Жунайд Суави

ҚАРЗ
Қария кекса дарахт остида ҳўнг-ҳўнг йиғларди. Бироз аввал бир йигит қариядан ичкилик олиш учун пул сўраганди, унга пул бермагани учун кекса одамни бир тарсаки билан ерга ағдарди. Ёрдамга ошиққанлар қизиқувчан нигоҳлар билан гўёки қариядан изоҳ сўраётгандек эдилар. Кекса киши буни ҳис қилгандек:
— Бўйнимда узоқ йиллик қарзим бор эди,- деди.- Бу бола мендан шу қарзни сўради.
Атрофдагилар чўнтагидан пул чиқариш хавотиридан қандай қарзлигини сўрамай аста-секин тарқалишди. Фақатгина бир ёш йигит қолди. Йигит кекса кишининг қўлтиғидан тутиб:
— Бетайин, аҳмоқ сизга қўл кўтарди. Бироз ўтириб ўзингизга келинг,- деди. Қария ҳамон йиғлаётган эди. Бошини инкор маъносида ча йқади:
— Бу дарахтнинг остида тинчланолмайман, ўғлим,- деди .- Балки ҳеч қачон тинчланмасам керак.
Йигит бу гаплардан ҳеч нарсани тушунмаганди. Ҳайрон бўлиб кекса кишига тикилди. Қария йигитнинг беғубор, ўзига саволчан тикилган кўзларидан нигоҳини олиб қочди.
— Эллик йил аввал эди,чоғи,- дея гап бошлади.- Йигирма ёшларда эдим. Раҳматли дадамдан сигарета учун пул сўраганимда беролмаганлари учун худди шу дарахтнинг остида озор бергандим. Яъни бироз аввал ўғлим менга тарсаки туширган жойда…
Йигит ҳеч нарса демади. Кекса одам йиғидан тўхтаб, ўзини босиб олгунича кузатиб ўтирди. Қария сал тинчланганди, машинасида уйига ташлаб қўйишни таклиф қилди. Чол қалтираб йўлга тушар экан:
— Уйим шаҳар ташқарисида, болам,- деди.- Пиёда етиб оламан. Йўлда қабристонга ҳам ўтаман. Мени авф этишини сўраб отамнинг қўлини “Ёсин” ёрдамида тавоф қиламан…

Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

@fayzboguz

%d bloggers like this: