Санжарали Имомов: Ҳеч қачон мени қувғин қилма..

Ватаним шу макон..

Ишқида ёниб-куядиган, фидо бўладиган инсонлар бор юртни Ватан деса бўлади. Акси бўлса-чи?
Бу мезондан қарасам “Ватанимда яшаябманми ?”саволга жавоб беришга ғулдираб қоламан.
Боз устига энг суйган яқин жигарларим, чин дўсти-ёронларим юртдан йироқлаб кетган, Ватанни Ватандек юксакка кўтара биладиган миллат гултожларига эшиклар ёпиқ бўлса-чи?
Ватанни Ватанга ўхшатадиган ким бор? Ким қолди? Бори ҳам ўлар ҳолатга етган.
Унда мен қаерда яшаябман? Шу ҳали ватан бўлдими?
Бу аҳволимда ҳатто Аросат ҳам ўз маконига мени йўлатмайди…
Тушкунлик жарига қулай деябман. Жоним борича дарахт илдизига осилиб қолганман. Билак бармоқларимда мадор қолмаган. Қуладим деганимда бақувват қўллар ушлаб қолди.
-Қўрқма йиқилмайсан.. .Сени Ватан ўрнини босадиган маконга элтаман. Асл дўстларингни, жигарларингни шу макондан топасан. Мен шу маконга Ҳожаман…
Рост экан…Бутун оламдаги азизларимни Ҳожанинг маконидан топдим. Билдим-ки Ватаним шу макон экан.
Омон бўл Ҳожа!!! Ҳеч қачон мени қувғин қилма… Ўзинг ҳам ҳеч қачон блокланма…

%d bloggers like this: