Репрессиядан Реабилитацияга

“Каримов қатағонлари тан олиниб, қурбонлар реабилитация қилиниши лозим”

Сарвар Усмон/Озодлик Сарлавҳага чиқарилган талабини OzodNazarнинг бугунги меҳмони, АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбати давомида айтди. Бу талаб дастлаб суҳбатдошимиз ўз маслакдаошлари билан куни кеча ёйинлаган мурожаатномада битилган.

Ҳужжат муқаддимасида бундай дейилган:

“БМТ, халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари – ўзбек мухолифати, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва бошқалар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир”, деб бошланади Жаҳонгир Муҳаммад эълон қилган мурожаатномада. Continue reading