Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, миллионлаб қўшиқ шайдоларининг севимли ҳофизи Шерали Жўраевнинг таваллуд айёми.Кечадан бошлаб пойтахтимизнинг муҳташам “Халқлар дўстлиги “санъат саройида буюк ҳофизнинг асосан жонли ижродан жамланган концерти бошланди.Ўзбек қўшиқчилик санъатининг бетакрор ижодкори Шерали Жўраев ўзининг узоқ йиллик изланишлари туфайли миллий қўшиқчилик қиролига айланди.Унинг қўшиқлари кирмаган хонадон ва унинг қўшиқларини тинглаб ҳайратга, ҳаяжонга тушмаган қалб қолмади, десак муболаға бўлмас.
Бетакрор ҳофизнинг ота боболари ва ўзлари ҳам отга ўзгача меҳр билан қарайдилар.Шунинг учун бугун Шерали Жўраевнинг туғилган куни ва мухлислари ҳузурида бошланган концерти муносабати билан миллионлаб қўшиқ шайдолари номидан қутлайман.Мустаҳкам саломатлик ва дилтортар қўшиқлари билан халқимизнинг олқишини олиб юришларини Яратган Эгамдан сўраймиз. Ўзлари суюган отдек омад ҳам ҳофизимизнинг атрофида чопаверсин!





Filed under: 1.BOSH SAHIFA |