Мамлакат имиджи қачон яхшиланади?

Фарҳод Абдураҳмонов

Мамлакатни имиджи қачон яхшиланади? Қачонки, мамлакат адолатли қонунлар асосида бошқарилса, барчага баробар қўлланилса,

-қачонки асосий Қонун ҳар куни, ҳар сонияда ўзини намоён этса,

-қачонки аҳолининг турмуш даражаси ва сифати доимий ўсиб борса, қачонки ҳокимиятлар бўлинишига қатъий риоя этилса,

-қачонки мамлакат илм-технологияларда жаҳонда рақобатлаша олса,

-қачонки давлат органларининг фаолияти шаффоф бўлса,

-қачонки ижтимоий лифтларга кўтарилишда асосий мезон бўлиб кишининг илми, ҳалоллилиги, компетентлиги ҳисобланса,

-қачонки аҳолининг ҳақ-ҳуқуқлари мамлакат ичкарисида ҳам ва ташқарисида ҳам давлат томонидан ҳимоя қилинса,

-қачонки мол-мулк дахлсизлиги таъминланса,

-қачонки инсонлар мамлакат ичида эркин ҳаракатланса,

-қачонки ресурслар адолатли тақсимланса, қачонки эътиқод ва сўз эркинлиги кафолатланса, қачонки шаҳар ва қишлоқ ўртасида тафовут бўлмаса,

-қачонки сифатли тиббиёт ва таълим тизими мавжуд бўлса….

Фақатгина ривожланишнинг қандайдир моделларини, стратегияларини баландпарвоз гаплар билан тарғибот ва ташвиқот қилиш орқали мамлакат имиджи яхшиланиб қолмайди.

Дунё ҳамжамиятини содда билмаслик керак, улар сўзимиз, қоғоздаги ҳаракатлар стратегиямизга қараб эмас, балки реал ўзгаришларимизни кўриб баҳо берадилар, амалдаги ишларимизга кўра сармоя киритадилар.

Туристлар оқимининг кўпайиши ҳам бевосита реал ишларимиз натижаларига боғлиқдир. Биз тарихдан тўғри сабоқ чиқаришимиз керак деймиз-у, лекин амалда тарихдаги хатоларни такрорлайверамиз.

Хатолар, камчиликлар, иллатлардан қутулмас эканмиз мамлакат имиджи ижобий томонга ўзгармайди, фақат дабдабали сўзлар билан ўзимизни-ўзимиз алдаб юраверамиз.

%d bloggers like this: