Бемаъни туш…
Туш кўришдан безор бўлдим.Кўрган тушимни тайини бўлса ҳам гўргайди.Бу сафар 4 яшар гўдак эмишман. Кофирми,мусулмонми жинлар келиб дилимга қуйидагиларни солишди. “Биласанми пешонагга нима ёзилган?Катта бўлсанг биттасига ўҳшаб ҳокимиятни қаллоблик билан эгаллаб,узурпатор президент бўласан. 25 йил халқингни қон-қақшатиб…” ваҳима босиб охиригача эшитолмадим.
Шартта гапини бўлдим-да “Илтимо-о-с ҳурматли жинлар… Тузукроқ президент бўлиш имконим йўқми?” деб сўрадим.Улар :
-“Майли…Унда қонҳўр бўлмассан-у…Лекин бутун халқингни катта-ю кичиги,олим-у – шоирини товуқбоқар қилмоқчи бўласан.Маъқулми?”
Қарасам гапга кўнадиган муросасоз жинларга ўҳшаб туришибди.Яна сўрадим”Унақа Президентлик сабил қолсин.Жа-а бўлмаса драматург праматург бўлишнинг иложи йўқми?”.(Ҳайронман 4 яшар бўла туриб бунақа фикр қаердан кела қолди.Бир пайтлар боғча опамиз.”Сен бола эмас етмиш яшар чолсан”деганларича бор шекилли).
Шунда жинлар”Оббо зумраша-ей…Гўдак бўлсанг ҳам роса қув экансан. фойда зарарни фарқ қиларкансан… Майли… Дуо қил…Дуо билан тақдир ўзгарур”деб ғойиб бўлишди.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA |