Камолиддин Раббимов

Қуш, кичик одамчалар ва аждарҳо
Биз шундай миллатмизки, кичик қушдан ўзимиз аждарҳо ясаймиз. Гарчи қуш бошида аждарҳо бўлишни истамасада, “вазият тақозоси шу: муаммоларни ҳал қилиш учун сен қудратли ва маҳобатли бўлишинг керак!” дея, унда ўта йиртқич махлуқ шакллантира борамиз. Уни ҳеч ким тергамайди, чеклаб-чегаралаб турмайди, уни истаги қонунга айланиб боради…
.
Бир кун келиб, у беқиёс йиртқич аждарҳога айланганда, атрофдагиларни ямламай ютишни бошлаганида, қўлимиздан келганимиз қочамиз, қолганларимиз кўз-қулоқни жим юмиб, нафас олмасдан бурчакда яшириниб тураверамиз.
.
Яна бир кун келганда, ўша аждарҳо йиқилиб, ўлиб, қамалиб қолганида, ўша йиқилган аждаржони устига чиқиб, унга ҳақоратлар ва танқидлар ёмғири ёғдира туриб, янги қушларга хитоб қила бошлаймиз: “Сен адолатлисан! Сен маҳобатли ва унданда қудратли бўлишинг керак! Айнан сенсан бизга кераги!”. Аждарҳо ўлди/қамалди/жазоланди, яшасин аждарҳо!

%d bloggers like this: