Рузибoй Азимий

Юракни эзадиган шум хабарлар

Жигарларимиз жигаримизни оғритиб бу дунёни бемаврид тарк этаётир. Бир ҳафтанинг ичида кӯрган кӯргуликларимиз…
Жорий ҳафтада Россиянинг Екатеринбург шаҳрида тӯрт нафар сурхондарёлик мигрант ёниб кетди, Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қӯрдой туманида содир бӯлган автоҳалокат туфайли 11 киши ёруғ дунёни тарк этди, уч нафари ўзбек. 30 дан кӯп юртдошимиз ҳар хил тан жароҳатларини олиб касалхонана ётқизилди…

Даҳшат! Юракни эзадиган шум хабарлар. Мана шундай хабарларнинг кӯпайишига Мирзиёев ҳукумати бевосита ва билвосита айбдор!

Буни 2018 йилда Қозоғистоннинг Оқтӯбе шаҳрида автобусда 52 нафар миллатдошларимиз куйиб кулга айланганда Президент Мирзиёевнинг ӯзи ҳам тан олган ва халқ олдида маълум қилган эди. Лекин қани натижа??? Мамлакатимизда ишсизлик кӯпайса кӯпайди, асло камайгани йӯқ, иш излаб узоқ юртларга кетувчилар сони кӯпайса кӯпайди, асло камайгани йӯқ.

Ӯтган йиллар ичида давлатимиз бойлигини ӯмарган саноқли одамларнинг пулларини мамлакатимизга қайтаришни пайсалга солмасдан бу муаммони зудлик билан ҳал қилиб, завод-фабрикалар қуришни, юртдошларимизни иш билан таъминлашни йӯлга қӯйиш шарт.

Акс ҳолда топганимиздан йӯқотганимиз кӯп бӯлади. Кӯзларингни очинглар, ҳукмрон доира вакиллари!

Ruzibay Azimiy
%d bloggers like this: