Каримберди Турамурод

Энди менинг ҳам ишим бор

Газетадан, кейинроқ “Хабар”дан бўшатишганидан бери ишсиз эдим. Охирги икки йил асосий ишхонам “Фейсбук” эди. Ўзи ишламаган йилларимда кўпроқ “ишладим”.
Ниҳоят, мени расман ишга олишди. Умримда олмаган ойлигим ва умримда кўрмаган эҳтиром, яъни хизмат машинаси билан. Яна бир ўзимга икки хонали офис! Яна бир ўзимга иккита ёрдамчи! Яна қиммат, жуда қиммат фото, видеокамералар! Яна униформа!
“Яна нима керак сенга?” дейдиган одам керак! Энди ишлайман-да!
Энди мен “Иқтисодий газета”нинг 5-6 вилоятга масъул бўлган ҳудудий мухбирлик пункти раҳбари – “катакон”ман!
“Иқтисодий газета”ни ким ўқирди, унда нима ёзиларди, деманг. Ҳамма нарсанинг асоси, пойдевори – иқтисод!
Мен энди шунчаки ёзмайман, энди муаммоларни кўрсатиш билангина чекланмайман, энди ишни муаммолар ҳал бўлишигача олиб бораман!
Ҳозирча қуйидаги мавзуларни ёритиб, уларнинг ҳал қилинишига эришишни режа қилдим:
1. Ҳайдовчилардан ундириб олинаётган миллиардлаб жарима пуллари қаерга кетаяпти?
2. Президент юрмайдиган кўчаларнинг аҳволи нега хароб? Улар уруш ҳақидаги киноларни суратга олиш учун шу ҳолда сақланиб турилибдими?
3. Ҳар бир машина сотиб олинганда, ҳар бир литр ёқилғи сотиб олинганда “Йўл фонди” учун ундирилаётган миллиардлаб маблағлар кимларнинг ўртасида тақсимланмоқда?
4. СИТИлар қурилиши оқибатида кўчада қолаётган минглаб хонадонларнинг аҳолисига ким бошпана беради? Қачон беради? Қанақа бошпана беради?
5. Нега ҳар бир туман ё шаҳарга янги ҳоким тайинланса, ишни ўша ернинг бозорини бузишдан бошлайди? Бунинг тагида қандай сир бор?
6. “Халқимиз узоқ келажакда эмас, бугун бахтли яшашни истайди”, деди Ўзбекистон Президенти. Бугун қачон бошланади?

Ҳозирча ана шу муаммоларни кўтармоқчиман. Такрор айтаман, шунчаки “ҳуриб қўймоқчи” эмасман! Ҳеч бўлмаганда “узиб олмоқчиман”!
Бу ишларда Сиз, мухлисларимнинг ёрдамига таянаман, албатта. Кейинги режаларимга киритишим лозим бўлган аниқ муаммоларни менга айтиб туринг! Менга маслаҳатлар бериб туринг! Мени қўллаб-қувватлаб туринг!
Самарқандликлар, жиззахликлар, қашқадарёлик ва суррхондарёликлар, навоийлик ва бухороликлар, сизлар “меникисиз”лар! Аммо қолган вилоятда яшаётган аҳолининг ғами, ташвиши ҳам бизга бегона эмас.
Бирлашиб, жамиятимиздаги иллатларга қарши курашайлик! Халқимизнинг нонини “туя” қилаётганларга орамизда ўрин қолмасин!
Мақсадимиз битта: Халқимиз ҳо-ов, узоқ “буюк келажак”да эмас, бугун бахтли яшасин! Халқимиз шунга лойиқ! Халқимиз шунга муносиб! Миллатнинг дардига дармон бўлайлик!

Каримберди Турамурод

ОҚ-ҚОРА СУРАТЛАР БИЛАН СУҲБАТ

Яқинда қишлоқда бўлиб қайтдим. Шаҳардаги уй тор бўлгани учун альбомларим, китоблар ва турли кундаликларим ота уйда туради. Ҳар-ҳар замонда уларни бир-бир варақлайман. Олис хотираларни жонлантиради. Суратлар эса энг ширин лаҳзаларни эслатади. Беғубор ва хуш дамлардан дарак берувчи ёзишмаларнинг ўз тарихи бор.
Ўқувчилик ва талабалик даврида “Ёшликдан эсдалик” номли кундалик дафтар тутиб, унда синфдош ва курсдошларнинг дил изҳорларини ёзиб олганман. 15 ёшда тутган илк дафтардаги сатрларни ўқий туриб, қалбни ўзгача тотли хаёллар чулғаб олди. Бир муддат ўша таъсирга тушдим. Кўз ҳам ёшлангандай бўлди, назаримда. Қўй, бутун ташвишларни унут, дейди оқ-қора бу расмлар. Бизнинг дунёни ҳам сайр қилиб туринг, дейди қораламалар. Қарийб 25 йил ортга қайтгандек бўлдим.
Туси кўчган парталар, йиртиқ доска, буржуйка печка, совуқ ва нимқоронғи тангу тор синфхоналар кўз олдимга келди. Аслида, биз учун бу синфхоналарнинг қиймати ҳар қандай каҳкашон бинолардан кўра файзлироқ эди, чамамда. Беғуборлик, самимият, пок дил изҳорлари, бегидир ўйинқароқлик, хуллас, ўқувчиликка хос барча шўхлигу интилувчанлик бор эди. Юрак бор эди, журъату шиддат ҳамроҳ эди.
Баъзида ўйлаб қоламан: қишлоқларга шаҳар тусини бериш керакмикан?! Йўқ, мен чироқсиз, газсиз, хароба мактаб ва боғчалару ўнқир-чўнқир кўчалардан иборат қишлоқни назарда тутмаяпман. Шунчаки ҳашаматдан йироқ уйлар солинган, бой ва камбағалга ажралмаган ҳудуд бўлса етади. Одамларга қанчалик қулай шароит қилиб берилаверса, у ердан тароват қочади, сунъийлик кўпаяди.
Ёзувларда аксарият синфдошларим жумлаларни жуда ҳам яхши ёзган, хатога кам йўл қўйганини кўрдим. Буям таълим сифати анча юқори эканини билдиради. Тўғри, компьютер, телефон йўқ эди, кутубхонага кириб, китоб олиб ўқиларди. Эрта баҳордан далага чиқиб ишлаган бўлсак ҳам кундуз ва кечалари мутолаа қилиб, дам олардик. Ахир бу ўтмишдан эртаклар эмас, кечаги кунимиз шундоқ эди.
Ўсиш бор, улғайиш мавжуд экан, яшамоқнинг ҳам ранжу балоларига чидаш керак. Чекимизга тушгани эса насибамиздир. Олдга қараб кетаверар эканмиз, ортда қолаётган суратлар тобора хира тортиб бораверади. Аммо ундаги ҳақиқатлар, ёниқ хотиралар ранг-баранг тус ола бошлайди.

Фазлиддин САТТОРОВ

Кеча бир одам менга қўнғироқ қилди

Дилфуза Комил

Жуда кўп одамлар биров ҳақида фикр билдиришганида, шахсан ўзларининг манфаатлари, ўзаро муаммолари ёки шахсий муносабатларига кўра (албатта, ўз айб ва хатоларини яширган ҳолда) фикр билдирадилар ва атрофларидагиларнинг ҳам айни одам ҳақида худди ўзларидек хулоса қилишларини исташади. Оқибатда, жуда кўпчилик ўзи умуман танимаган, билмаган одами ҳақида ёмон гумонда бўлиб, гуноҳга ботади.
Бир одамнинг шахсий қарашларига тобе бўлиб, бошқа бир нотаниш бандани ёмонга чиқариш – Аллоҳнинг: «Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят) деган огоҳлантиришини писанд қилмасликдек гап…
* * *
Кеча бир одам менга қўнғироқ қилди.
– Мен сизга бир пайтлар ёмонлик қилганман, ноҳақ жабр тортишингизга сабабчи бўлганлардан бириман. Мени кечира оласизми? – деди.
Исмини айтгач, эсладим – зиёли ва машҳур одам.
– Мен сизни яхши билмай туриб, бировларнинг гапи билан адолатсизлик қилганман ўшанда, – деди. – Мана энди, сиртдан бўлса ҳам танияпман, биляпман. Асл ҳақиқатларни дўстларимдан эшитяпман… Жуда қаттиқ виждон азобида қолдим…
…Мен бу одамни умрим бино бўлиб кўрган эмасман, сиртдан билардим. Чиндан ҳам, бир вақтлар бир танқидий мақолам юзасидан шу одамнинг катта бир йиғинда билдирган «илмий асосланган» фикрлари туфайли тузуккина жабр тортганман. Бизни хонавайрон қилиш «лойиҳаси» учун айни шу (бақир-чақирли) мулоҳазалар айрим ваколатли идораларга жуда қўл келганди… Мен у кўргуликларни ортиқ эсламоқчи эмасман. Мени ўшанда бир нарса қаттиқ ранжитган: ўзи умрида кўрмаган, билмаган, ақалли бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлмаган киши ҳақида (кимларнингдир гапи билан) хулоса қилиш, уни ёмонга чиқариш учун одамга қанчалик катта виждонсизлик керак бўлади! Одам дегани бунинг учун одамийликнинг диний ва дунёвий қоидаларига тупуриб қўйиши керак!..
Мен у одамни ва унинг шерикларини аллақачон кечирганман. Буни ўзига айтдим кеча.
– Худога шукр-ей, виждоним роҳат қиладиган бўлди. Раҳмат сизга! – деди. Ундан кўра кўпроқ ўзим қувондим…
Ҳаётимда менга ёмонлик қилганларнинг барчасини кечирганман. Худодан бандалари билан шу дунёнинг ўзида ҳисоб-китоб қилиб олиш учун имкон сўраганман. Чунки мен Қиёматда – Яратганнинг олдида – ҳеч ким билан қарама-қарши турмоқчи эмасман!

Дилфуза Комил

Бошқача бўлиши мумкин эмас

9 май ҳеч қанақа Ғалаба байрами эмас. Уни шу руҳда нишонлаш эса ахмоқлик. Кимни ғалабаси у? Қандай қилиб миллионлаб инсонлар ўлган воқеиликда ғолиблар бўлиши мумкин? Йўқ. Бу мағлубият. Инсониятнинг улкан ва шармандали мағлубияти. Бу ерда фақат мағлуб бўлганлар ва кўпроқ мағлуб бўлганлар бор. Бўлди.

Россиянинг расмий тарғиботи бу кунни уларнинг ғалабаси эканлигини сингдиришдан чарчамасада, аслида ҳозирги Россия ва Германияни солиштирсак русларнинг тўлақонли капитуляциясини кўришимиз мумкин. Айниқса Путин даврида халқда ғоявий ғалаба ҳиссиёти сунъий шакллантирилди. Реалликда эса уларнинг яшаш шароитлари, иқтисодий аҳволи тамоман тор-мор этилганликни исботланмоқда.

9 май Хотира ва қадрлаш куни. Буюк мотам. Бу куни фақатгина 2 жахон урушида ҳалок бўлганлар эмас балки биринчи жахон, афғон, совет даври оммавий қатағонлари ҳамда бошқа беҳуда урушлар қурбонлари ёд этилиши лозим. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

Nozim Safari

Mузлатилган пуллар

Куйидаги ракамларни укиб, давлат идоралари рахбарлари ва халкимизни, тадбиркорларимизни туризм иши бн янада жиддий шугулланишга даьват килмокчиман. Уз урнида юртимизга туристлар окими жиддий купайтириш, ички ва хорижий туристларга шароитларни яхшилаш чорасини етарли даражада курмаётган Узбекистон хаво йуллари, аэропортлар, темир йул идоралари ва вокзаллари рахбарлари ва ходимларини, чегарачи ва божхоначилардан туризмни жиддий ривожлантириш ишига янада жиддий караш, кескин чоралар куришни талаб килмокчиман, солик туловчи фукаро сифатида:
Туркияга 2018 йилда 40 млн турист келган, жами даромад 30 млрд Акш доллари бб, шундан 4,5 млрд дол кисмигина туризм харажатларини ташкил килган, колган 25 млрд доллар эса соф фойда булган. Бу расмий тасдикланган ракам. Яьни даромад харажатга нисбатан 6 баравар ортик экан. Ахмокларгина, ута виждонсизларгина, давлат ва халк душманларигина бундан фойдани олишга етарли шароит яратмайди. Эьтиборсизлик килади. Камига тускинлик хам килади. Чунки у халк душмани.

Бундайларни факат камаш кк. Кани эди ДXX ва бошка идоралар хадеб диндорларни ва румол ураган талаба кизларни кувгин килиш бн банд булавермасдан, туристлар окими купайишига етарли чора курмаетган Узбекистон хаво йуллари рахбар ва ходимларини, аэропорт ва вокзаллар рахбарларини, туристларга яхши муомала килмаетган чегара ва божхоначиларни, туризм бча илгор хориж тажрибаларини куллаш бча етарли ишламаетган бошка амалдорларни жазолаш бн шугулланса булмасмикан. Хеч булмаса уларни ишлатиш бн шугулланинглар.
Эслатма: Узбекистонни 2018 й даги Ялпи ички махсулоти 48 млрд дол деб эьлон берилди, лекин бу ракам узбек сумида 280 трлн сум, яьни 35 млрд дол атрофида деб укиганман стат хисоботларида, ракамлар халиям хар хил. Туркияни ЯИМ микдори 2018 й 900 млрд дол дан ортган.

Лекин халкни ва давлатни эмас, факат чунтагига харом пул туплашдан бошка гами булмаган айрим амалдорларга бу ракамларни хеч кизиги йук. Уларга неча млрд дол ни халкдан, бюджетдан угрилаб, тезрок хориж банкларига олиб бориб куйиш ахамиятли холос. Гарчи кейин бу харом пулларни хориждаги банкларда музлатиб куйилиши эхтимоли 200 % эканини билса хам фарки йук. Чунки бу музлатилган, олиб куйилган пуллар уники эмасда, халкники.