Бошқача бўлиши мумкин эмас

9 май ҳеч қанақа Ғалаба байрами эмас. Уни шу руҳда нишонлаш эса ахмоқлик. Кимни ғалабаси у? Қандай қилиб миллионлаб инсонлар ўлган воқеиликда ғолиблар бўлиши мумкин? Йўқ. Бу мағлубият. Инсониятнинг улкан ва шармандали мағлубияти. Бу ерда фақат мағлуб бўлганлар ва кўпроқ мағлуб бўлганлар бор. Бўлди.

Россиянинг расмий тарғиботи бу кунни уларнинг ғалабаси эканлигини сингдиришдан чарчамасада, аслида ҳозирги Россия ва Германияни солиштирсак русларнинг тўлақонли капитуляциясини кўришимиз мумкин. Айниқса Путин даврида халқда ғоявий ғалаба ҳиссиёти сунъий шакллантирилди. Реалликда эса уларнинг яшаш шароитлари, иқтисодий аҳволи тамоман тор-мор этилганликни исботланмоқда.

9 май Хотира ва қадрлаш куни. Буюк мотам. Бу куни фақатгина 2 жахон урушида ҳалок бўлганлар эмас балки биринчи жахон, афғон, совет даври оммавий қатағонлари ҳамда бошқа беҳуда урушлар қурбонлари ёд этилиши лозим. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Nozim Safari