмаса, давлат бўлмайди. Демак, давлат ҳам тил билан тирик. Тил – миллатнинг жони. Тил ўлса, миллат ҳам ўлади. Демак, давлат ҳам.
Буни билишни истамайдиган, ўз отасини танимайдиган, таниса ҳам менсимайдиганлар, дейлик, “Россияда давлат тили ўзбек тили бўлсин” деб чиқса, Рус халқи, шубҳасиз, бу адолатсизликка қарши қалқади.
Мен буни шарафлайман.
Ҳар бир халқ, каттами, кичикми, фарқсиз, ўз тилини қадрлайди, севади, улуғлайди. Унинг тақдири учун курашади. Бу Тангри томонидан берилган ҳис, туйғу.
Россия ўз оти билан Россия. У давлат тилидан маҳрум этилса, унинг обрўси қоладими? Ёхуд Россиялиги…
Шул боис шовинистларнинг ноғорасига ўйнаётган бир тўда “ўзимизникилар”нинг Ўзбекистонда давлат тили рус тили бўлсин, деб чиқишини қаттиқ қоралайман.
Мен буни Ўзбек тилини таҳқирлаш, деб биламан.
Эътибор беринг Россияда яшовчи ҳар бир инсон рус тилини билади.
Англияда ҳам шундоқ.
Францияда ҳам шундоқ.
Шулардан келиб чиқиб айтаман: Ўзбекюртда яшовчилар ҳам ким бўлишидан қатъий назар ўзбек тилини билиши шарт.
Юртда саксон фоиз ўзбек, қолгани қондош қавмлар яшайди. Шундоқ экан, ўз ота юртида ўрис тили ҳукмрон бўлишини истаётганлар қонун йўли билан жазоланиши лозим.
Маҳаллийчилик томирини куйдириш керак! Мутлақ ва мутлақ!
Қонун ўз сўзини айтиши керак.
Самарқандда ўзбек аёли бошига пақир кийдирилиши, буюк Темур ҳақон ҳайкали бўйнига ўтириб, энсасига шаппатлаши кечирилмас ҳол !!!
Бу ғаламисларнинг ортида одамсимон ёвуз ниятли иблислар туришибди.
Қирғиз- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?
Ахси Турки- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?
Гегемонликни истовчи кучлар…
Маҳаллийчиларнинг қўли билан… Гегемон бўлишга ўрганган талончилар ҳали ҳам Иттифоқни қўмсашаяпти. Бошқача шаклда бўлса ҳам қўмсашаяпти. Турли бузғунчиликлар илдизини шулардан ахтариш керак.
Ўрта Осиёни бўлаклаган бу шовунистлар энди тилимизга човут солишмоқда. Манқуртлар қўли билан…
Шу билан бирга қўшнилар аро нотинчликни келтириб чиқаришга уринишмоқда. Ўрта Осиёнинг эски номи Турон, Туркистон. Шундан келиб чиқиб айтаман: Оврў Бирликдан (Евро Саюз, 28 та давлатни ўз ичига олган бу саюз аъзолари турли тилли миллатлардан таркиб топган) андоза олиш керак. Ўрта Осиё Бирлигини тузиш керак. Биз бир туғишган эллармиз. Бизнинг илдизимиз , қонимиз, тилимиз, динимиз бир, тожиклар билан эса минг йиллар аро томирлашиб кетганмиз. Агар шу мақсад амалга ошса, Оврў Бирлик каби Ўрта Осиёда ҳам пул бирлиги, ҳарбий бирлик , ташқи сиёсат бирлиги бўлади.
Менинг тахминимча, Туркистон элларининг бир- бирларига яқинлашуви, иноқлашуви шунга олиб келади. Ҳозирги сиёсатнинг айрим кўринишлари буни тақозо этади.
Шундоқ тақдирда дунёга устун бўлишни истовчи кучлар биз билан сизлаб қўнишади.
Мен бунга ишонаман.
Ўзига ишонч, қатьий ҳаракат ва адолатни Яратган ҳам қўллаб – қувватлайди.
Ўз тилини қадрлаш ҳар бир ўзбекнинг муқаддас бурчидир. Жумладан , давлат ташкилотларида ҳам юз фоиз иш ўзбек тилида олиб борилиши шарт. Ҳамма бошлиқлар юртда ва хорижда ўзбек тилида нутқ қилишлари лозим. Ўзбекчани билмайдиганлар тилимизни ўрганиши керак. Нурсултонда амалдорлардан қозоқ тили грамматикаси бўйича имтиҳон олинган. Шунда (майдароқларни қўя турайлик) йирик давлат ва жамоат арбоби Алиев иншода 19 та хатога йўл қўйган …
Бизда ҳам давлат идораларида ишловчи ҳар бир киши тест синовидан ўтиши шарт Шундоқ тақдирда Ўзбек тили давлат тили сифатида уч йилда кучга киради.
Мен кўнглимдаги гапларни Расул Ҳамзатовнинг шу сўзи билан ифодалайман:
Она тилим, сен ўлган куни мен ҳам ўламан.
Мен кўнглимдаги гапларни шу сўз билан тугатаман:
Она тилим, сен тириксан,

Ўзбек мангу яшайди. (UzA.uz)

ОНА ТИЛИМ, СЕН ТИРИКСАН, ЎЗБЕК МАНГУ ЯШАЙДИ

Эврил Турон, Турон Халқаро Ёзарлар бирлиги раиси

Миллат тил билан тирик.  Миллат бўлмаса, давлат бўлмайди. Демак, давлат ҳам тил билан тирик. Тил – миллатнинг жони. Тил ўлса, миллат ҳам ҳам ўлади. Демак, давлат ҳам.

Буни билишни истамайдиган, ўз отасини танимайдиган, таниса ҳам менсимайдиган бир тўда манқурт( ҳароми), дейлик , “ Россияда давлат тили ўзбек тили бўлсин”деб чиқса, Рус халқи , шубҳасиз, бу адолатсизликка қарши қалқади.

Мен буни шарафлайман.

Ҳар бир халқ , каттами , кичикми, фарқсиз, ўз тилини қадрлайди,севади, улуғлайди. Унинг тақдири учун курашади. Бу Тангри томонидан берилган ҳис, туйғу.

Россия ўз оти билан Россия. У давлат тилидан маҳрум этилса, унинг обрўси қоладими? Ёхуд Россиялиги…

Шовинистларнинг ноғарасига ўйнаётган бир тўда каснинг Ўзбекистонда давлат тили рус тили бўлсин, деб чиқишини қаттиқ қоралайман.

Мен буни Ўзбекистон давлатчилигига қарши ҳаракат, деб биламан.

Мен буни Ўзбек тилини таҳқирлаш, деб биламан.

Бу қалтис ҳаракат, бу паст қараш халқ исёнини келтириб чиқариши мумкин.

Тенгсизликка , ҳақсизликка ҳеч ким тинч қараб турмайди.

Бу тўданинг бошида турган манқурт , ашаддий маҳаллийчилик касалига йўлиққан Темир Алимовнинг куёви Аъло Хўжаев бўлади. Москванинг азалй югурдаги… Шу билан бирга у ҳозир ўзбек ҳалқига , сиёсатига қарши зимдан  иш юритаётган рус Маданияти Маркази қулига ҳам айланган.

Россияда яшовчи ҳар бир инсон рус тилини билади.

Англияда ҳам шундоқ.

Францияда ҳам шундоқ.

Шулардан келиб чиқиб айтаман: Ўзбекюртда яшовчи ҳар бир одам ўзбек тилини билиши шарт . Билишни истамаса, Ўзбек элга ва унинг тилига қарши зимдан фитна уруғини сочиб юрса, бундоқларни оқ қилиш керак!

Бернора Қориева, сен ўзбекчани билмаганинг учун , давлат тилини рус тили қилиш керакми?

Бир сен учун миллат изтироб чекиши керакми? Кимсан ўзи?!! Ҳаддингни бил!

Ўзбек нон,тузини еб, ўзбек юзига оёқ қўйувчи ҳар бир манқуртга тегишли бу гапим.

Рус маданияти Марказида нималар бўлаяпти?

Аълога ўхшаш манқуртларнинг қўллари билан…

Рубл, долларларнинг  кучлари билан…

Миллатлар маданиятлари марказлари бошида ким турибди?

Кимлар? Давлат мулкини  совуриб…

Юртда саксон фоиз ўзбек, қолгани қондош қавмлар яшайди. Икки фоизгина ўрис истиқомат қилади. Шундоқ экан, ўз ота юртида ( агар ёт қон бўлмаса) ўрис тили ҳукумрон бўлишини истаётган элбузарлар қонун йўли билан жазоланиши лозим. Йўқса, бу ҳол газакка айланади…

Ўрис босқини, бунинг оқибатида миллион- миллион туркиларнинг ўлдирилиши, ерга урилиши, пахта қулига айланиши, ер ости , усти бойлигидан айрилиши манқуртларга сабоқ бўлмаган экан,улар жазога лойиқ! Ёхуд бадарғага…  Ўгай оналари оғушига…

Нон, туз ҳақи лойиқ!

Маҳаллийчилик томирини куйдириш керак! Мутлақ ва мутлақ!

Ёв бундан усталик билан фойдаланаяпти.

Қонун ўз сўзини айтиши керак.

Самарқандда ўзбек аёли бошига пақир кийдирилиши, буюк Темур ҳақон ҳайкали бўйнига ўтириб , энсасига шаппатлаши кечирилмас ҳол !!!

Бундоқларнинг жойи : Борса келмас.

Бу ғаламисларнинг ортида одамсимон ёвуз ниятли иблислар туришибди.

Қирғиз- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?

Ахси Турки- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?

Гегимонликни истовчи кучлар…

Маҳаллийчиларнинг қўли билан…

Андижон қатлиомига ҳам сиёсий баҳо бериш вақти етилди.

Бир тўда манқурт жазоланмас экан, келажакда бу ҳол даҳшатли кулфатларга сабаб бўлади.

Эрамиздан бир неча юз йиллар олдин Самарқандни ( Самаркент, Сумеркент, Семизкент) Алп Эр Тўнға ҳақон қурган. Унга форс шоири Фирдавсий “Шоҳнома”асарида  тийиқсиз ҳасад билан осилган. Алишер Навоий бу тўғрида ёзган. Буюк бобомиздан кейин Темур ҳоқон ўз замонасига мос тарзда Самаркентни очунда беқиёс кентга айлантирган. Арабга дум бўлиб келган бир- икки элбузарни Туркистонда об- ҳаво қилишига йўл қўйиш, буюк хато!

Бузғунчиларга давлат миқиёсида жазо берилмаса, хатолар такрорланаверади.

Қўрқмаслик керак. Ғаним қўрқоқни эшак қилиб минади. У ўз манфаати йўлида ҳар қандай тубанликдан қайтмайди…

Гегемон бўлишга ўрганган талончилар ҳали ҳам Иттифоқни қўмсашаяпти. Бошқача шаклда бўлса ҳам қўмсашаяпти. Турли бузғунчиликлар илдизини шулардан ахтариш керак.

Ўрта Осиёни бўлаклаган бу шовунистлар энди юртимизда рус мактабларини, олийгоҳларини кўпайтиришмоқда, рус ёзарлари китобларини қайта –қайта нашр  этишмоқда ва тилимизга човут солишмоқда. Манқуртлар қўли билан…

Шу билан бирга қўшнилар  аро нотинчликни келтириб чиқаришга уринишмоқда. Самарқандаги воқеани мен бежиз айтмадим.Уни Ўш қирғинига айланмаслигига ким кафолат беради? Самарқанднинг 85 фоиз эли ўзбек. Ўрта Осиёнинг 90 фоизи туркилар . Бу юртнинг эски номи Турон, Туркистон. Шундан келиб чиқиб айтаман: Оврў Бирликдан ( Евро Саюз, 28 та давлатни ўз ичига олган бу союз аъзолари турли тилли миллатлардан таркиб топган) андоза олиш керак. Ўрта Осиё Бирлигини тузиш керак. Биз бир туғишган эллармиз. Бизнинг илдизимиз , қонимиз, тилимиз, динимиз бир, тожик билан ҳам томирлашиб кетганмиз. Агар шу мақсад амалга ошса, Оврў Бирлик каби Ўрта Осиёда ҳам пул бирлиги, ҳарбий бирлик , ташқи сиёсат бирлиги бўлади.

Менинг таҳминимча, Туркистон элларининг бир- бирларига яқинлашуви, иноқлашуви шунга олиб келади. Ҳозирги сиёсатнинг айрим кўринишлари буни тақоза этади.

Шундоқ тақдирда дунёга устун бўлишни истовчи  кучлар биз билан сизлаб қўнишади.

Мен бунга ишонаман.

Қўрқмаслик, ўзига ишонч, қатьий ҳаракат ва адолатни Яратган  ҳам қўллаб – қуватлайди.

Ўз тилини қадрлаш ҳар бир ўзбекнинг муқаддас бурчидир. Жумладан , давлат ташкилотларида ишлаётган кишиларнинг ҳам . Юз фоиз иш ўзбек тилида олиб борилиши шарт. Ҳамма бошлиқлар юртда ва хорижда ўзбек тилида нутқ қилишлари лозим. Бу борада рус, инглиз, француз… раҳбарларидан ўрнак олсалар яхши бўлади. Ўзбекчани билмайдиганлар ва билишни истамайдиганларнинг жавобини бериш керак. Қозоқ қондошларимиздан ибрат олайлик. Нурсултонда амалдорлардан қозоқ тили грамматикаси бўйича имтиҳон олган. Шунда (майдароқларни қўя турайлик) йирик давлат ва жамоат арбоби Алиев иншода 19 та хатога йўл қўйган …

Бизда давлат идораларида ишловчи ҳар бир киши тес синовидан ўтиши шарт  Шундоқ тақдирда Ўзбек тили давлат тили сифатида уч йилда кучга киради.

Мен кўнглимдаги гапларни Расул Ҳамзатовнинг шу сўзи билан ифодалайман:

Она тилим, сен ўлган куни мен ҳам ўламан.

Мен кўнглимдаги гапларни шу сўз билан тугатаман:

Она тилим, сен тириксан,

Ўзбек мангу яшайди.

4. 04. 2019.

https://telegra.ph

%d bloggers like this: