Абубакир Худойқулов: Савол

Ассалому алейкум, эрталабдан Туркистон сафарида бўлган бир кичик эпизод эсимга тушди, шу воқеани ёзишга жазм қилдим.

Аристанбоп деган сиғинадиган жой бор экан(қадимий Ўтрорда), бизни олиб борган гид киши(тарих фан кандидати экан)биз турган жой тарихидан гапириб туриб гапининг орасида”босқинчилар босиб олган жойининг ўтмишини йўқ қилишга ҳаракат қилади”деди, мен сўз олиб:

“Ислом Каримов Ўзбекистон учун босқинчидан ҳам батар иш қилди, у нaфақат ўтмишни, халқнинг келажагини ҳам узоқ йилларга йўқ қилди”дедим.

бизнинг группада бошқа нотанишлар ҳам бор эди, ёши 67-68 лар атрофидаги бир тошкентлик аёл шунақа жаҳл билан тишланибЖ

“гапингизни қайтариб олинг, тил текизманг ундай буюк инсонга шундай азиз авлиёлар ўтган жойда, агар Каримов бўлмаганида ҳозир сиз шу ерда бўлмасдингиз” деб қолди,

Мен у аёлнинг важоҳатини кўриб тортишмадим ,жанжалнинг кераги йўқ эди, биз анча кўпчилик эдик, кейин суриштирсам олий маълумотли ўқутувчи экан.

Мана сизга бизнинг ўзбеклар ҳаётидан кичик ҳикоя.

Мен ўйлаяпман у аёлнинг уйида бирга яшаётган болалари, умуман бутун оиаласи шу фикрда бўлса керак, бунақалардан миллионлар бўлса керак ИАКни буюк ҳисоблаб юрганлар.

Мобода президентимиз ўзида журъат топиб ИАКнинг кирдикорларини эфирда очиб ташласа, шу тоифадаги одамлар унини нонкўр дейдими ёки биз адашган эканмиз дейдими, шунга жавоб беринг илтимос.

%d bloggers like this: