Исомиддин Халилов: Каримов ўлган кун

2016 йил 15 август ишхонада комендантлик элон қилинди.Учта эркак дарвоза олдида пойлоқчилик қиламиз, гўёки уруш олди холати.
Адашмасам 20 августлардан кейин Каримовнинг холати оғир эканлиги хабари тарқала бошлади. Интернет сайтларидан фақат спорт нашрларини кузатамиз. Бошқасига киришга қўрқамиз, гўёки узоқдан бизни кузатишади, қора рўйхатга кириб қоламиз, ёки телефонимизни кўчада текшириб қоладигандек. Мишмишларни аниқлаштириш учун “Озодлик” ва бошқа сайтларга қўрқа писа хеч кимга кўрсатмасдан мўралай бошладим.
Каримов ўлганинг хабари чет элда бериб бўлгану, бизда фақат оғир ахволда шифохонага тушганию ахволи бироз яхшиланганидан бошқа хабар йўқ эди. Қолган ўйинлардан ўзингиз хабардорсиз.
31 август куни бош вазирнинг Самарқандда эканлиги тайёргарлик бошлангани четдан хабар қилинди, хая ўша куни навбатчиликда эдим. 30 кишини автобусда олиб борилиш кераклиги хабар қилинди регистон майдонига. Қуёш ботган эди. Ишчиларимиз эркак аёл кеч 12 гача ишлаб қайтишди. Бизга эса костюм брюк қалпоқда келиш буюрилди. Кечаси шеригим билан таксида қайтиб келдик. Янги кийим йўқ қайдасан янги сиёб бозор деб йўлга отландик. Ана кўринг савдони, мени ўзим 500 000 сўмлик савдо қилдим илож қанча, буйруқ.
1 сентябр тонгни шундай қарши олдик. Шифохонада фақат аёллар қолишган хисоби.
Соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи хали хеч нарса аниқ эмаслиги, кутиш кераклигини айтди.
Ўтиришга жой йўқ, паналашга соя.
Ора сира хабар келади, Самарқандни ўраб олишаётгани хақида.
Бутун Ўзбекистон бехабар Жиззаху Бухородан хабар келади жимжитликку нима сизларда вахима.
Интернети ишлаётган ягона мен эканман, 100 чоғли одамдан, хатто бошлиқ сифатли одамлар сўраб туришибди нима гап?
Ўзбекистон тушларга бориб ахволи оғирлашганини хабар берди. Овқатланиш учун жавоб беришди, ишонсангиз лофи билан ярим Самарқандни айланиб чиқдик, ошхоналар ёпиқ, савдо қилдиримаётга экан
Самарқанднинг Оқдарёга кетиш йўлида бир ошхонани топиб овқат еган бўлдик. Чунки ишлайдиган ошхона кам. Масаллиқ олишга бозорлар ёпиқ, узоқроққа бориб келишнинг имкони йўқ. Ҳарбийларданда интизомли бўлиб, шошилиб қайтиб келдик. Хабарларда Каримовнинг оғирлашганидан бошқа хабар йўқ.
Кечгача хали у, хали бу бурчакда вақт ўтказдик. ТВда ўлим хабари берилган вақтлар атрофида бизга жавоб берилди. Самарқанд икки ҳалқа қилиб ўралган. Биринчи ҳалқа Самарқанд атрофи магистрал йўлидан кириш йўлларига тўсиқ қўйила бошлаган. Кичик ҳалқа Шоҳи Зинда атрофи. Уйга бориб келишимиз муаммо бўлишини билиб Хаваси атрофида бир танишимизникида қолдик. Кичик бир хонасида танишимиз оиласи билан, қолган икки хонада 20 чоғли хамроҳларимиз билан тонг оттирдик.
Нонушта қилдикми йўқми аеропортдан республика шифохонасига келиш йўлида турнақатор терилдик. Ўзингиздан қолар гап йўқ қўлимиздаги бизга берилган гулларни олдинги қора машина айтилгани бўйича йўлга ташладик. Халқимизнинг эзилгани рамзи сифатида йўлда гуллар сочилиб қолди. Хамма додо додосига одам хам ўрганар эканми, кўнгилда ўзим хохламаган ачиниш хисси пайдо бўлди.
Кимлардир хайрлашиш маросими учун Регистонга бормоқчи бўлишди. Бизга ўхшаган хохламаганлар уйга кетдик. Уйга етиб олиш бир асрга чўзилдиёв.
Қаттиққўлроқ, лекин адолатпарвар одам тарафдори эдик, бизни хохишимизни хеч ким эшитмаса хам.
Вилоят хокимиятида шифохона вакилларини чақириб мажлис ўтказишган. Сизларнинг хақларингиз йўқ жим ўтиринглар, керакли одамлар шуғилланишаяпти, биронта ғийбатчи сайтларга кирманглар, хамма нарса назоратга олинган каби пўписалар бўлган. Хамкасбларим ғурур билан гапириб берганлари хам бўлди.
Қолганини биласизлар.
Исомиддин Халилов.

“Turonzamin” pochtasidan.

“Мирзиёев фаолиятидан қониқмаяпман” мақоласига муносабат

Tакрор ва такрор ўқиб чиқиш зарур

Автор чукур мулохаза ва хар бир сатирларни куп марталаб акл тарозисидан утказиб, сараланган фикирларни когозга туширгани куриниб турибди.

Бу маколани “Келажаги буюк давлат”-Узбекистонни ривожлантириш учун “манифест” деб кабул килиш даркор.

Биринчи уринда маколани халкимизнинг зиёлик катлами яхшилаб такрор ва такрор укиб чикиши, унинг ютук ва камчиликларини тулдириб бориши, омманинг ичида купрок катламларига ёйиш ва тушинтириш ишлари олиб борилиши зарур.

Амалдорларга келсак уларнинг ичларида хам тушинган зиёлик катлами мавжуд, улар бу маколани укигач яна хам зийрак тортишиб узларини бироз булса хам халкга ёндошишишга харакат килишади. Лекин, мансабпарастларнинг купчилиги ута мосланувчан булиб, узидан юкори мансабда турганлар билан “юмшок супурги” булиб, халкни умуман назар-писанд килишмайди. Президентга келсак, унинг куплаб шижоатлик ишларига сидкидилдан ёндошаётганлини куриб ва уларга амин булиб турибмиз:

1) Кушни кардош Республикалар билан алокаларни яхшиланиши;

2) Купгина И.А. Каримов хохишига кура камокларда сакланган сиёсий мухолифат аъзоларининг озодликга чикарилиши ва хакозолар. Узбекистон интилигенциясининг асосий ваъзифаларидан бири жаъмоат фикрини тугри шакиллантириб, ватанни ривожланиш йулидаги келажак векторини танлаб бериш.

Шу катори айни пайтдаги-амалдаги президентнинг хам яхши ишларини оммага етказиб, хатолик билан куйган кадамларини исботлаб, уз вактида тугри йуналишга тушиб олишишига ёрдам килиш. Журналист “Усмон Хакназаров” МХХ вактинчалик изоляторида сурок килингандаги унга хавфсизлик хизмати томонидан айтилган гапларни хисобга оладиган булсак, юкори катламлардаги рахбарлар ичида Ш.М. Мирзияевга хали хам ёв кузи билан караётган “Каримов”чилар катлами мавжудлигига амин буламиз.

Янгитдан курилаётган Узбекистон давлат пойдеворини мустахкамлаш учун, унинг мустахкам булишига цемент вазифасини утовчи, хур фикирлик зиёлик катлами купрок уз устида ишлаб, халк орасида тушинтириш ишларини олиб борсагина, биз тезрок ривожланган мамлакатлар сафига кушилиб, халкимизни урта аср тамгаси булган “мардикор”лик кисматидан куткариб, бошка кушни булган, биздан ривожланишда оркада колаётган мамлакатлар ахолисига иш берувчилар даражасига олиб чикишимиз даркор!

Ўрмонали Ўринов.