Истардимки…

Чархпалакнинг навбати биз ўзбекка хам тегиб қолар

Ўқитувчини ойлигини 5000 доллар эмас, 10 000 долларқилиш керак.

Хақиқатан хам таълимни ривожлантириш кераклигининг ёрқин мисоли. Агар улар дастурчи, маркетинг сохаси усталари, дизайн ёки бошқа шу каби касбларни устаси бўлганларида бундай халокат уларнинг бошларига битилмаган бўлармиди?

Чунки уларни самалиётда олиб кетиб, ишларига ва хатто мехмонхоналарга жойлаштириб қўйишар, хужжатларини хам ўзлари расмийлаштириб беришар эди.

Лекин афсуски бу уларнинг пешоналарида бор экан. Таълим, таълим яна бир бор таълим. Бу соха тараққий этмас экан бу каби воқеалар атрофида ўралашиб юраверамиз. Мактабгача таълимга этибор бошланди – фундаментга эътибор бошланди.

Истардимки қураётган биномиз фундаменти шунақанги мустахкам бўлсин юз қаватли биноларни кўтарсин.

Истардимки фундаментни қураётганлар мехр билан қурсинлар. Бироз ўтиб фундаментга дарс кетмасин.

Истардимки фундамент устидаги девори ва шифтларига хам, томларига хам ўзига хос “УСТА”ларни, гиштларини “синдирмайдиган”, жахли чиққанда урмайдиган “Усталарни” топайлик.

Эй ўзбек фарзанди ўқи, билим ол, ўрган. Сен ишни эмас иш сени топиб келади. Сен ўзинг иш берувчи бўласан.

Ишчиларни, усталарни топиб келасан. Ўқи, ўрган излан, ёшлигингни хавои орзуларга сарфлама. Йўқса эртанги Ўзбекистон нима бўлади?

Эртага хам бир ўзбекнинг склети қозоқ чўлларидан топиладими?, қозоқ чўлларидаги автобусда ўзбек фуқаролари жасадлари топилганлиги тўғрисидаги элонлар давом этаверадими?

Қачонки кучли давлатга айланмас эканмиз фуқаролар (асл уста, мехнаткаш халқимиз) бошқа юрт сори юзланаверади.

Амир Темур бобом пайтида хам дунёнинг энг зўр усталари Кеш ва Самарқандга келган эдилар. Қайтар дунё экан. Чархпалакнинг навбати биз ўзбекка хам тегиб қолар. Ана шунда Кеш ва Самарқандга келган мохир ажам усталарининг авлодлари яна қайтишар. Жоним борки мен бунга умид қиламан ва ишонаман.

FB
%d bloggers like this: