НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР

ЗАМБУРМАСАЛ

ҚОН ТОРТАДИ
Қонга беланган Болтани ҳамма сўка бошлади. Лекин бирдан ғиз-ғиз этиб ҳавони кесганча Пичоқ ўртага чиқди׃
-Биринчидан, Болта деган отлари бор, бу бизнинг фахримиз! Иккинчидан, Болта дейилганда ҳаммага титроқ киради. Учинчидан, Болта жанобларидан бизнинг умидимиз жуда катта.

Пичоқнинг нутқини эшитиб ўтирган Қошиқ япалоқ бошини қимирлата бошлади.
-Нега лапанглаяпсан, Қийшиқ қошиқ?-деди унга Вилка.
-Қон тортади деганлари рост экан, битта уруғдан-да!-деди Қошиқ.

ВИЛКА
Вилка айланиб-ўргилиб Қошиқнинг асабига тегаверди׃
-Қийшиқ Қошиқ, нега қорин қўйгансан?
-Сенга ўхшаб қилтириқ бўлиб юрайинми?
-Мен қилтириқ бўлсам ҳам мана-ман деган овқатларнинг тагини қуритаман,-деб керилди Вилка.
Қошиқ кулиб юборди.
-Нега қуласан, қийшиқ Қошиқ?
-Куламанда Вилкавой! Ана шўрва кевотти! Қани ҳунарингни кўрсат-чи!

ЎҚЛОҚ
Ошхонада сайлов бўлди. Пичоқ раисликка Ўқлоқни таклиф қилди.
-Бунда калла йўқ-ку, турган битгани говда, қандай қилиб раис бўлади?- дея эътироз билдирди Ошпичоқ.
-Нима, сенда калла борми? Наҳотки тушунмасанг, раислик учун калла талаб этилмайди. Эгрини тузатса бас. Сану манга ўхшаб шарт-шурт кесмаса бўлгани. Қара, хамир қанақа аҳволда? Ўқлоқнинг тагига тушсин, қандай текис ва силлиқ бўлиб қолади.

Хуллас, Қошиқни қўллашди ва Ўқлоқни раисликка сайлашди.

Орадан бир йил ўтиб яна сайлов пайти келганда, ошхонада фақат бўш шишалар қолганди. Улар ғўддайганча, жимгина ўтиришарди. “Ғинг” дейишса, Ўқлоқнинг туртишидан қўрқишади. Синганни ямайдиган замонлар ўтиб кетган-да!

ИНДАМАСЛАР
Ошхонага хамр қорадиган ва ёядиган ҳамда турли шаклларда кесиб берадиган комбайн-машина ўрнатилди.Ўқлоқ яроқсиз бўлиб қолди. У бақир-чақир қилиб янгиликни ёмонлай бошлади׃
-Бу-ҳаёт оқимига зид, бу-темир-тақа, бунга эргашганларни ток уради…

Шу пайт Қўл Ўқлоқни олиб эски-тискилар ётган ғаладонга итқитди. Ўқлоқ энди у ерда ётганларга бақира бошлади׃
-Турларинг аблаҳлар? Қачонгача ухлайсизлар? Ҳамманг темир-терсакка, чиқитга айланиб қолибсизлар? Тез турларинг, ана у машинага қарши кураш бошлаларинг!

У тинмай додларди. Аммо жавоб йўқ эди. У ғаладон индамаслар ери – қамоқ эканлигини билмасди. Бошқалар эса, орқага йўл йўқлигини ва кейинги манзил ахлат эканлигини билганлари учунми, индамас эдилар.

ҚОЗОН…
Қозон қорнини ушлаб қаҳқаҳа отиб куларди.
-Нега кулвоссан?-деб сўради ундан Ўчоқ.
-Кўрмаяпсанми, ходаларни бир томонга ташлаб, болор кўтариб келишмоқда, оғзингни каттароқ оч!
Шу пайт Ўчоқ ҳам қаҳқаҳа уриб кула бошлади.
-Йиғлашинг керак-ку, нега кулвоссан кулбости?-деб сўради ўзини кулгидан аранг босган Қозон.
-Кўрмаяпсанми, Қора қозон, болорга керосин сепишмоқда, энди тагинг роса қизийдиган бўлди-да!

ЎЧОҚ
-Бунча қорайиб кетибсан?-деди Қозон Ўчоққа қараб.
-Уф, қўл оёғим йўқда…
-Бўлганда нима қилардинг?
Бориб битта ойна олиб келардим.
-Ойнани нима қиласан?
-Сенга тагингни кўрсатган бўлардим!

ЭЛАК
Элак у ёқдан бу ёққа айланиб кула бошлади׃
-Нега кулвоссан, эринмаган Элак?-деб сўради Кафгир ундан.
-Аҳволингни кўриб куламан-да, пандарваққи!
-Аҳволимга нима қипти?
-Илма-тешик бўб кетибсан-ку!
Бу гапдан Кафгир хафа бўлди ва׃
-Тавба қилдим, ким кимнинг устида куладиган замонлар бўлди,-деди ва дастаси билан Элакнинг қорнига туртди.
Элакнинг қорни “жир” этиб йиртилди.

МОШҚАЗОН
-Оқсаройнинг номини Ошқазон деб ўзгартирсак,-деди Стол Стулга.
-Нега энди?-ажабланди Стул.
-Ҳаммма бетга егани келади, Ошқазон десак улар егулик олиб келишади.
Шундай деб турган Стол бирдан кулиб юборди׃
-Тентак, нимага кулвоссан?
-Бозорларда гуруч йўқ экан, ҳамма мош кўтариб келса, аҳволинг нима кечади, деб кулвомманда Стулжон!
-Жиннимисан? Манда қулоқ-бурун йўқ-ку!

СТУЛ
Стул қаҳқаҳа уриб кула бошлади.
-Нега кулаясан?-деб ажабланди Стол.
-Бугун ҳам меҳмон келади, шекилли, сени бостириб ташлашаяпти.
Шу пайт Стол ҳам кулиб юборди.
-Сен нега куляпсан?
-Кўзинг кўрми, қарасанг-чи, бугунги меҳмон ҳам ҳўппа-семиз экан…

Жаҳонгир Муҳаммад.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: