Биз
Бизни душман дейди элга элни дўст ошноси Биз,
Жоҳилу нодон дегайлар, олиму, доноси Биз .
Зулму золимга қилиб исён адолат топмайин ,
Номлари бадном бўлиб қолган ватан расвоси Биз .
Ватангадолар ватанга қилди хоинлик деманг,
Хоин эмас, ватанпарвар, асли юрт пешвоси Биз.
Эртами кеч, Ҳақ Адолат барибир ғолиб бўлур,
Бу ҳаёт қонунидир, бўлмасмиз истисноси Биз.
Зулм аҳли кеча кундуз, билмагай ором надир,
Мустабид уйқусини бузган ёмон рўёси Биз.
Адолат ва ҳурриятни, ўрнатиш даври бугун,
Обод, Эркин, Ҳур ватанни соғиниб, шайдоси Биз.
Умидингни узма Саҳвий, фатҳ ила нусрат яқин,
Бу кураш майдонда мардлик бобида танҳоси Биз .
Саҳвий
2015 апрел
Filed under: 1.BOSH SAHIFA |