Азамат Акбар

Лаганбардорлик/маддоҳлик қиладиган одамнинг яширин режаси бўладими?

Сўнггги 25 йил ичида жамиятимизда лаганбардорлик иллатининг илдиз отиб кетишига гувоҳ бўлдик, ва надоматлар бўлсинки, бу ҳолат ҳали ҳануз давом этиб келмоқда. Университетларимизда баъзи инсонлар ҳар лаҳзада “ҳурматли ва ҳоказо сифатли ректоримиз” каби нисбатларни қўллашади. Баъзи университетларимизда эса ҳар қандай суҳбатни ректорни мақташдан бошлаш касалликка айланди. Афсуски бундай инсонлар ёш авлодни қандай қилиб тиз чўкиб яшашни ўргатиб, уларни заҳарлаб келишмоқда. Ректорни ўз масъулияти доирасидаги вазифаларнини бажараётганлиги учун нега мақташимиз керак? У инсон ўз хизмат вазифаларини бажармоқда ва бунинг учун маош олмоқда.

Бундай одамлар биз одатда ақлимизга сиғадиганидан кўпроқ мақтовлар айтиши мумкин, ва буни даставвал мақтовни айтаётган одам ўз шахсий манфаатларини кўзлаб бераётган оғзаки порасига тенг қилиш мумкин. Мақтов сизнинг шу инсонга нисбадан муносабатини унинг фойдаси томонга ўзгартириш ёки сиздан сиз бошқа ҳолатда унга беришингиз амри маҳол бўлган бирор нарсани ундириш каби яширин ниятга асосланган бўлиши мумкин.

Тиз чўкиб яшайдиган инсон қилинган илтимос, буйруқ ёки кўрсатмани ҳеч қанақа эътирозу саволларсиз бажаришга тайёр бўлади. Бундай инсон қўйилган,буюрилган вазифа, буйруқ бошқа бир усул билан ҳам бажарилиши мумкинлиги ҳақида фикрлаб ҳам кўрмайди, у шунчаки “лозим ишни бажаради”, у ишларни итоаткорона ва шармандаларча бажаради. Шу сабабдан, лаганбардор инсон ишида қалбакилик бўлиб, ишонч бўлмайди, бу эса уни ўрта ва узоқ келажакда ҳатти-ҳаракатларини башорат қилиб бўлмайдиган ва бир вақтнинг ўзида хавфли одамга айлантиради. Бундай лаганбардорлик шартли бўлади ва пировард натижада йўқолади; имконият пайдо бўлди дегунча бундай инсон нафақат лаганбардорликни бас қилибгина қолмай, балки уни ўз томонларига буришга, ва бир замонлар ўзларини пастга урган ва улар устидан усутнлик қилган одамларни ўз ҳолатларига тушишлари йўлини қидиришади.

Azamat Akbar