Санжарали Имомов: Ҳеч қачон мени қувғин қилма..

Ватаним шу макон..

Ишқида ёниб-куядиган, фидо бўладиган инсонлар бор юртни Ватан деса бўлади. Акси бўлса-чи?
Бу мезондан қарасам “Ватанимда яшаябманми ?”саволга жавоб беришга ғулдираб қоламан.
Боз устига энг суйган яқин жигарларим, чин дўсти-ёронларим юртдан йироқлаб кетган, Ватанни Ватандек юксакка кўтара биладиган миллат гултожларига эшиклар ёпиқ бўлса-чи?
Ватанни Ватанга ўхшатадиган ким бор? Ким қолди? Бори ҳам ўлар ҳолатга етган.
Унда мен қаерда яшаябман? Шу ҳали ватан бўлдими?
Бу аҳволимда ҳатто Аросат ҳам ўз маконига мени йўлатмайди…
Тушкунлик жарига қулай деябман. Жоним борича дарахт илдизига осилиб қолганман. Билак бармоқларимда мадор қолмаган. Қуладим деганимда бақувват қўллар ушлаб қолди.
-Қўрқма йиқилмайсан.. .Сени Ватан ўрнини босадиган маконга элтаман. Асл дўстларингни, жигарларингни шу макондан топасан. Мен шу маконга Ҳожаман…
Рост экан…Бутун оламдаги азизларимни Ҳожанинг маконидан топдим. Билдим-ки Ватаним шу макон экан.
Омон бўл Ҳожа!!! Ҳеч қачон мени қувғин қилма… Ўзинг ҳам ҳеч қачон блокланма…

Истардимки…

Чархпалакнинг навбати биз ўзбекка хам тегиб қолар

Ўқитувчини ойлигини 5000 доллар эмас, 10 000 долларқилиш керак.

Хақиқатан хам таълимни ривожлантириш кераклигининг ёрқин мисоли. Агар улар дастурчи, маркетинг сохаси усталари, дизайн ёки бошқа шу каби касбларни устаси бўлганларида бундай халокат уларнинг бошларига битилмаган бўлармиди?

Чунки уларни самалиётда олиб кетиб, ишларига ва хатто мехмонхоналарга жойлаштириб қўйишар, хужжатларини хам ўзлари расмийлаштириб беришар эди.

Лекин афсуски бу уларнинг пешоналарида бор экан. Таълим, таълим яна бир бор таълим. Бу соха тараққий этмас экан бу каби воқеалар атрофида ўралашиб юраверамиз. Мактабгача таълимга этибор бошланди – фундаментга эътибор бошланди.

Истардимки қураётган биномиз фундаменти шунақанги мустахкам бўлсин юз қаватли биноларни кўтарсин.

Истардимки фундаментни қураётганлар мехр билан қурсинлар. Бироз ўтиб фундаментга дарс кетмасин.

Истардимки фундамент устидаги девори ва шифтларига хам, томларига хам ўзига хос “УСТА”ларни, гиштларини “синдирмайдиган”, жахли чиққанда урмайдиган “Усталарни” топайлик.

Эй ўзбек фарзанди ўқи, билим ол, ўрган. Сен ишни эмас иш сени топиб келади. Сен ўзинг иш берувчи бўласан.

Ишчиларни, усталарни топиб келасан. Ўқи, ўрган излан, ёшлигингни хавои орзуларга сарфлама. Йўқса эртанги Ўзбекистон нима бўлади?

Эртага хам бир ўзбекнинг склети қозоқ чўлларидан топиладими?, қозоқ чўлларидаги автобусда ўзбек фуқаролари жасадлари топилганлиги тўғрисидаги элонлар давом этаверадими?

Қачонки кучли давлатга айланмас эканмиз фуқаролар (асл уста, мехнаткаш халқимиз) бошқа юрт сори юзланаверади.

Амир Темур бобом пайтида хам дунёнинг энг зўр усталари Кеш ва Самарқандга келган эдилар. Қайтар дунё экан. Чархпалакнинг навбати биз ўзбекка хам тегиб қолар. Ана шунда Кеш ва Самарқандга келган мохир ажам усталарининг авлодлари яна қайтишар. Жоним борки мен бунга умид қиламан ва ишонаман.

FB

Рузибoй Азимий

Юракни эзадиган шум хабарлар

Жигарларимиз жигаримизни оғритиб бу дунёни бемаврид тарк этаётир. Бир ҳафтанинг ичида кӯрган кӯргуликларимиз…
Жорий ҳафтада Россиянинг Екатеринбург шаҳрида тӯрт нафар сурхондарёлик мигрант ёниб кетди, Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қӯрдой туманида содир бӯлган автоҳалокат туфайли 11 киши ёруғ дунёни тарк этди, уч нафари ўзбек. 30 дан кӯп юртдошимиз ҳар хил тан жароҳатларини олиб касалхонана ётқизилди…

Даҳшат! Юракни эзадиган шум хабарлар. Мана шундай хабарларнинг кӯпайишига Мирзиёев ҳукумати бевосита ва билвосита айбдор!

Буни 2018 йилда Қозоғистоннинг Оқтӯбе шаҳрида автобусда 52 нафар миллатдошларимиз куйиб кулга айланганда Президент Мирзиёевнинг ӯзи ҳам тан олган ва халқ олдида маълум қилган эди. Лекин қани натижа??? Мамлакатимизда ишсизлик кӯпайса кӯпайди, асло камайгани йӯқ, иш излаб узоқ юртларга кетувчилар сони кӯпайса кӯпайди, асло камайгани йӯқ.

Ӯтган йиллар ичида давлатимиз бойлигини ӯмарган саноқли одамларнинг пулларини мамлакатимизга қайтаришни пайсалга солмасдан бу муаммони зудлик билан ҳал қилиб, завод-фабрикалар қуришни, юртдошларимизни иш билан таъминлашни йӯлга қӯйиш шарт.

Акс ҳолда топганимиздан йӯқотганимиз кӯп бӯлади. Кӯзларингни очинглар, ҳукмрон доира вакиллари!

Ruzibay Azimiy

“МИРЗИЁЕВ ФАОЛИЯТИДАН ҚОНИҚМАЯПМАН” МАҚОЛАСИГА МУНОСАБАТ

Ҳусан Аташайҳов: Мен бундай фикрларга қўшилмайан

Янги президент қисқа вақт ичида Ўзбекистонга демакратия шамолини олиб келди.

Масалан мен тез тиббий ёрдамда дорилар , тиббий асбоб ускуналар Каримов даврида диярли берилмас эди . Мирзиёев даврида берилмоқда.

Айнан Мирзиёев даврида зиёлилар ойлиги ( ўқитувчи , шифокорларни ойлиги ) босқичма – босқич ошиб борилмоқда .

Каримов даврида йўллар диярли асфалтланмасди ёки таъмирланмасди . Лекин 2 йил ичида йўллар таъмирланди.

Бутун жамиятда порахўрлик авч олиб кетган эди. Айнан Мирзиёев даврида бу нарса аниқ – ойдин гапирилмоқда.

Айнан Мирзиёев даврида халқ ўз муаммосини тўлалигача хукуматга билдирмоқда . Хаттоки ахоли ўз муаммосини кўчага чиқиб , митинглар қилиб гапиришга жуърат этмоқда.

Масалан Сергилидаги ахолини чиқишини олишимиз мумкин. Мирзиёев 2 йил ичида халқни сиёсий онгини анчайин оширди. Мен хукуматга мухолифатчи бўлсамда менимча Ш. Мирзиёевнинг 2 йил ичида қилган иши йиллар давомида шаклланган антидемакратик маъмурий – буйруқбозликга асосланган элитага қарши хақоний қахрамонлик деб биламан.

Менимча Шавкат Мирзиёев 2 йил ичида ўзига хақиқий демакратик тамоилларни биринчи бўлиб киргизган улуғ инсон бўлиб қолаверади.

Husan Atashayhov