Каримберди Турамурод: Жарима, жарима, жарима…

Зокиржон Алматов даврида мелиса зоти одам боласини одам ўрнида кўрмади.

Биз, қора фу қаро га шунчаки тупуриб қўйди.

ГАИ ходимлари эса ҳайдовчи зотига жиноятчига қарагандай қаради.

Ҳозир ҳам ГАИ бизни тўтхтатиб олса бўлди, айбимизни топади.

Устига ГАИларнинг тегирмонига сув қуядиган қонунлар чиқаяпти: фарангни ёқиб юрмасанг жарима, галстук тақмасанг жарима, машинанг кир бўлса жарима, жарима, жарима, жарима.

Пойтахтга боришга одамнинг юраги безиллайди. В

илоятнинг рақамини кўрса бўлди, энг жупуруқ ГАИ ҳам тўхтатади. Бер, бер, бер, дейди. Ўзбекистонда қурол сотилмайди-да, афсус.

Водий тарафларда “Меҳмон, секинроқ юринг, йўлларимиз тезлигингизга жавоб бера олмайди”, деб қўлини кўксига қўйиб, ОДАМДЕК муомала қиладиган ГАИлар ҳам бор, аммо улар водийда.

Айниқса, Тошкентнинг ГАИлари оч. Ейман, ютаман, дейди. Яна битта савол: нега деярли ҳамма ГАИлар қора, хунук ва баджаҳл. Камига маданиятсиз. Нима, оқ юзли, кулиб турадиган, келишган, маданиятли, одобли йигитлар ГАИга олинмайдими?

Самарқандда бир ГАИ бор эди, қаҳри қаттиқлигидан ҳамма уни “Немис”дер эди.

Аммо ана шу “Немис” – Баҳром ака ҳақиқий ГАИ эди. Инсон боласидан бир сўм пора олмас эди. Авлиё бўлсанг ҳам, ҳужжатингни олиб, протокол тўлдирар эди.

Аммо бесабаб тўхтатмас эди. Ана шу одам “Немис” бўлса ҳам, на погонига, на обрўсига, на шаънига доғ туширмади. Аммо бунақа “Немис”лар бармоқ билан санарли.

Каримберди Турамурод(Facebook).

Жамшид Муслимов: Интуитив тахлил журъати

Интуитив тахлил журъати

Майли, фоизлар жуда эркин таксимланган; майли, хавф хатарнинг “рангли инкилоб” куриниши билан чекланган, бошка мулохазалар хам жуда бахсли…

АММО

Ургулар тугри куйилган. Тугри хулосалар белгиланган. Уйлаб куриш кайфиятини уйготади.

Биз чиндан хам кудратли мамлкатлар тарафдан тахдидларга тайёрмизми? Уларни Халкаро Хукук ва холис ният ушлаб туради деган иллюзияда эмасмизми?

Менимча давлатнинг бошкалар тарафидан келадиган тахдиддан сакловчи уч омил бор:

– Халкнинг узига ишониши (яъни жамият аъзоси узига ва атрофдагиларга ишониши, коституцион тизимига таяниши, халол суд мунозарали мавжудлиги)

– Иктисодий баркарорлик (эркин бозор муносабатлари ва кучли ижтимоий химоя тизими мутаносиблиги)

– Давлатнинг сиёсий субъектлиги (яъни АНИК позициясига эга булиш).

Бу омиллар мавжудлигида харбий, махусус хизматлар, тахлилий агентликлар етарлик моддий ва маънавий ресурс билан таъмиланади. Лекин бу тизимлар хавфсизлик воситасидир, негизи эмас.

Баркарорлик негизи – сиёсий элита, интеллектуал элита ва жамоатчилик (халк)нинг узаро хамжихатлигида.

Хамжихатлик дегани кур курона якдиллик эмас, бу холис мунозаралар оркали хосил буладиган умумий максадлар ва умумий истикомат коидалари дегани.

Рузибай Азимий: Зокир Алматов, билмасангиз билиб қӯйинг!

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан учрашувда ЙҲХ ходимларини порахўрликдан тийилишга чақирган.
Жаноб Зокир Алматов, жумладан шундай деган: “Албатта, ишингиз қийин, маошингиз балки етарли эмасдир. Лекин ҳеч қачон порахўрликка берилманг. Сизларнинг орангиздан кимдир йўл тўсиб, пора талаб қилиши – пасткашлик. Сизларни беобрў қилишга ҳаракатлар бўлмоқда, видеога тушириб интернетларга чиқарилмоқда, атайлаб пул ташлаб қўйишга уринишлар қайд этилган. Буларга қарши курашилади, яқиндан бошлаб ҳар бирингизда боди-камералар бўлади ва бу сизларнинг ижтимоий ҳимоянгизга хизмат қилади. Шунингдек, маошларингизни ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аммо пора олиш кечирилмайди ва бу жуда уят!”.

Жаноб Зокир Алматов, билмасангиз билиб қӯйинг! ЙҲХ ходимларининг ҳайдовчилардан пора олиши шунчаки “жуда уят” эмас, балки ЖИНОЯТ саналади. Шунингдек, ЙҲХ ходимлари орасидан кимдир йўл тўсиб, пора талаб қилиши ҳам шунчаки “пасткашлик” эмас, ЖИНОЯТ ҳисобланади.
Бироқ ЙҲХ ходимларининг нафси айнан Сиз Ички ишлар вазири бӯлган чоғингизда ҳакалак отганини, қуюшқондан чиқиб, бор диққат-эътиборини ҳайдовчилардан пора ундиришга қаратганини асло унутмаслигингиз керак.
“Пора олиш кечирилмайди” деяпсиз, у ҳолда мазкур тизимнинг энг катта раҳбари бӯлган чоғингизда пора олган ЙҲХ ходимларини нега кечириб келдингиз? Бугунги порахӯр ЙҲХчилар, яъни ДАН ходимлари бу ишлар билан кеча ёки бугун шуғулланаётгани йӯқ, улар Сиз раҳбарлик қилган чоғда кенг илдиз ёзган порахӯрлардир.
Мазкур тизим айнан Сиз раҳбарлик қилган чоғларда коррупцияга, порахӯрликка белигача ботган эди. Сизнинг даврингизда ИИВнинг энг оддий бӯлимига ишга жойлашиш учун пора сифатида бериш учун отнинг калласидан ҳам катта пул керак бӯлган. Буни Сизу ва бошқа Сиз каби сӯфига айланган амалдорлар ёдларидан чиқариб қӯйган бӯлсалар ҳам қора халқ жуда яхши билишади.
Унутмангизлар, минбарларда туриб олиб, ширин сӯзлар гапириш орқали яқин ӯтмишда содир этган айбларингизни асло юва олмайсизлар!!!

Ruzibay Azimiy