Дадахон Ёқубов

ШЕРАЛИНИНГ ҲОНИШЛАРИДА…
(Буюк ҳофиз Шерали ЖЎРАЕВнинг таваллуд куни муносабати билан )

Темир қайнар, армонлар вулқон,
Ишққа тўлган бу қайнар қозон,
Ғофилларга огоҳли озон,
Шералининг ҳонишларида.

Ҳазрат Алишернинг ҳайрати,
Мирзо Бобур шиддат-ғайрати,
Андижонда қолган сурати,
Шералининг ҳонишларида.

Ёрилтошнинг бағри ёрилур,
Шоир қалби нурга қорилур,
Биринчи муҳаббат тирилур,
Шералининг ҳонишларида.

Ўзбегимнинг овози янглиқ,
Садо берса эзгу ҳайқириқ,
Минг оҳангда, минг рангда борлиқ,
Шералининг ҳонишларида.

Тўтилар ҳам созларин чертар,
Булбулман деб тамоғин йиртар,
Туман каби тарқалиб кетар,
Шералининг ҳонишларида.

Замон йуқ, макон йўқ, бор овоз,
Дардларимиз унутиб бир оз,
Қўшиқ бўлиб топайлик эъзоз,
Шералининг ҳонишларида.

Image may contain: 1 person
%d bloggers like this: