Нозимжон Сафаров

Мансабдорлар психологияси

 

Ўзбекистонни ривожланишдан ортга тортаётган энг катта фактор. Расмийлар ва мансабдорлар билан яқин муносабатларда бўлган шахс сифатида сизларни бемалол ишонтиришим мумкинки ҳозирги реформаларнинг чала бўлаётгани сабаби кадрларнинг уқувсизлиги, салохияти пастлиги эмас балки уларнинг фикрлаш механизми. Сўз эркинлигига очиб юборилди. Қайта ёпилмайди. Замонга мослашиш керак. Бошқа иложингиз йўқ. Тушунаман Каримов давридаги ёпиқ ва хуфёна ишлаш ҳамма учун қулай эди. Барча учун. Халқдан ташқари.

Уларнинг психологияси эскирган. Фикрлаши ўта примитив. Хар икки гапдан бирида араб баҳори ва Украина билан қўрқитса иккинчисида ижирғаниб “бу халққа эркинлик бериб бўлмайди” дейди. Барака топгур, бу халққа эркинлик бериб бўлади. Бериш керак ҳам. Бечора халқ эркинлик нималиги билан энди танишмоқда. Бу халққа эркинлик асрлар давомида бегона эди. Қўй танишсин. Саломлашсин. Чақ-чақ қилсин. Бу халққа эркинлик бериб бўлмайди дейиш бу худди кўп йиллар зулматта ётган одамни қуёшга чиқса кўзи оғрийди деб ертўлада сақлашда давом этишдай гап. Иккиси ҳам бир хилда ахмоқлик. Иккинчисида балки сал мантиқ бордир ҳатто).

Мансабдор акалар, тоғалар, амакилар, бувалар. Ўзгариш вақти келди. Халқни ношукурчиликда, позитив ўзгаришларни кўра олмаётган нонкўрликда айблашни бас қилинг. Танқид қилиш давом этилади. Давом эттириш ҳам керак. Танқид тўхтаган куни сизлар нормал ишлашдан тўхтайсизлар. Шу учун ҳам жамоатчилик керак. Танқид керак. Блогер ва журналистлардан нолишни бас қилингда вазифангизни яхшироқ бажаришга ҳаракат қилинг. Замон энди шунақа. Сизларни энди нафақат президент балки жамоатчилик ҳам назорат қилади. Ва бу нормал ҳолат. Буни қабул қилинг. Закритый ишлаш даври ўтди. Янги давр бошланди. Каримов даврида ўрганган барча приемларингизни унутинг. Қарта ўйини бурадаги каби, зот ўзгарди, қарғаларни ташланг. Таппон йиғинг, таппон.

%d bloggers like this: