“Мирзиёев фаолиятидан қониқмаяпман” мақоласига муносабат

Tакрор ва такрор ўқиб чиқиш зарур

Автор чукур мулохаза ва хар бир сатирларни куп марталаб акл тарозисидан утказиб, сараланган фикирларни когозга туширгани куриниб турибди.

Бу маколани “Келажаги буюк давлат”-Узбекистонни ривожлантириш учун “манифест” деб кабул килиш даркор.

Биринчи уринда маколани халкимизнинг зиёлик катлами яхшилаб такрор ва такрор укиб чикиши, унинг ютук ва камчиликларини тулдириб бориши, омманинг ичида купрок катламларига ёйиш ва тушинтириш ишлари олиб борилиши зарур.

Амалдорларга келсак уларнинг ичларида хам тушинган зиёлик катлами мавжуд, улар бу маколани укигач яна хам зийрак тортишиб узларини бироз булса хам халкга ёндошишишга харакат килишади. Лекин, мансабпарастларнинг купчилиги ута мосланувчан булиб, узидан юкори мансабда турганлар билан “юмшок супурги” булиб, халкни умуман назар-писанд килишмайди. Президентга келсак, унинг куплаб шижоатлик ишларига сидкидилдан ёндошаётганлини куриб ва уларга амин булиб турибмиз:

1) Кушни кардош Республикалар билан алокаларни яхшиланиши;

2) Купгина И.А. Каримов хохишига кура камокларда сакланган сиёсий мухолифат аъзоларининг озодликга чикарилиши ва хакозолар. Узбекистон интилигенциясининг асосий ваъзифаларидан бири жаъмоат фикрини тугри шакиллантириб, ватанни ривожланиш йулидаги келажак векторини танлаб бериш.

Шу катори айни пайтдаги-амалдаги президентнинг хам яхши ишларини оммага етказиб, хатолик билан куйган кадамларини исботлаб, уз вактида тугри йуналишга тушиб олишишига ёрдам килиш. Журналист “Усмон Хакназаров” МХХ вактинчалик изоляторида сурок килингандаги унга хавфсизлик хизмати томонидан айтилган гапларни хисобга оладиган булсак, юкори катламлардаги рахбарлар ичида Ш.М. Мирзияевга хали хам ёв кузи билан караётган “Каримов”чилар катлами мавжудлигига амин буламиз.

Янгитдан курилаётган Узбекистон давлат пойдеворини мустахкамлаш учун, унинг мустахкам булишига цемент вазифасини утовчи, хур фикирлик зиёлик катлами купрок уз устида ишлаб, халк орасида тушинтириш ишларини олиб борсагина, биз тезрок ривожланган мамлакатлар сафига кушилиб, халкимизни урта аср тамгаси булган “мардикор”лик кисматидан куткариб, бошка кушни булган, биздан ривожланишда оркада колаётган мамлакатлар ахолисига иш берувчилар даражасига олиб чикишимиз даркор!

Ўрмонали Ўринов.

%d bloggers like this: