Маҳмуд Йўлдошев: МАНА АҲВОЛИМИЗ!

Фақат тилимизнигина эмас, дилимизни ҳам топтаётганлар, пуллаётганлар, тарихимизни ҳақорат қилаётганлар Тошкентнинг қоқ ўртасида юрипти.
Ҳозиргина ташқаридан кириб келдим, бир киши билан Амир Темир ҳайкали олдида учрашдик. Биринчи учрашувимиз бўлгани учун бир биримизни излаб юрмайлик, деб учрашувни мана жойга тайинлаган эдик. 5 дақиқа вақтим бўлгани учун бир гуруҳ сайёҳлар билан гиднинг суҳбатини тингладим. Сачларим тикка бўлди. Тошкентнинг қоқ ўртасида ўзбек башара бир йигит рус тилида: “Амир Темир ваҳший бўлган, у Ҳиндистонни босиб олганда бир қишлоқнинг аҳолисини тириклайин кўмдирган, шунда бир сингх бу одамни ё ўлдимагунимча ё бу босқинчиларни қувиб чиқманамизча сочларимни олдирмайман, деб онт ичган. Мана шундан бери сингхлар сочларини олишмайди” деяпти. Икки марта секинроқ, охирида қаттиқроқ бундай эмас, тарихий шахс ҳақида бундай ҳақоратлар айтилмайди, сингхларнинг сочига келсак бу уларнинг диний ақидалари билан боғлиқ, дедим. Натижа, мени ҳақорат қилишга ўтди. Ноилож учрашувга келган одамим келгани учун жанжални тўхтатиб улардан узоқлашдим.
Учрашувим тамом бўлганидан кейин Сайлгоҳ кўчасидан ўтдим. Бу жойда ҳам не кўз билан кўрайин, бир рус савдогари георгий лентасини қандайдир бир тақинчоққа тиркаб ҳам тарқатиб ҳам пуллаяпти. Мен бундай қилиш яхши эмас, бу лентанинг тарихи ўзбек халқига ҳақорат, тарқатмагин, дедим. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг Раиси А. Арипов қаттиқ тайинлади, бу лента билан курашишимиз керак, деб айтди, дедим. Яхшиямки, ўша атрофда милиция ходими, бир подполковниги бор экан уни ёрдамга чақирдим. Иккаласига обдон лентанинг тарихини тушунтирдим, тушуниш қаерда дейисиз. Подполковник ўриснинг, георгий лентасининг ёнини олди. Мен раҳбариятингга айтаман, десам фамилиясини ҳам айтмасдан подполковник қуён бўлди.
Келаяпман, ёнимдаги машинада шофёри ва яна бир армани башара йигитлар машинасини георгий лентаси билан безаган, машинага бу лентани тақиб яхши қилмабсизлар, бу ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлати ғурури учун яхши эмас, десам Бу бизнинг ғуруримиз, деб жуфтакни ростлади.
Мана аҳволимиз!!!

%d bloggers like this: